Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Биз жаҳон чемпионатига боришга қодирмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

11 май куни халқаро футбол уюшмаси ФИФА расмий веб-сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг интервьюсини ҳам ўз ичига олган мақола эълон қилди. Қуйида унинг ўзбекчадаги таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун бир неча бор жуда яхши имкониятга эга бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш турниридаги иштирокини келаси ой бошлайди.  

«Ҳал қилувчи босқич биз учун осон бўлмаслиги табиий. Боиси тўртинчи босқичдаги рақибларимиз аввалги босқичдаги мамлакатлардан кучли», - дейди Абрамов FIFA.com муҳбири билан сухбатда. «Шунингдек биз ҳар қандай жамоа билан рақобатлаша олишимизни исботладик. Бундан келиб чиққан ҳолда айтиш керакки, биз Бразилияга бора оламиз».  

Дарҳақиқат, «Локомотив» клубининг 49 ёшли собиқ бош мураббийи «Оқ бўрилар»ни қабул қилиб олгач, жамоа бутунлай ўзгарди. Бунга қадар Ўзбекистон ЖАРда бўлиб ўтган 2010 йилги жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятсиз иштирок этганди. Абрамов қўл остида жамоа 1994 йил Япониядаги Осиё ўйинларидан кейин илк марта энг яхши натижага эришиб, Қатарда бўлиб ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги ярим финалига қадар етиб борди. Бундан ташқари Ўзбекистон ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичида амалдаги Осиё чемпиони Японияни сафарда мағлуб этиб, ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритди.  

Бу қайсидир маънода Абрамов жамоасига сўнгги Осиё Кубогида Ўзбекистон дарвозасини жавобсиз 6 марта ишғол қилган Австралия ҳамда Япония миллий терма жамоалари билан бир гуруҳга тушиб қолмасликни таъминлаб берди. Гарчи мухлислар кўз ўнгида жамоанинг мундиал йўлидаги имконияти кескин ошган бўлсада, жаҳон чемпионати саралаш турнирида осон ўйин бўлмаслигини мураббий жуда яхши тушуниб турибди.

«Бизнинг гуруҳ кейингиси каби қийин», - деб қайд этди тажрибали Абрамов. «Жанубий Корея терма жамоаси сўзсиз гуруҳ етакчиси. Сабаби мамлакат бош жамоаси 1986 йилдан бери жаҳон чемпионатида мунтазам иштирок этиб келади. Қатар ва Эрон терма жамоалари ҳам жуда кучли. Хаттоки Ливан жиддий муаммолар туғдириши мумкин.

Ўзбекистон саралаш турнирини 3 июнь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди ва орадан беш кун ўтиб Байрутда Ливан меҳмони бўлади. «Биринчи ўйин ҳар бир жамоа учун муҳим», - дейди Абрамов. «Шунингдек биз Ливан билан ўйинга ҳам пухта тайёргарлик кўришимиз керак».

Ўзбекистон 2006 йил Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига жуда яқин қолганди. Ўшанда жамоа минтақалараро плей-оффда Тринидад ва Тобаго термаси билан тўқнаш келиши мумкин эди. Якунда эса Ўзбекистон ўз уйида ўтказиб юборган голи натижасида Бахрайн тўсиғидан ўта олмади. Бу сафар жамоа саралаш турнирини муваффақиятли якунлаши учун Абрамовга ўтган турнирлар сабоқ бўлиши керак.

«Биз олдиндаги ўйинларга жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Унларга ҳорижий клубларда тўп сураётган футболчилар ҳам таклиф этилади».

Юлдузлар рўйхатида легионер футболчилардан Александр Гейнрих, Максим Шацких, шунингдек, жамоа плеймейкери Сервер Жепаров муҳим ўрин тутади. Улар сўнгги икки саралаш мусобақасида ҳам алоҳида аҳамият касб этишган. Мазкур легионерлар ҳақида тўхталар экани Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: «Бу футболчилардаги тажриба бутун жамоага ёрдам бериши керак. Умид қиламанки, улар сўнгги босқичда ҳам ўзларини энг яхши томондан намойиш қила олишади».

Ўзбекистон Лондон-2012 олимпиядасига жуда яқин қолганди. Бунинг натижасида миллий терма жамоа тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёш иқтидорлар билан ҳам бойиди. Улар орасида энг машҳури сўзсиз Александр Шадриндир. 23 ёшли ҳужумчи III саралаш босқичида Япония дарвозасига ғалаба голини киритган.

«Бизнинг ёш футболчиларимиз сўнгги ўйинларда ўзларини кўрсата олишди, бироқ у ёшми ёки юлдуз, ўйиндан олдин кимнинг жисмоний аҳволи яхшироқ бўлса, ўша футболчига имконият берилади. Фақат шундагина биз рақобатбардош жамоа сифатида жаҳон чемпионатига йўл олишимиз мумкин», - дея сўзини якунлади Вадим Абрамов. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:08, 11.05.2012. Ўқилди: 7724 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик