Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиёнинг беш афсонаси

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

12 январь куни бошланган Осиё кубоги-2023 икки қитъа футболининг энг катта юлдузлари ва энг истиқболли ёш истеъдодларини ўзида жамлагани тайин.

Ҳисоб бўйича 18-марта йўлга тушган «сариқ қитъа» бош турнири тарихига назар солсак, олдинги 67 йил давомида бир қатор футболчилар ажойиб ўйинлари билан чинакам афсонага айланишган.

Али Даи (Эрон). 27 ёшли Али Даи 1996 йилга қадар Эрон термаси сафида атиги 7та гол урганди. ОК-96 саралаши ва финал раунди эса уни чинакам йиртқич голеадорга айлантирди. Даи хусусан, саралаш ўйинларида рақиблар дарвозасини 12 марта нишонга олди, кейин финал босқичида ўз мамлакати қаҳрамони сифатида гавдаланди. Гуруҳ доирасидаги 3та баҳсда ҳам гол урган ҳужумчи чорак финалда бор овози билан ҳайқирди. Ж.Корея термасига қарши учрашув тугашига 24 дақиқа қолган паллада ҳисоб 2:2 эди. Шундан сўнг Даининг вақти бошланди - қолган дақиқаларда 3та гол! Хуллас, афсона 6:2 ҳисобида якунланган баҳсни «покер» билан якунлади. Форслар ярим финалда бўлажак чемпион - Саудия Арабистони термасига пенальтилар серияси бўйича ютқазишди. Даи эса 3-ўрин учун кечган баҳсда Қувайт термаси дарвозасини ишғол этганча жамоаси ғалабасини таъминлаш баробарида 8та гол билан турнир тўпурари бўлди. Даи 2000 ва 2004 йилларда Эрон термаси сардори мақомида ўйнади ва ҳар икки турнирда 3тадан гол урди. Жами 14та гол - бу Осиё кубоги тарихидаги энг яхши натижа!

Шунсуке Накамура (Япония). Япониялик футболчи Осиё кубогида 2000 йили, атиги 22 ёшида дебют қилди. Ўшанда «самурайлар» Байрут финалида Саудия Арабистони термасини 1:0 ҳисобида енгиб, иккинчи чемпионликни расмийлаштиришганди. Накамура орадан 4 йил ўтиб, бўйнига яна олтин медаль тақди. Италиянинг «Реджина» клуби сафида «А» серия ўйинларида кўзга ташланган ҳужумкор ярим ҳимоячи иккинчи турнирни Уммон термаси устидан қозонилган ғалаба (1:0)ли баҳсда гол билан дадил бошлади ва 2-турда таиландликлар дарвозасини ҳам нишонга олди. Зико бошқарувидаги Япония термаси кейинчалик Иордания ва Баҳрайн жамоалари тўсиғидан ўтиб, турнир мезбони (Хитой) билан бўладиган финал йўлланмасини қўлга киритди. Японлар Пекиндаги «Ишчилар» стадионида тўпланган 62 минг мухлис рўпарасида кучли босим остида қолишди. Шунга қарамай, ярим ҳимояда дирижёрлик қилган маэстро Накамура бошлаган ҳужумлар самара келтириб, «самурайлар» 3:1 ҳисобида устун келишди. Алоҳида факт: 26 ёшли футболчи ўз жамоасининг 3та голида ҳам катта роль бажарди. Аниқроғи, у Такаши Фукуниши голи билан тугаган жарима зарбасини ишлади, Кожи Наката ва Кейжи Тамадани эса самарали узатмалар билан таъминлади. Шу тариқа Накамура якунда Осиё кубоги-2004нинг энг яхши футболчисига аталган совринга эга чиқди. 2007 йилги турнирга эса «Селтик» ярим ҳимоячиси сифатида ташриф буюрган япониялик юлдуз ўз ҳисобига яна 2тадан гол ҳамда ассист ёздириб қўйди. Тўғри, бу сафар чорак финалда даҳшатли Австралия термаси билан баҳсда эсда қоларли ғалаба қайд этган японлар ҳал қилувчи ўйин йўлида саудларга бас келолмадилар ва якунда 4-ўрин билан чекланишди.

Юнус Маҳмуд (Ироқ). «Месопотамия шерлари» 2007 йили Жакартадаги «Гелора Бунг Карно» стадионида турнир фаворити - Саудия Арабистони термасини енгиш асносида дунёни лол қолдириб, тарихда илк марта Осиё кубогини қўлга киритишди. 24 ёшли ҳужумчи Юнус Маҳмуд ўша турнирда Ироқ термасининг чин етакчиси ролини бажарди. Ироқликлар аввалига мезбон - Таиланд термаси билан баҳсни 1:1 ҳисобида якунлашди, Маҳмуд эса стартдаёқ фаоллиги билан ажралиб турди. Бўлажак чемпион шундан сўнг Австралия термасини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди, уммонликларга қарши баҳсда эса муроса йўлини танлади (0:0). Шу тариқа 5 очко билан «плей-офф»га чиққан Ироқ термаси 1|4 финалда яна бир мезбон - Вьетнам жамоасига тўқнаш келди. Нашот Акрамнинг жарима зарбасидан урган ажо­йиб голидан кейин Маҳмуд ҳисобни мустаҳкамлади - 2:0. Ироқликлар ярим финалда Ж.Корея термасини пенальтилар серияси бўйича енгиб финалга чиқишди ва Юнус Маҳмуд ҳал қилувчи баҳснинг 72-дақиқасида бутун мамлакати тарихидаги энг муҳим голни нишонлади. Ҳужумчи якунда ҳақли равишда турнирнинг асосий индивидуал совринлари - «Олтин тўп» ва «Олтин бутса»га эга бўлди. Шу ўринда битта салмоқли факт: Юнус Маҳмуд 4та Осиё кубогида гол урган ягона футболчидир, қолаверса, у 3та турнирда Ироқ термаси сардорлик боғичи остида қатнашган.

Тим Кэйхилл (Австралия). «Соккеруз» учун Осиё кубогида бир қатор қойилмақом голлар урган футболчи. Турнирда 2007 йили дебют қилган Австралия термаси илк уринишда натижага эришолмади. Қатар-2011 ҳам «яшил қитъа» вакилларига катта муваффақият келдирмади. 2015 йилга келиб, Осиё кубогини ўз майдонларида қабул қилган «соккеруз» ниҳоят, бош мақсадига эришди. Кэйхилл эса 2007 йили Австралия термасининг Осиё кубогидаги тарихий биринчи голини ўз номига расмийлаштирди. АПЛда тобланган футболчи ўшанда ўйиннинг 92-дақиқасида Уммон термаси дарвозасини нишонга олиб, жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолган ва Осиёда илк марта бурчак байроқчаси билан бокс тушганди - ўзига хос гол нишонлаш услуби. Бироқ австралияликлар чорак финалда Япония термаси томонидан «нокаут» қилиндилар. 4 йилдан кейин эса «Эвертон» вакили «соккеруз»нинг энг таъсири баланд футболчиси сифатида гавдаланди. Жумладан, ҳиндлар билан баҳсда «дубль» қайд этиб, 4:1 ҳисобига асос солди. Бироқ Қатарда ҳам «соккеруз» йўлига Япония термаси тўсиқ қўйди. 2015 йили 35 ёшида Анге Постекоглу ишончига кирган Тим уйдаги турнирни яна гол билан бошлади (қаторасига 3-марта). У шу билан чекланиб қолмай, чорак финалда хитойликларни 2та аниқ зарба билан «сийлади». Эҳтимолки, бу Кэйхиллнинг Осиё кубогидаги энг яхши ўйинидир. Ҳар ҳолда, ҳужумчи 2:0 ҳисобида якунланган баҳсдаги голларидан бирини «велосипед» услубида урганди - сеҳр­ли ижро. Финал эса Кэйхилл учун Осиё кубоги билан идеал хайрлашувга айланди: мезбонлар финалда Ж.Корея термасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, 76 мингдан кўп мухлисни жамлаган «Авс­тралия» стадионини «портлатишди» гўё...

Солиҳ ал Нуэйма (С.Арабистони). 1970-1980-йиллар оралиғида «Ал-Ҳилол» клуби ва Саудия Арабистони термасининг энг ишончли ҳимоя­чиларидан бири сифатида ном қозонган футболчи. Солиҳ жумладан, 1984 ва 1988 йиллардаги Осиё кубогида ҳимояни мустаҳкам ушлаб, арабларнинг якуний ғалабаларига катта ҳисса қўшганди. Фаолиятини 1976 йили бошлаган ал Нуэйма ОК-84-даёқ «яшил бургутлар» сардори сифатида майдонга тушди. Бу Саудия футболи учун эсдан чиқмас дебют ҳисобланади (саудлар Сингапурдан бош соврин билан қайтишган). Ўша турнирда дебю­тант ва чемпионнинг 6та ўйинда атиги 3та гол қўйиб юборганида, Нуэйманинг хизматлари катта. 4 йилдан ке­йин тарих такрорланди: Солиҳ ҳимояни «бетонлаб» ташлади (саудлар 6та ўйинда атиги 1та гол қабул қилишди) ва Карлос Альберто Перрейра жамоасининг якуний ғалабасини таъминлади, ҳисоб. Қолаверса, ал Нуэйма ҳар икки турнирда пенальтидан гол ҳам урганди.

Манба: the-afc.com,

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 21.01.2024. Ўқилди: 5168 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.