Месси нима учун «Ал-Ҳилол»ни эмас, «Интер Майами»ни танлагани маълум бўлди
Лионель Месси кўп эҳтимол билан «Интер Майами»га ўтадиган бўлди. Бу ҳақда нуфузли манбалар ёза бошлади.
Мессида «Барселона» ёки «Ал-Ҳилол»га ўтиш вариантлари ҳам бор эди. "Кўк-анорранглилар" 35 ёшли футболчини шартнома имзолаш имконияти борлигига ишонтирди, аммо бунинг учун вақт талаб этилишини айтди. Аммо Лео узоқ кутишни истамаяпти.
Саудия варианти эса Леони унчалик қизиқтирмади. У Америка кубоги-2024га яхши тайёргарлик кўриш учун рақобатбардош чемпионатида ўйнашни истамоқда. Бундан ташқари, Саудия Арабистони футболчининг оиласига у қадар маъқул келмади.
Шунга ўхшаш сабаблар туфайли Месси «Интер Майами»ни танлади. Аргентиналик футболчи бироз босимдан ҳолироқ, аммо савияси яхши Лигада тўп тепишни истади. Кўп жиҳатдан Америка клуби варианти Лионелни қаноатлантирди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 23:32, 07.06.2023. Ўқилди: 8084 марта. Фикрлар: 32 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар