Месси Саудия Арабистонининг ЖЧ-2030 мезбонлиги учун элчисига айланиши мумкин
Саудия Арабистони Лионель Мессига Жаҳон Чемпионлиги мезбонлиги учун элчи вазифасини таклиф қилмоқчи.
Marca нашрининг хабарига кўра, мамлакат “ПСЖ” ҳужумчиси катта пул таклиф қилинишига қарамасдан маҳаллий клубларга ўтмаслигини тушуниб турибди.
Аргентиналик футболчи Саудия Арабистонининг футбол бўйича элчисига айланиши мумкин. У мамлакатнинг Жаҳон Чемпионатларидан бирига номзодини илгари суриши кутилмоқда. Мессининг трансферига “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод” жамоалари қизиққанди. Бироқ Лео фаолиятини Европада давом эттиришни маъқул кўрган.
Аввалроқ Саудия Арабистони ҳукумати ҳозирда “Ан-Насср” шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга ҳам элчилик таклифини билдирганди. Таклиф бўйича Криштиану Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ—2030 мезбонлиги учун қўшма аризаси бўйича элчи вазифасини ўташи лозим.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:09, 08.04.2023. Ўқилди: 2703 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар