Испания суперкубоги финалида "Реал" ва "Барселона" ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Карло Анчелотти жамоаси ишончли ғалабани қўлга киритди.
"Қироллик клуби" биринчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Каталонияликлар ҳимоясидаги парокандаликдан Винисиус Жуниор икки марта фойдаланди. "Барса" 33-дақиқада Левандовскининг голи эвазига ҳисобни қисқартирди.
Аммо орадан кўп ўтмасдан Араухо ўз жарима майдони ичида Винисиусни йиқитгани учун пенальти белгиланди. Жуниорнинг ўзи 11 метрли жарима зарбасини голга айлантириб, хет-трикни расмийлаштирди.
Хави иккинчи бўлимда ўйинчи алмаштиришлар орқали вазиятни ўнглашга интилди. Аммо "Реал" 64-дақиқада қарши ҳужум орқали тўртинчи голни урди. Гол муаллифи — Родриго.
71-дақиқада эса Роналд Араухо иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Шу билан ўйин тақдири амалда ҳал бўлди. Фақат Жоау Феликс ҳисобни қисқартириши мумкин эди, аммо Лунин маҳорат кўрсатиб, хавфли зарбани қайтарди.
Шундай қилиб, "Реал" мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.
Испания суперкубоги, финал
Реал Мадрид – Барселона 4:1 (2:1)
Голлар: 1:0 – 7 Винисиус Жуниор, 2:0 – 10 Винисиус Жуниор, 2:1 – 33 Левандовски, 3:1 – 39, пенальти Винисиус Жуниор, 4:1 – 64 Родриго.
Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Менди, Себальос, Кроос (Модрич, 81), Вальверде, Тчуамени, Беллингем, Хоселу, Винисиус Жуниор (Камавинга, 82), Родриго (Браим Диас, 77).
Барселона – Пенья, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Сержи Роберто (Лопес, 61), Гюндоган, де Йонг, Педри (Ямаль, 61), Ферран Торрес (Жоау Феликс, 61), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Араухо (37), Сержи Роберто (40), Беллингем (43), Рюдигер (62).
Четлатиш: Араухо (71).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).