Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 81
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 62
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 56
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 48
15 Ноттингем Форест 38 46
16 Кристал Пэлас 38 45
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 37
19 Вулверхэмптон 38 22
20 Бёрнли 38 21

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерзод Аъзамов: «Орзуйим — «Насаф» билан бирга катта зафарларга эришиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Насаф” таркибида маdсум бошида яхшигина рақобат бўлган бўлса, мавсум сўнгига келиб, ҳимоя чизиғида “етишмовчилик” рўй берди. Биринчи даврадан сўнг сербиялик ҳимоячи Боян Малишич “Насаф”ни тарк этди, ҳимоя қўрғонида энг бўйдор ҳимоячи Шерзод Аъзамов эса жароҳати туфайли жамоага деярли ёрдам бера олмади.

Одатда майдонда кўринмай қолган ўйинчи ҳақида биз журналистлар "унутиб" қўямиз. Ана шу “адолатсиз”ликка барҳам бериб, Шерзод билан суҳбат уюштирдик. Шерзод бу йилги ОЧЛ мусобақалари доирасидаги Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушиб, ўзининг кўрсатган чиройли ва мазмунли ўйинини мухлислар ҳамон илиқ таассуротлар билан эслашади. Афсуски, у ички чемпионатда бор-йўғи икки марта майдонга тушди, холос. Бунга асосий сабаб унинг жароҳати бўлди.

Шерзод Аъзамов Қарши шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласида таваллуд топган, болалигидан футболга жуда қизиққан Шерзодни ота-онаси аввал Қарши шаҳридаги футбол интернатига беришади, сўнг у "Насаф" ва "Машъал" футбол академияларида футбол сирларини ўрганди. Катта футболга илк қадамни ҳам у "Насаф" сафида ташлади. Ҳозирги пайтда ҳам Шерзод Аъзамов "Насаф"нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

— Шерзод ҳозир жароҳатларингиз бутунлай тузалиб кетдими?
— Бу йилги мавсум мен учун жуда омадсиз келди, ОЧЛ мусобақаларининг Қаршида бўлиб ўтган "Истиқлол"га қарши учрашувида тиззамдан жароҳат олдим, шундан кейин вақтим даволаниш билан ўтди. Клубимиз раҳбариятининг ғамхўрлиги билан Германиянинг Мюнхен шаҳрида тиззамни операция қилдирдим. Жароҳатдан фориғ бўлдим ҳисоб. Насиб бўлса, бу йилги мавсум бошланишига қадар ўзимни бутунлай тиклаб оламан, деган умиддаман. Ҳозир Тошкентда муолажалар билан бир қаторда енгил машғулотлар билан шуғуланиб турибман. Энди кўпроқ машқлар бажаришга ўтаман.

— "Насаф"нинг бу йилги омадсизликларига асосий сабаб нималарда деб ҳисоблайсиз?
— Ҳақиқатан, бу йилги мавсум жамоамиз учун омадсиз якунланди, биронта совринни қўлга кирита олмадик, лекин бу футбол муваффақиятлар билан бир қаторда пасайиш ҳам бўлиб туради. Насиб бўлса, келгуси мавсумда жамоамиз аъзолари бир ёқадан бош чиқаришиб, мамлакатимиз футболида "Насаф" доимо юқори ўринлар учун курашадиган жамоа эканлигини яна исботлайди. "Насаф" ўзини нималарга қодирлигини албатта кўрсатади. Шунингдек, мухлисларни ҳам ўзимизнинг чиройли ва жанговор ўйинларимиз билан хурсанд қиламиз деб ўйлайман. Бунга асосларимдан бири жамоамизга мураббийимиз Рўзиқул Бердиевнинг ҳам қайтганидир. У киши доимо бизни ҳужумкор ўйин кўрсатишимизга чорлаб келганлар.

— Шерзод сизни ўша Теҳрондаги "Истиқлол"га қарши учрашувда кўпроқ дарвозабонимиз Мурод Зуҳуровга танбеҳ бераётганингизга гувоҳ бўлганмиз, шунга изоҳ бериб ўтсангиз.
— Ушбу учрашув натижаси жамоамиз учун жуда муҳим эди. Эсласангиз футболчиларимиз ҳам ўша учрашувда жуда яхши ўйин кўрсатишган эдилар. Дарвозабон билан ҳимоячиларнинг ўзаро ҳаракати узвий боғлиқ бўлади. Агар улар бир-бирини яхши тушунишмаса бунинг оқибати ачинарли бўлади. Шунинг учун биз бир-биримизни огоҳликка чақириб турамиз тўғри баъзан қизишиб ҳам кетамиз — бунинг шахсий муносабатимизга алоқаси йўқ. Яъни мен Мурод Зуҳуровни яхши ҳурмат қиламан, у киши футболдан ташқарида ҳам жуда яхши инсон. Ўтказиб юборилган голларда фақат дарвозабонни айблаш тўғри эмас, бу бутун жамоани айби ҳисобланади.

— Сизни "Насаф" билан амалдаги шартномангиз борми?
— "Насаф" билан тузган шартномам тугаб қолди, лекин мақсадим агар менинг хизматим керак бўлса, "Насаф"да ҳали кўп йиллар ўйнаш орзуим бор. Ҳали ёшман, айнан ўзимнинг жонажон шаҳримнинг жамоасида ўйнаб, у билан бирга катта зафарларни қўлга киритсам дейман. Қолаверса жамоамизнинг ажойиб мухлисларининг олқишини олсам дейман.

— Агар жамоамизда яна ҳимоя чизиғида кучли рақобат пайдо бўлса, бу сизни чўчитмайдими?
— Менимча, рақобат бўлгани яхши, рақобат бўлса ўйинчиларда ҳаракат ҳам кучли бўлади. Бу мени чучитмайди аксинча ҳамма қатори мен учун ҳам аввало жамоамизнинг ютуғи муҳим ҳисобланади. Чунки сен минг марта яхши ўйинчи бўлсанг ҳам агар жамоанг яхши натижа кўрсата олмаса - бундан не фойда. Ўз ўрнида ҳаммадек ўз устимда кўп ишлашим керак, кўпроқ шуғулланишим керак, табиатан меҳнатдан қочмайман. Бу орқали ўзимнинг севган жамоамга кўпроқ нафим тегсин дейман. Агар "мени захирага ўтиртириб қўйишди" деб, тўхтаб қолиш йўқ.

— Сиз ўзимизнинг жамоадан ташқари ҳам бошқа жамоаларга мухлислик қиласизми?
— Ҳа, яхши кўрган жамоам "Барселона" ҳисобланади. Уларнинг чиройли ўйинларини кўриш билан бирга, ўзим учун нимадир олишга ҳам ҳаракат қиламан. Улар сафида тўп сураётган ҳужумчи Месси ва ҳимоячи Пуйолларни жуда яхши кўраман. Улар фантастик ўйинчилардир.

— Шерзод суҳбатингиз учун "Насаф" мухлислари номидан ташаккур билдириб, сизга тезроқ соғайиб, жамоа сафига қайтишингизни истаймиз ҳамда келгуси фаолиятингизга катта зафарлар тилаб қоламиз.
— Сизларга ҳам эътиборларингиз учун катта раҳмат, мухлисларимиз бу йилги омадсизлигимизни тезроқ унутишиб, кейинги мавсумда бизни қизғин қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 16:31, 15.12.2012. Ўқилди: 3733 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Челси Жоао Педро 15
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
6 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик