Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барчаси «хет-трик»лар ҳақида ёхуд олдинги 30 мавсумда жами 284та «учталик» кузатилган

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Хет-трик» нималиги барча футбол мухлисларига маълум, албатта. Ҳа, бу ибора муайян футболчининг битта ўйин давомида 3та гол уришини англатади. Бугун эътиборингизга Ўзбекистон миллий чемпионати элит лигасининг ортда қолган 30 мавсумида қайд этилган «хет-трик»лар ҳақида маълумот беришни лозим топдик.

Жами 284та «хет-трик»

Демак, рақамларда айтсак, олдинги 30 мавсум давомида жами 284та «хет-трик» кузатилган. Табиийки, дебоча «учталик гол» миллий чемпионатимизнинг дастлабки мавсумида расмийлаштирилган. Аниқроқ айтсак, Ўзбекистон чемпионатида «хет-трик»лар ҳисобини 1992 йили «Бунёдкор»нинг ҳозирги бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов очиб берганди. Ушбу тарихий воқеа биринчи миллий чемпионатимизнинг 4-туридаёқ рўй берганини айтиш керак. Маълумот учун, ўша мавсум олий лигада 17та клуб иштирок этганди.

 

Юбилей «хет-триклар

Ҳозирга қадар чемпионатимизда 5та юбилей «хет-трик» қайд этилган. Дейлик, 1 ва 50-«хет-трик»лар орасида 5 йил бор. Бошқачароқ айтганда, 50-«учталик гол» 5-мавсумнинг 5-турига тўғри келган. Унга «Навбаҳор» вакили Зафар Мусабоев муаллифлик қилганди.

Ўзбекистон чемпионатининг «юмалоқ» сонли «хет-трик»лари

1-«хет-трик»: Шуҳрат Мақсудов («Пахтакор»), мавсум-1992, 4-тур

50-«хет-трик»: Зафар Мусабоев («Навбаҳор»), мавсум-1996, 5-тур

100-«хет-трик»: Ғайрат Одилов («Металлург»), мавсум-1999, 26-тур

150-«хет-трик»: Умид Исоқов («Нефтчи»), мавсум-2001, 20-тур

200-«хет-трик»: Анвар Солиев («Пахтакор»), мавсум-2005, 18-тур

250-«хет-трик»: Артур Геворкян («Насаф»), мавсум-2013, 12-тур

 

Зафар Холмуродов - тенгсиз!

Қизиқ, Ўзбекистон миллий чемпионатида «хет-трик»лар сони бўйича кимлар олдинда? Албатта, тан олинган тўпурарлар! Лигамиз тарихида камида 5 марта «хет-трик» расмийлаштирган 13 нафар футболчига қарасак, уларнинг ҳар бири тўпурарлик маҳорати билан ажралиб турган. Хусусан, бу борадаги пешқадам Зафар Холмуродов жами 14та «хет-трик»ка эга. Шу ўринда алоҳида бир қизиқарли факт - «Насаф» тарихида ёрқин из қолдирган собиқ ҳужумчи ўша вақт, яъни футболчилик фаолияти давомида клубининг жами «хет-трик»ларидан 67 фоизини ўз ҳисобига ёздириб қўйган - ажойиб натижа! Айтганча, Холмуродовнинг яна бир рекорд кўрсаткичи борки, бу ҳам алоҳида эътиборга молик. Диққат қилинг, у 2000 йилги мавсумда нақ 6та ўйинда 3тадан гол урган - мутлақ рекорд! 

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп «хет-трик» қайд этган футболчилар

1. Зафар Холмуродов - 14та «хет-трик» (377та ўйинда, 200та гол)

2. Шуҳрат Мирхолдиршоев - 11та «хет-трик» (321та ўйинда 194та гол)

3. Умид Исоқов - 10та «хет-трик» (301та ўйинда 174та гол)

   Олег Шацких - 10та «хет-трик» (139та ўйинда 104та гол)

5. Жаъфар Ирисметов - 8та «хет-трик» (264та ўйинда 174та гол)

6. Анвар Солиев - 7та «хет-трик» (405та ўйинда 163та гол)

   Шуҳрат Мақсудов - 7та «хет-трик» (156та ўйинда 81та гол)

8. Бахтиёр Ҳамидуллаев - 6та «хет-трик» (362та ўйинда 179та гол)

   Равшан Бозоров - 6та «хет-трик» (318та ўйинда 162та гол)

10. Анвар Бердиев - 5та «хет-трик» (505та ўйинда 226та гол)

    Рустам Дўрмонов - 5та «хет-трик» (237та ўйинда 132та гол)

    Драган Черан - 5та «хет-трик» (139та ўйинда 96та гол)

   Зафар Мусабоев - 5та «хет-трик» (173та ўйинда 68та гол)

 

Энг тезкор «хет-трик»

Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг тезкор «хет-трик» яна бир ажойиб собиқ ҳужумчи Владимир Шишеловга тегишли. Бу футболчи 2004 йили «Пахтакор» сафида атиги 3 дақиқалик ўйин вақтида рақиб дарвозасини 3 бора нишонга олган. Тўғри, Владимирнинг голлари биринчи бўлим охири ва иккинчисининг илк дақиқаларига тўғри келган. Аниқроқ айтсак, 45, 45+1 ва 48-дақиқаларга. Ўйиннинг энг кўп вақтини олган «хет-трик»ларга келсак, икки футболчининг натижаси тенг. Аввалига, 1999 йили Абдужалил Абдуғаниев Тошкент­нинг «Трактор» клуби либосида 87 дақиқа оралиғида (1, 80 ва 88-дақиқалар) 3та гол урган. 2009 йили эса «Бунёдкор»нинг машҳур легионери Ривалдо ҳам «хет-трик» учун шунча вақт сарфлаган. Фарқи шуки, бразилиялик юлдузнинг голлари ўйиннинг бошқа «нуқта»лари - 6, 59 ва 90+3-дақиқаларда кузатилган.

 

Жамоалар ўртасидаги пойга

Ўзбекистон чемпионатининг 30 мавсумида жами 40та жамоа иштирок этган бўлса, улардан 29тасида лоақал 1та «хет-трик» бор. Муайян бир мавсумда кўп «хет-трик» расмийлаштириш бўйича рекорд «Навбаҳор»га тегишли. Наманган клуби футболчилари чемпионлик мавсуми (1996 йил)да рақибларни нақ 7та «хет-трик» билан «сийлашган». 30 мавсумда жами 51та «хет-трик» - бу амалдаги чемпион «Пахтакор»нинг натижаси. «Шерлар» олтин медаллар сонида бўлгани каби бу борада ҳам қолганлардан анча олдинлаб кетишган.

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп «хет-трик» қайд этган клублар

1. «Пахтакор»: 30 мавсумда 51та «хет-трик»

2. «Нефтчи»: 27 мавсумда 39та «хет-трик»

3. «Навбаҳор»: 30 мавсумда 36та «хет-трик»

4. «Насаф»: 25 мавсумда 21та «хет-трик»

5. Дўстлик»: 12 мавсумда 18та «хет-трик»

6. МҲСК: 8 мавсумда 13та «хет-трик»

7. «Андижон»: 26 мавсумда 11та «хет-трик»

8. «Трактор»: 16 мавсумда 10та «хет-трик»

9. «Бухоро» («Нурафшон»): 28 мавсумда 10та «хет-трик»

10. «Локомотив»: 17 мавсумда 8та «хет-трик»

11. «Бунёдкор»: 15 мавсумда 7та «хет-трик»

--------------------------------------------------------------------

Суперлига-2022нинг қолган иштирокчилари натижаси

«Қизилқум»: 22 мавсумда 6та «хет-трик»

«Динамо»: 24 мавсумда 6та «хет-трик»

«Металлург»: 24 мавсумда 6та «хет-трик»

«Сурхон»: 15 мавсумда 5та «хет-трик»

«Сўғдиёна»: 26 мавсумда 5та «хет-трик»

АГМК: 14 мавсумда 4та «хет-трик»

«Қўқон-1912»: 16 мавсумда 2та «хет-трик»

«Олимпик»: -

Изоҳ: фақат «хет-трик»лар ҳисобга олинган, яъни «покер» ва «флэш»ларга эътибор қаратилмаган (бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз); жорий мавсум статистикага қаралмаган.

Айтганча...

«Хет-трик»лар мавзуси баҳона голеадорликка доир битта диққатга сазовор факт-рекорд ҳақида маълумот. 1998 йилги мавсумнинг ярмида Исроилнинг «Маккаби» (Яффо) клубидаги фаолиятини якунлаб, «Пахтакор»га қайтган Игорь Шквирин иккинчи давра доирасидаги 13та ўйинда 4та «дубль», 3та «хет-трик» расмийлаштирганди. Умуман, у мавсум финишига қадар рақиблар дарвозасини 22 марта нишонга олиб, якунда Миржалол Қосимов билан бирга энг яхши тўпурар бўлган. Факт шуки, Шквирин ўшанда ҳар бир ўйинда ўртача ҳисобда 1,7тадан гол урган - Ўзбекистон чемпионатидаги бошқа бирор тўпурар бундай маҳсулдорлик билан мақтанолмайди!

Сергей КНЯЗЕВ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:30, 04.04.2022. Ўқилди: 3582 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик