Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      •   Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 20 23
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор - Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4008 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналдунинг бир куни: футболчи қандай тартибларга амал қилади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

38 ёш бўлишига қарамай, Криштиану Роналду топ-даражада қолишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун инсондан кўп меҳнат талаб этилади. Меҳнатдан ташқари профессионал спортчи, маълум қонун-қоидаларга амал қилиши лозим. 38 ёшли футболчи учун бу қоидалар янада қатъий бўлиши керак. Бу ҳафта бошида Роналду ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамага сабаб бўлган расмни ўз Instagram тармоғида улашганди. Унда футболчининг саунадаги вақти акс этган. Кўплар унинг қоматига эътибор қаратишади. Аммо унинг бўялган оёқ бармоғи ҳам ҳамманинг оғзида эди. Қуйида Роналду соғлом ҳаёт учун ҳар куни нима қилиши ҳақида сўз боради.

Кунига олти маҳал овқат

Собиқ "Реал" футболчиси ҳар куни олти мартагача овқатланади. Унинг диетасидан балиқ ҳам ўрин олган. Туна балиғи португалияликнинг севимли таоми саналади. Шунингдек, у жўжа гўштини "сеҳрли" деб ҳисоблайди. Негаки, бу гўшт таркибида оқсил кўп ва ёғлар кам. Хусусан, Роналду нонушта учун пишлоқлар ва ёғсиз ёгуртни истеъмол қилади. Агарда нонушта қилмайдиган бўлса, собиқ "МЮ" юлдузи кун давомида авокадо ёнғоғидан тайёрланган снейкни тановвул қилиб юради. Тушликка Роналду, аввалига жўжа гўшти ва салатни кейин эса балиқ, тухум ва оливьени танаввул қилади. Кечки овқат учун яна гўшт ва балиқ танланади. Улар алоҳида-алоҳида истеъмол қилинади.

Криотерапия хонасида муолажа

2013 йилдан бери Роналду совуқ орқали даволанади. Роналду Мадридда махсус совутиш тизимига эга бўлиб, унинг нархи тахминан 50 минг фунтга тенг эди. Айни дамда ҳам футболчи мана шу услубдан фойдаланиб келмоқда. Бу нарса унга жисмоний ҳолатини бирдек ушлаб туришда кўмак беради. Махсус совутиш мосламаси ичида 3 дақиқа туриш давомида Роналдунинг танаси Цельсий шкаласи бўйича 160 даражадан 200 гача музлатилади. Криотерапия орқали тана мушакларидаги оғриқ, шиш, яра ва чўзилишлар барҳам топади.

Кунига тўрт соат бадантарбия

Роналдунинг шундай кўринишига фақатгина тренажорда қилинадиган машқларигина ёрдам беради деб ўйласангиз, қаттиқ янгишасиз. Спорт билан шуғулланишга келганда, Роналду ўзига жуда ҳам талабчан инсонга айланади. Футболчи қатъий фитнесс режасига мувофиқ кунига 25-30 дақиқа кардио машғулотлари ўтайди. Ундан кейин эса тез югуриш, спринтерлик қилади. Мушакларни чиниқтириш учун эса оғир тошлардан фойдаланади. Роналду, шунингдек, сузишни яхши кўради. У ўз иродасини мустаҳкамлаш учун ҳар доим ўз танасини қийнашни канда қилмайди. Инсонни лол қолдирган ҳолда, Роналду клуб билан машғулотлардан кейин, яна 3-4 соат шуғулланади. Бу ҳақида бир пайтлар Патрис Эвра ҳам айтиб ўтганди.

Кундузи кам-кам ухлаб олиш

Роналду ҳам ҳамма сингари уйқуни севади. У тунда 8 соат ухлайди. Аммо бу кундузги беш марталик мизғишлардан фарқ қилади. Бу ҳақида Роналдунинг ўзи шундай деган эди: "Тўғри ухлаш машғулотлардан кўзланган мақсадларга етишда ёрдам беради. Мен доимо эрта уйқуга ётаман ва эрталаб эрта уйғонаман. Айниқса, бу ишим ўйинлар олдидан жиддий бажарилади. Уйқу мушаклар тикланишида муҳим аҳамиятга эга. Мушаклар эса футболчи учун жуда ҳам муҳим саналади".

Оёқ бармоқларини бўяш

Саудия Арабистонидаги фаолияти давомида, Роналду нима билан банд бўлаётганини ижтимоий тармоқлар орқали улашганди. Унинг ўтган ҳафтадаги расмида Роналду, саунада кўриниш беради. Ҳамманинг эътибори эса, юқорида айтилгандек, қора рангга бўялган бармоқларда эди. "Ан-Насср" ҳужумчиси бундай ишни биринчи марта қилаётгани йўқ. 2023 йил аввалида ҳам унинг UFC юлдузи Френсис Нганну билан тушган расми, бўялган бармоқлар билан ҳамманинг ёдида қолган. Бундай қилишга аниқ сабаблар бор, албатта. Немис нашри BILD берган хабарда айтилишича, кўплаб спортчи-атлетлар шундай қилади. Оёқ бормоқларини бўяш кўплаб микроб ва бактерия-инфекцияларни олдини олади. Футболчилар кун давомида бутсаларда юришини ҳисобга олсак, оёқ бармоқларини баққуват ва соғлом бўлиши улар учун жуда ҳам муҳимдир. Бу фактор ҳам Роналдунинг нега ҳозирги даражасига чиққанининг яна бир исботидир.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:26, 23.04.2023. Ўқилди: 6413 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.