Футзал. Терма жамоа Озарбойжондаги халқаро мусобақада иштирок этади
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 12-16 февраль кунлари Озарбойжонда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.
Январь ойида Ўзбекистон футзал уюшмасига Озарбойжон футзал федерациясидан расмий хат келиб тушди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Бокуда ўтказиладиган халқаро мусобақага таклиф қилинган эди. Ушбу таклиф қабул қилинди ва энди терма жамоа февраль ойида ушбу мусобақага тайёргарликни бошлайди.
Терма жамоа 4-11 февраль кунлари Тошкентда йиғин ўтказади ва шундан сўнг Бокуга учиб кетади. Мусобақада Озарбойжон ва Ўзбекистон терма жамоаларидан ташқари Латвия, Молдова ва Беларусь термалари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:17, 31.01.2013. Ўқилди: 4067 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).