Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фирмино, Милнер, Кейта ва Окслейд-Чемберлен. Улар "Ливерпуль"да нималарга эришишди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарингиз бор, "Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида ўз таркибида катта ўзгаришларни амалга оширади. Жамоа бир қатор футболчилар билан хайрлашиб, уларнинг ўрнини ёш, иқтидорли ўринбосарлар билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Ҳозирда "Қизиллар" сафини ёзда аниқ тарк этадиган тўрт нафар футболчи аниқ бўлиб улгурди, булар: ҳужумчи Роберто Фирмино, ярим ҳимоячилар Жеймс Милнер, Наби Кейта ва Алекс Окслейд-Чемберлен. Келинг, ушбу футболчилар мерсисайдликлар сафида нималарга эришганини сарҳисоб қилиб кўрамиз.

Роберто Фирмино

Юқоридаги учликдан "Ливерпуль" сафига энг эрта келиб қўшилган футболчилардан бири айнан Роберто Фирмино ҳисобланади. У 2015 йилда Германиянинг "Хоффенхайм" клубида "қизиллар" сафига 41 миллион евро эвазига трансфер бўлган эди. У жамоа сафида ҳозиргача жами 361 та учрашув ўтказиб, 110 та гол урган ва 79 та голли узатма амалга оширган. Фирмино "Ливерпуль" билан 2018/19 йилда Чемпионлар лигасини ютди, шунингдек Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2020), Англия чемпионлиги (2020), УЕФА Суперкубоги ғолиблиги (2019/20), Англия кубоги (2022), Лига кубоги (2022) ва Англия Суперкубогини (2023) қўлга киритган. У бир неча кун аввал бўлиб ўтган АПЛ 37-тури доирасидаги "Астон Вилла" билан учрашувда гол уриб, "Энфилд" билан муносиб тарзда хайрлашди. Ҳозирча Боббининг янги клуби қайси бўлиши аниқ эмас, аммо у учун курашда "Барселона" ва "Реал" каби клублар иштирок этмоқда.

Жеймс Милнер

Айни дамда 37 ёшда ҳам юқори савияда ўйин намойиш этиб келаётган Жеймс Милнер ҳам ҳудди Фирмино каби жамоага 2015 йилда келиб қўшилган. Фарқи Милнер "Манчестер Сити" билан шартномаси якунланганидан сўнг эркин агент мақомида "қизиллар" футболчисига айланган. Милнер айни вақтгача мерсисайдликлар сафида 331 та ўйин ўтказишга улгурди. Уларда инглиз 26 та гол уриб, 46 та голли пас берди. Жеймс "Ливерпуль"да ЕЧЛ (2018/19) ғолиблиги, КЎЖЧ (202), Англия чемпионлиги (2020), УЕФА Суперкубоги (2019/2020), Англия кубоги ва Лига кубогида (2022) зафар қучган. Шунингдек, 2023 йилги Англия Суперкубогини ҳам қўлга киритган. Ҳозирда Милнернинг янги клуби катта эҳтимол билан "Брайтон" бўлиши тахмин қилинмоқда. У ерда "Ливерпуль" собиқ футболчиси Адам Лаллани Жеймсни шахсан ўзи жамоага таклиф қилган.


Наби Кейта

Фирмино ва Милнерга нисбатан анча кеч 2018 йилда "Ливерпуль"га ўтган Наби Кейта жамоа сафида раҳбарият кутган ишончларни унчалик оқлай олмади, десак муболаға бўлмайди. Уни "қизиллар" "Лейпциг"дан нақ 65 миллион евро эвазига сотиб олишган эди. Кейта шу давргача жамоада жами 129 ўйинда бор йўғи 11 та гол урди ва 7 бор ассист қайд этди. Таққослаш учун у "Ред Булл Зальцбург" сафида 80 та ўйинда 20+11 (гол+ассист) натижасини кўрсатган эди. Клопп қўл остида ҳеч қачон асосий таркибдан муқим жой оломаган бўлса-да, Кейта Фирмино ва Милнер "қизиллар" билан қандай совринлар ютган бўлса, ҳудди шу совринларни қўлга киритди. Ҳозирда трансфер нархи 17 миллион еврога қадар пастлаган Кейтанинг янги жамоаси ҳақида маълумот йўқ, эҳтимол у яна аввал "Лейпциг" сафида ўзини кўрсатган Бундеслигага қайтар. Буниси бизга қоронғу.

Алекс Окслейд-Чемберлен

2017 йилнинг ёзида "Арсенал"дан 38 миллион еврога харид қилинган Окслейд-Чемберлен "Ливерпуль" учун 146 та ўйинда 18 та гол уриб, 15 та голли узатма берган. У мунтазам жароҳатлар сабабли Клопп қўл остида ўзининг тўлиқ потенциалини кўрсата олмади. Шундай бўлса-да, у ЕЧЛ (2018/19), КЎЖЧ (202), Англия чемпионлиги (2020), УЕФА Суперкубоги (2019/2020),  Англия кубоги, Лига кубогидаги (2022) ғалабаларда ўз ҳиссасини қўшган. Ҳозирда 29 ёш бўлган Алекс фаолиятини Премьер-лигада давом эттириш эҳтимоли юқори.

"Ливерпуль" юқоридаги учлик ўрнини тўлдириш ҳаракатларини аллақачон Бошлаб юборган. Ҳозирда жамоа "Брайтон"дан аргентиналик ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони Алексис Макаллистерни харид қилишга яқин турибди. "Қизиллар" Макаллистер учун аллақачон 10-рақамли футболкани ҳам тайёрлаб қўйган. Нима деб ўйлайсиз, жамоа Макаллистердан ташқари яна қандай трансферларни амалга ошириши керак?


Абдубурхон Мамажонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:23, 22.05.2023. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик