Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Сити" "Арсенал"га имконият бермайдими? Гвардиола жамоаси чемпионлик пойгаларида қандай ҳаракат қилишни билади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Сити" ва "Арсенал" АПЛ чемпионлиги учун курашдаги энг муҳим учрашувни ўтказади. Микель Артета жамоаси бир ой олдин 19 йилдаги илк олтин учун яхши имкониятларга эга эди, бироқ “Ливерпуль”, “Вест Хэм” (иккаласи ҳам 2:2) ва “Саутгемптон” (3:3) билан дуранглар эвазига бутун захирасини йўқотди.

"Сити" ажойиб формага кирди, лондонликларга яқинлашиш имкониятини қўлдан бой бермади ва йўқотилган очколар бўйича уларни аллақачон ортда қолдирди. Юзма-юз учрашув муваффақиятли якунланган тақдирда эса, “Ман Сити” чемпионлик пойгасининг яққол фаворитига айланади. Хосеп Гвардиола жамоаси учун муҳим афзаллик шундаки, улар олтин учун кескин курашга ўрганиб қолган. Сўнгги ўн йил ичида клуб бир неча бор худди шундай вазиятга тушиб қолди ва доимий равишда чемпион бўлди.

2011/2012 йилги мавсум - шайхлар давридаги биринчи унвон

“Манчестер Сити” 44 йил давомида Премьер-лигада ғолиб чиқа олмади ва БААдан шайхлар келиши ва йирик сармоялардан сўнг омадсиз серияни тўхтата олди. “Шаҳарликлар” 2011/2012 йилги мавсум охиригача қўшнилари “Манчестер Юнайтед” билан олтин учун кураш олиб боришди. Саккизинчи турдан 28-турга қадар “Сити” турнир жадвалида пешқадамлик қилган бўлса, кейин Сер Алекс Фергюсон шогирдлари пешқадамлик қилишди. Аммо якунга уч тур қолганида “Манчестер Юнайтед” қоқилди. "Сити" олдинга чиқиб олди, аммо хатога ўрин йўқ эди.

Сўнгги турда "шаҳарликлар" ўз уйларида "ҚПР"ни қабул қилишди, "Юнайтед" эса "Сандерленд" меҳмони бўлди. “Юнайтед” минимал ғалабага эришди ва Манчестердаги учрашув якунини кутди. Ва драма содир бўлди: "Сити" 1:2 ҳисобида ортда қолар эди. Аммо Эдин Жеко ва Серхио Агуеро 90-дақиқадан сўнг вазиятни сақлаб қолишди ва ўз жамоасига чемпионликни тортиқ қилишди. Бундай ақл бовар қилмайдиган баҳсда "Сити" чемпион бўлди ва қийин курашда олтин олиш анъанасини бошлади.

2013/2014 йилги мавсум - Жеррарднинг йиқилиб тушиши "Ливерпул"га қимматга тушди

“Манчестер Сити” “Ливерпул”дан ўзининг биринчи Премьер-лига чемпионлигини ўғирлади. Лекин ҳаммаси манчестерликларга боғлиқ эмас эди. Брендан Рожерс жамоаси 34-турда уларни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, яққол биринчи ўринга чиқиб олди. Аммо қолган турларда Стивен Жеррарднинг "Энфилд"да "Челси" билан ўйинда (0:2) мағлуб бўлиши ва "Кристал Пэлас"га оcко бой берилиши (3:3) кузатилди. “Сити” имкониятдан фойдаланди: улар якунда тўртта ғалаба қозонишди ва чемпионликни киритишди.

2018/2019 йилги мавсум - Клопп бошқарувидаги "Ливерпуль" атиги бир очко ортда қолди

Премьер-лига тарихидаги энг ажойиб мавсумлардан бири. “Сити” ва “Ливерпуль” иккинчи марта чемпионлик учун кураш олиб боришди. Натижада “Ман Сити” 98 очко жамғариб, биринчи бўлди, “Ливерпуль” 97 очко билан. Премьер-лиганинг бошқа ҳар қандай мавсумида Юрген Клопп жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўларди, аммо айни дамда рақиб ақл бовар қилмайдиган формада бўлганидан афсусда эдилар.

2021/2022-мавсум - "Сити" яна чемпионлик камбекини амалга оширди!

“Сити” ва “Ливерпуль” учинчи марта чемпионлик масаласини ўзаро ҳал қилишди. Ва яна Манчестер клуби кучлироқ бўлиб чиқди. Гвардиола жамоасининг психологиясини таърифлаш сўнгги турда "Астон Вилла" билан ўйинда ёрдам беради.

"Ливерпуль" параллел ўйинда "Вулверхэмптон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этаётган эди, шунинг учун "Сити" чемпионликни қўлга киритиш учун очко йўқота олмасди. Манчестер жамоаси ўз уйида "Ливерпул" афсонаси Стивен Жеррард бош мураббийлигидаги "Астон Вилла"ни қабул қилди. Мухлислар собиқ футболчидан “Сити”дан очко олиб қўйишни ва ўз клуби чемпион бўлишига ёрдам беришни сўрашди. Гарчи Жеррард бу ҳақда тўғридан-тўғри омма олдида гапирмаган бўлса-да, у ёрдам беришни хоҳлаганлиги аниқ. Қолаверса, 2014 йилдаги хато туфайли унинг елкасида ҳамон оғир юк бор.

"Астон Вилла" деярли мўъжиза кўрсатди: 69-дақиқада бирмингемликлар 2:0 ҳисобида меҳмонда олдинда эдилар. Бироқ “Сити” чемпионлик менталитетини кўрсатди ва яна қийин вазиятдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. 76-81-дақиқагача уларлар учта гол уриб, ғалабани сақлаб қолди ва чемпион бўлди.

2022/2023-мавсум "Ман Сити" учун яна омадли келдими?

Жорий чемпионатда “Манчестер Сити” вақти-вақти билан “Арсенал”дан саккиз очкога ортда қолган вазиятлар ҳам бўлди. Шу билан бирга, мухлислар ва ОАВ лондонликларни тож кийдиришга шошилмади. Жамоа кўпчилик учун кутилмаганда олтин учун пойгага қўшилганидан ташқари, “Ман Сити”нинг ҳар қандай вазиятда рақобатчи олиш қобилиятини ҳамма билади.

Шундай бўлди: “Сити”нинг барқарорлиги ва “Арсенал”нинг хатолари эвазига Гвардиола жамоаси апрел ойи охирига келиб очко йўқотиш бўйича лондонликларни четлаб ўтди. Асосий учрашув бугун “Этиҳад”да бўлиб ўтади. Агар "Арсенал" уч очко ололмаса, Артета жамоасининг олтинга етиб бориши жуда қийин бўлади. Кўрамиз, Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси тарих ва омад рақиб учун ўйнайдиган мусобақада тизимни бузиб, устозини мағлуб эта оладими?

Киритилди: 10:20, 26.04.2023. Ўқилди: 2263 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик