Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3943 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

MLS ёки Саудия чемпионати: Кимнинг лигаси кучлироқ?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Саудия Арабистони лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича сайёрамизнинг биринчи рақамли кишиси бўлмиш Криштиану Роналду бир неча қизиқарли баёнотларини эълон қилди:

— «Ўлик» ҳолатдаги Италия чемпионати у келганидан кейин жонланди;

— Энди у Европа футболига қайтмайди;

— 38 ёшда миллий терма жамоадаги фаолиятини тўхтатиш ниятида эмас;

— Саудия Арабистони чемпионати МЛСдан яхшироқ.

Афсонанинг сўнгги эътирофи алоҳида эътиборга лойиқ. Кенгроқ мулоҳаза қилганда, Роналду «яхшироқ» ибораси орқали «кучлироқ» маъносини ифода этган. Чунки ташкилотчилик бобида Саудия АҚШдан устун эмас. Ўйин савияси эса - мушкул жумбоқ. Португалиялик афсонанинг эътирофи нечоғли ҳақиқат? Ёки бу шунчаки, тилёғламачиликми? Қайси лига кучлироқ эканлиги хусусида аниқ жавоб мавжуд эмаслигини ҳозирнинг ўзида таъкидлаш мумкин. Лекин қиёслаш мумкин бўлган бир қатор кўрсаткичлар бор.

TRANSFERMARKT

Кўрсаткичлардан бири - футболчиларнинг нарх-наволари. Трансфермарктнинг баҳолари камчиликлардан холи бўлмасада, трансферлар учун мўлжал бўла олади. Саудия Арабистони чемпионатидаги барча футболчиларнинг умумий қиймати 903 млн. евро, МЛСдагиларники эса - 1,25 млрд. бу борада устунлик уммон орти вакилларида. Лекин инобатга олиш шарт бўлган нозик жиҳат ҳам йўқ эмас - Саудия чемпионатида 18та, МЛСда 29та жамоа ўйнайди.

Қизиғи шундаки, МЛС клублари орасида энг қимматбаҳо клуб - Лео Мессини ўз сафига қўшиб олган Майамининг «Интер» жамоаси. Ундаги ўйинчиларнинг умумий қиймати 84 млн. евро. Саудия Арабистонининг 4та клуби нисбатан қимматроқ: «Ал-Ҳилол» (200 млн.), «Ал-Наср» (153 млн.). 150 млн. еврога баҳоланган «Ал-Аҳли» эса 3-ўринда. 4-ўриндаги «Ал-Иттиҳод» 119 млн. еврога баҳоланган. Бироқ гап лигалар устида кетар экан, барча жамоаларни ҳисобга олиш лозим. Саудиянинг 18 клубидан 12тасининг қиймати 25 млн. евродан оз, МЛСдаги энг паст кўрсаткич эса 29 млн. евро. Футболчиларнинг ўртача қиймати арабларда 921000 евро, МЛСдагиларники 1,4 млн. евро.

ЛИГАЛАР РЕЙТИНГИ

Янада баҳслироқ формат. Чунки улардаги кўрсаткичлар бир-бирига зид. Масалан, январь ойида Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (ФТСХФ) томонидан чоп этилган рейтингда Саудия 40, АҚШ эса 43-ўринларни банд этган. Лекин январь ойидан бошлаб вазият кескин ўзгара бошлади (ҳеч бўлмаганда кўчиб келаётган юлдузлар сони бўйича). Аслида, мазкур рейтинг бўйича саволлар етарли. Боиси, унда Бразилия чемпионати пешқадам, АПЛ ва Ла Лига ундан кейин.

Twenty Fist Group аналитик компанияси томонидан тақдим этилган рейтинг анча тушунарли ва ҳақиқатга яқин: АПЛ, Ла Лига, «А» серияси, Бундеслига, Лига1 (айнан шундай тартибда). Мазкур рейтингда МЛС 11-ўринда, Саудия чемпионати эса 15-поғонада.

ТОП-ТЕРМА ЖАМОАЛАР ЎЙИНЧИЛАРИ

Бу кўрсаткични ўзимиз кўриб чиқишни лозим топдик. Шу мақсадда ФИФА рейтингидаги етакчи 15та терма жамоа таркибидан нечта футболчи Саудияда ва МЛСда тўп суришини аниқладик. Тўғри, бу йўналишдаги маълумотлар ҳам нуқсонсиз эмас. Масалан, Бензема ҳозир терма жамоада эмас, лекин Саудия чемпионатининг нуфузини оширгани аниқ. Навбатдаги муаммо шуки, расмий ҳисоб-китобларга кўра, МЛС Саудия чемпионатидан 18:5 ҳисобида олдинда. Бироқ яна шуниси ҳам борки, 18 нафар футболчи орасида аргентиналик Месси, испаниялик Альба ва швейцариялик Шакири бор. Қолган 15 нафари АҚШ терма жамоаси ўйинчилари! Саудия чемпионатида эса хорват Брозович, португалиялик Роналду ва Невеш, шунингдек, марокашлик Ҳамдалла ва Муҳаммадилар тўп суришмоқда. Агар топ-термаларнинг етакчи ўнлиги билан чекланадиган бўлсак, ҳисоб Саудия фойдасига 2:3 кўринишини олади. Яъни, Месси - Альба жуфтлиги Роналду - Невеш - Брозович триосига қарши. Лекин, Неймарнинг «Ал-Ҳилол»га ўтгани тасдиқланди, демак, вазият буткул ўзгариб кетади. Бунинг устига, топ-футболчиларнинг Саудия томон  оқими тўхтамаяпти...

Юқорида зикр этилганидек, Криштианунинг ҳақ ёки ноҳақ эканлиги хусусида аниқ жавоб йўқ. Ҳа, унинг ҳақ эканлигини тасдиқлайдиган яна бир ишонарли далил мавжуд: клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи баҳсда «Реал»га 3:5 ҳисобида имкониятни бой берганди. МЛС клублари эса ҳеч қачон турнирнинг бу босқичига чиқа олишмаган.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:31, 22.08.2023. Ўқилди: 3921 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.