Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Зукко мухлис» викторинаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар қилганимиздек, “Насаф”нинг ашаддий ишқибозлари орасидан энг фаол ва зукко мухлисни жамоамиз иштирокидаги учрашув кунлари аниқлаб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғаларни топиширишни мақсад қилгандек.
 
Хабарингиз бор, 26 август якшанба куни “Насаф” футболчилари Қарши шаҳрида мамлакатнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан куч синашади. Ушбу учрашув танаффусида “Насаф”нинг қашқадарёлик энг ашаддий мухлиси махсус соврин билан тақдирланади. Бу танловда ғолиб чиқиш жуда осон бунинг учун сиз қуйида бериладиган “Насаф” жамоаси тарихига оид 10 та саволга тўғри ва аниқ жавоб берсангиз кифоя. Демак, cаволлар билан танишинг:
 
1. 1986 йилги футбол мавсумида «Геолог» (ҳозирги “Насаф”) жамоаси ўзи иштирок этган турнирда қандай натижани қайд этган?
 
2. 1995 йилги мавсумда биринчи лигада иштирок этган “Насаф” жамоасини қайси мураббийлар бошқарган?
 
3. Ўзбек футболида ўзига хос ном қозонган футболчи Тўлаган Исоқов нечанчи йилда  “Геолог” (ҳозирги “Насаф”) жамоасида мураббий сифатида фаолият юритган?
 
4. “Насаф” футболчилари Олий лигадаги қайси  мавсумда ўз тарихларидаги энг яхши   натижага эришишган?
 
5. “Насаф” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган  Зафар Холмуродов қайси мавсумда энг кўп тўп киритган?
 
6. Айни пайтда “Насаф” тўп тепадиган “Марказий” стадионда қаршилик футболчилар илк ўйинни қайси жамоага қарши ўтказишган ва унда қандай ҳисоб қайд этилган?
 
7. “Насаф” футболчилари ўз тарихларида илк марта иштирок этган Осиё чемпионлар кубоги мусобақасида дастлабки ўйинни қайси жамоага қарши ўтказган?
 
8. “Насаф” айни пайтда олий лигада иштирок этаётган қайси жамоани умуман мағлуб эта олмаган?
 
9. Айни пайтда Олий лигада иштирок этаётган   қайси жамоа ўзаро ўйинларда умуман “Насаф”ни енга олмаган?
 
10. “Насаф” ўз тарихида илк марта мамлакат чемпионатида совринли ўринларни қайси мураббий билан қўлга киритган?
 
Кўриб турганингиздек, саволлар у қадар муракааб эмас. Синчков мухлислар бу саволларга жавоб бера олишлари мумкин. Сиз саволларга жавобни 26 август куни соат 10:00 га қадар info@fcnasaf.uz  электрон манзилига ўзингиз ҳақингиздаги тўлиқ маълумот (исми шарифингиз, турар жой ва телефон рақамингиз) билан биргаликда жўнатасиз. Саволга биринчи бўлиб тўғри ва аниқ жавоб берган иштирокчига “Насаф” - “Бунёдкор” учрашуви танаффусида клуб томонидан таъсис этилган махсус қимматбаҳо совға топширилади. 

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 14:26, 24.08.2012. Ўқилди: 4350 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик