Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 20.04.2025 00:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:0
      • Атлетико
      • 20.04.2025 17:00
      • Вальядолид
      • 2:3
      • Осасуна
      • 20.04.2025 19:15
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Реал Сосьедад
      • 20.04.2025 21:30
      • Севилья
      • 1:1
      • Алавес
      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
  • Бундеслига
      • 20.04.2025 14:23
      • Ҳанновер-96
      • 0:0
      • Штутгарт
  • Суперлига
      • 20.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:2
      • Динамо
      • 20.04.2025 18:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 20.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 2:2
      • Венеция
      • 20.04.2025 21:00
      • Болонья
      • 1:0
      • Интер
      • 20.04.2025 23:45
      • Милан
      • 0:1
      • Аталанта
      • 21.04.2025 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 20.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Челси
      • 20.04.2025 18:00
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Вулверхэмптон
      • 20.04.2025 18:00
      • Ипсвич
      • 0:4
      • Арсенал
      • 20.04.2025 20:30
      • Лестер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 20.04.2025 20:00
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21611 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Адама Соро: “Ака-ука Турелар билан бирга ўйнаганман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Шўртан” жамоасининг жорий мавсумдаги энг омадли хариди бу албатта Таина Соро бўлди. Чунки, футболчи ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлаб келмоқда. Жамоанинг барча учрашувларида майдонга тушди. Куни кеча, “Футбол Экспресс” мухбири Бобирбек Турсунов Таина Соро билан суҳбат ўтказди.

 

 

 

 

 

-Адама, иккинчи даврада жамоангиз жуда муваффақиятли ўйин ўтказмоқда. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

- Ҳа, тўғри, иккинчи давра биз учун яхши бошланди ва мана хозиргача ютқазганимиз йўқ. Албатта, буни бирор-бир сири бор дея олмайман. Муҳими, яхши ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд этяпмиз.

- Балки жамоада бош мураббий алмашгани учун ижобий тарафга ўзгариш бўлгандир?

- Шунинг учун ҳам бўлиши мумкин. Эдгар Гесс жамоани ҳар бир учрашувга жуда яхши тайёрламоқда. Бу мураббийнинг қўл остида биринчи марта ўйнаётган бўлсам-да, у менда яхши таассурот қолдирди. Гессни малакали мутахассис эканлигини кўрсатаётган натижаларидан ҳам билса бўлади. Ушбу мураббий «Шўртан»ни аввал ҳам бошқаргани ва юқори натижалар қайд этганини жамоадошларим менга айтиб беришди. Жамоани яхши билгани учун ҳам Гесс айни пайтда ҳеч қандай муаммога учраётгани йўқ.

- Аввалги турда «Пахтакор» сизларни енгга олмади. Тошкентда очко олишни қандай уддаладинглар?

- «Пахтакор» - Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан биридир. Уларга қарши ўйнаш осон эмас. Пахтакорчилар ўз майдонида тўп суришди ва уларга ғалаба керак эди. Аммо биз ҳам очко олиш мақсадида келгандик. Шу боис «Пахтакор» билан баҳсда дурангни қайд этишимиз ёмон натижа эмас деб ўйлайман.

- Келинг, энди юртимиздаги фаолиятингиз ҳақида суҳбатлашсак. «Шўртан»га қандай келиб қолдингиз?

- Мавсум бошида мени Игорь Криушенко «Шўртан»га таклиф қилди. Бунгача Белоруссияда ўйнаётгандим ва Криушенко мени биларди. Қишки йиғинларда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим ва натижада жамоа билан шартнома имзоладим.

- Криушенко билан аввалдан яхши танишмидингиз?

- Ҳа, лекин бир-биримизни у қадар яхши билмасдик. Чунки мен Белоруссияда ўйнаган пайтимда Криушенко БАТЭ клубини бошқарганди. Ўзбекистонда эса бу мураббий билан биринчи марта бирга ишладим ва яқиндан танишдим.

- Қандай фикрдасиз, нима учун Криушенко «Шўртан»ни узоқ вақт бошқара олмади?

- Бу саволингизга аниқ жавоб бера олмайман. Сабаби буни раҳбарият ҳал этади, мен эса футболчиман. Криушенко нима учун бу ерда узоқ ишлай олмагани сабаби менга қоронғу.

- Белоруссиялик мураббийнинг «Шўртан»даги қисқа фаолиятини қандай баҳолайсиз?

- Криушенко жамоани бир давра бошқарган бўлса-да ёмон ишламади деб ўйлайман. Унинг қўл остида чиройли футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Қолаверса, натижа ҳам у қадар ёмон бўлмади. Балки унинг кетишига бошқа нарсалар сабаб бўлгандир, яна билмадим.

- Юртимизда дебют мавсумингизни ўтказяпсиз. Чемпионатимиздан олган таассуротларингиз қандай?

- Албатта, таассуротларим ижобий. Чемпионат савияси юқори. Элитада кучли клублар кўп ва ҳар бир рақибдан хавф кутиш мумкин. Шунингдек, стадион ва мухлислар тўғрисида ҳам илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Бу ерда мени ҳамма нарса қониқтиряпти ва Ўзбекистондаги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда.

- Биринчи давра сиз ва «Шўртан» учун қандай ўтди?

- Ёмон эмас. Биринчи даврани мусобақа жадвалида 4-ўринда якунлагандик. Айни пайтда ҳам 4-поғонани эгаллаб турибмиз. Бундан хулоса қилганда, биринчи даврада ҳам ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. 4-ўрин билан кифояланиб қолмай, янада юқори кўтарилишимиз учун кўп меҳнат қилишимиз керак.

- «Шўртан» жорий мавсумни совринли ўринларда якунлай оладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Балки кучли учликка кира олармиз ёки чемпионатни 4-ўринда якунлармиз. Буни вақт кўрсатади. Бироқ совринли ўринлардан бирини эгаллаш учун бизда яхши имконият бор. Агар ҳозиргидек ўйнашда давом этсак, совриндорлар сафидан жой олишимиз мумкин.

- Асосий таркибда мунтазам равишда ўйнаб келяпсиз. Янги жамоага тез мослашиб кета олдингиз.

- Ҳа, мослашиш жараёни тез ўтди. Жамоа мени яхши қабул қилди. Бундан ташқари таркибда тажрибали футболчилар кўплиги учун ҳам кўникишим осон бўлди. Ҳозир ўзимни «Шўртан»нинг муҳим ўйинчиси сифатида ҳис қиляпман.

- «Шўртан»га келгунингизга қадар Белоруссиядаги фаолиятингиз қандай кечган?

- Бу мамлакатда бир неча мавсум тўп сурдим. Дастлаб «МПЗ-Риппо» жамоаси шарафини ҳимоя қилганман. Шундан сўнг Белоруссиянинг етакчи клубларидан бири - Минскнинг «Динамо»сига ўтиб олти йил ўйнадим. Рус тилини айнан Белоруссияда ўрганганман. Тўғри, рус тилини мукаммал даражада бўлмаса-да, ҳар ҳолда гапира оламан.

- Бундан чиқди, юртимизда ўйнаётган белоруссиялик футболчиларни танийсиз. Шундайми?

- Ҳа, айримларини биламан. Масалан, Николай Риндюкни яхши танийман. У билан Белоруссия чемпионатида кўп бор тўқнаш келганман.

- Жамоадаги африкалик яна бир футболчи Патрик Агбо билан яхши чиқишсангиз керак?

- Агбо билан муносабатим жуда аъло. У билан доим биргамиз ва тил борасида ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Илгари Агбо билан учрашмаганман. У билан «Шўртан»га келганимда танишдим.

- Майдонда таянч ярим ҳимоячи вазифасини бажарасиз ва бу жойда ўйнаш кўп меҳнат қилишни талаб этади. Бу сизнинг позициянгизми?

- Бу менинг ҳақиқий жойим. Таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнашга одатланганман ва ҳамма вақт ўз вазифамни сидқидилдан бажараишга ҳаракат қиламан.

- Иккинчи даврада таркибга қўшилган Фарҳод Тожиев ва Георге Мегреладзе жамоанинг муваффақиятли хариди бўлди деб айтиш мумкинки?

- Албатта, улар яхши савиядаги ҳужумчилар ва жамоамиз ўйинини кучайтира олишди. Мисол учун, Тожиев жамоага тез киришиб кетиб голлар ҳам урмоқда. Ишонаманки, бу футболчиларнинг фойдаси катта бўлади.

- Минскнинг «Динамо» клубида ўйнаганингизни инобатга олсак, айтингчи, Белоруссия ва Ўзбекистон чемпионатлари ўртасида қандай фарқ бор?

- Иккала чемпионатнинг савияси ҳам деярли бир хил дея оламан. Белоруссияда футболчиларнинг жисмоний ҳолати биринчи ўринда туради. Шу боис ўйинлар ҳам кескин ўтади. Бу ерда эса ўйинчининг техникаси муҳим аҳамият касб этади. Бошқа жиҳатларни олганда ҳаммаси бир-бирига ўхшаш.

- Шу кунгача чемпионат ва кубок баҳсларида биттадан тўп киритдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ҳимоячи бўладими, ярим ҳимоячими, ҳар қандай футболчи гол уришни хоҳлайди. Мен ҳам имконият бўлди дегунча дарвозани ишғол этишга ҳаракат қиламан. қолаверса, Белоруссияда ўйнаганимда ҳам бир нечта голларни ҳисобимга ёзиб қўйганман. Лекин муҳими мени гол уришим эмас, асосийси жамоам ғалаба қозонса бўлгани. Агар ғалабага гол уриб ҳисса қўша олсам, албатта бундан хурсанд бўламан.

- Майдонда кимлар билан яхши тил топишяпсиз?

- «Шўртан»да ажойиб жамоа бор. Шу боис майдонда барча жамоадошларим билан яхши тушунган ҳолда ўйнаяпман. Ҳаммамиз бир-биримиз билан тушуниб тўп сураётганимиз учун ҳам айни пайтда яхши натижалар қайд этяпмиз.

- «Бунёдкор», «Насаф» ва «Пахтакор» каби етакчи клубларга қарши тўп сурдингиз. Бу жамоалардан қайси бирини кучли ва уларга қарши ўйнаш қийин дея оласиз?

- Менинг назаримда, «Пахтакор» кучлига ўхшади. Жамоа таркиби асосан ёш футболчилардан иборат бўлишига қарамай яхши ўйин намойиш этмоқда.

- Юртимизда яна қайси футболчиларни аввалдан бирлардингиз?

- Риндюкдан бошқа ҳеч қайси футболчилар билан таниш эмасдим. Мана, энди «Шўртан»даги фаолиятим орқали кўплаб танишлар ва дўстлар орттиряпман.

- «Динамо» (Минск) ва «МПЗ-Риппо»дан ташқари яна қайси клублар шарафини ҳимоя қилгансиз?

- Кот-Д‘Ивуарда «АСЕК Мимозас» жамоасида ўйнаганман. Бу клубдаги фаолиятимдан кейин Белоруссияга йўл олганман. «Шўртан»га келгунимгача фақат учта жамоада тўп сурганман.

- Юртимизга ўйнаш учун Кот-Д‘Ивуардан келган биринчи легионер бўлганингизни билсангиз керак?

- Тўғриси, бундан хабарим йўқ эди. Албатта, бундай легионер бўлиш ёқимли. Чемпионатингизда асосан Нигериядан футболчилар кўпроқ ўйнашимдан хабарим бор. Асосийси, ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан ва мухлислар ўйиним ҳақимда илиқ фикрлар билдиришини хоҳлайман.

- Кот-Д‘Ивуардан ҳам етишиб чиққан таниқли футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Ана шундай юлдузлардан кимлар билан бирга ўйнагансиз ёки яхши алоқадасиз?

- Менинг биринчи клубим «АСЕК Мимозас»да бир пайтлар ака-ука Коло ва Яя Турелар ҳам ўйнашган ва улар билан бирга тўп суриш имкониятига муяссар бўлганман.

- Кот-Д‘Ивуар Африкада кўзга кўринган терма жамоалардан бири саналади. Бош жамоангизда ўйнаш имконияти бўлганми?

- Миллий терма жамоадан таклиф олмаганман. Лекин илгари ёшлар терма жамоасида ўйнаганман ва турнирларда иштирок этганман.

- Мухлисларимизга оилангиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз?

- Оиламиз катта. Ота-онам, шунингдек учта акам ва битта синглим бор. Мендан ташқари яна иккита акам ҳам футболчи ва улар ўз ватанимда фаолият кўрсатишмоқда.

- Уйланганмисиз?

- Ҳа, бир ўғил ва қизим бор. Турмуш ўртоғим фарзандларим билан ҳозир Кот-Д‘Ивуарда истиқомат қилмоқда.

- «Шўртан» билан тузган шартномангиз бир йилга мўлжалланган. Кейинги мавсумда ҳам юртимизда ўйнаш истаги борми?

- Бу борада ҳозир ҳеч қандай режам йўқ. Қолаверса, айни пайтда буни ўйламаяпман ҳам. Мавсум якунланганидан сўнг тақдиримга ойдинлик киритаман. Агар жамоага керак бўлсам ва ҳеч қандай муаммо бўлмаса, фаолиятимни яна шу ерда давом эттиришим мумкин.

Бобурбек ТУРСУНОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:05, 03.09.2012. Ўқилди: 5219 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 18
4 Барселона Рафинья 15
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
6 Вильярреал Айосе Перес 14
7 Атлетико Хулиан Альварес 14
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.