Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 36 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Мэйдстон» мўъжизаси: Олтинчи дивизиондан Англия кубоги 1/8 финалига!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия кубогига хос «сеҳр-жоду» жорий мавсум ҳам ишга тушди: инглиз футболи пирамидасидаги Олтинчи дивизион вакили «Мэйдстон Юнайтед» клуби 1/8 финал иштирокчилари қаторига қўшилди. Диққат, яримпрофессионал жамоа 1/16 финал ўйинини Чемпионшип пешқадамларидан бири «Ипсвич» майдонида ўтказиб, ортга сеҳрли ғалаба билан қайтди - 2:1. Чинакам мўъжиза учун «Мэйдстон»га атиги 2та зарба ва тўп назорати бўйича 22 фоизлик кўрсаткич кифоя қилди. Энди клуб кубок турниридан тушган 400 минг фунтни янги майдон барпо этишга йўналтиради.

Табиийки, «Мэйдстон»нинг «Ипсвич» тўсиғидан ўтишига ҳеч ким ишонмаганди. Ҳаттоки, мезбон жамоа ўйинда энергия тежашни лозим топди, букмекерлар эса унинг ғалабасига атиги 1,1 коэффициенти бўйича пул қабул қилишди. «Ипсвич» бош мураббийи жумладан, жамоанинг жорий мавсумдаги энг самарадор футболчиси - ярим ҳимоячи Конор Чаплин (9та гол ва 6та ассист)ни захирада қолдирди бамайлихотир. Хуллас, ҳеч кимда мезбонларнинг осонгина ғалаба қозонишларига шубҳа йўқ эди. Тўғри, Чаплин иккинчи бўлимда майдонга тушди, аммо жамоасига ҳеч қандай ёрдам беролмади. Диққатга сазовор томони, «Мэйдстон Юнайтед» ўз имкониятидан тўлиқ, 100 фоиз фойдаланди - бутун ўйин давомида 2та зарба ва 2та гол! «Ипсвич» футболчилари эса рақиб жамоа дарвозаси томон нақ 37 марта зарба йўллашди, тўп назорати бўйича 78 фоизлик кўрсаткич қайд этишди. Аммо ўша оқшом «омад» аталмиш сеҳрли хилқат бутунлай Олтинчи дивизион иштирокчиси тараф ўтиб олганди.

Мана, xG (кутилган гол) кўрсаткичига қарасангиз, сенсация кузатилганига ишониш мушкул: 3,76га қарши 0,85 (баъзи манбаларда бу борадаги фарқ 5 баравардан ҳам кўп). Учрашувнинг бош юлдузи дарвозабон Лукас Коволан нақ 12та «сэйв» тўплади. «Мэйдстон»нинг нотаниш кипери «Лестер»дан ижара келишуви асосида олинган ярим ҳимоячи Жереми Сармиенто зарбасини ҳисобга олмаганда, қолган барчасини бартараф этди. Коволан аллақачон 32 ёшни уриб қўйган, у вақтида бразилиялик Филиппе Коутиньо билан 1та академияда таҳсил олган. Дарвоқе, бразилиялик илк марта Миллий лига (Бешинчи дивизион) ўйинининг сўнгги сониялари «Торки» клуби учун урган голи ортидан кўзга ташланган эди. Яримпрофессионал жамоадан яна ҳужумчи Ламар Рей-нольдс­ни алоҳида мақташ керак. У сеҳрли оқшомда 1тадан гол ва ассист қайд қилди. Бу форвард фаолияти давомида Лига 2 даражасигача кўтарилган, аммо асосан Бешинчи ва Олтинчи дивизионда ўйнамоқда.

Энди ушбу сенсациянинг бир қатор ажойиб фактларига эътибор қаратамиз:

*** «Мэйдстон» 1977/1978 йиллар мавсумидан буён Олтинчи дивизондан Англия кубоги бешинчи босқичига чиққан биринчи жамоа бўлди. Ўшанда «Блит Спартанс» мамлакат кубоги 1/8 финалига чиққан ва анча машҳур «Рексэм» томонидан тўхтатилганди. Дарвоқе, «Спартанс» ҳали ҳам Олтинчи дивизионда (Шимолий Миллий лига).

*** «Мэйдстон»нинг кубок турниридаги сеҳрли юриши 2023 йилнинг 16 сентябрь куни бошланган эди. Яримпрофессионал футболчилар 1/8 финалга қадар 6та рақиб тўсиғидан ўтишди, улар орасида «Ипсвич» энг савиялиси ҳисобланади. Ҳар ҳолда, «Мэйд­стон» бунгача Чемпионшип вакилига тўқнаш келмаганди.

***«Мэйдстон» ҳозирги иштирок ортидан аллақачон 400 минг фунтни нақд қилди. Жамоа раҳбарияти эса бу маблағни янги майдон қуришга сарфлаш ҳақида қарор қабул қилишга улгурди. Шу тариқа камтарин жамоа энди табиий эски майдони билан чекланиб қолмайди. Сунъий майдон лойиҳаси бўйича иш бошланиб кетди.

«Мэйдстон бош мураббийи Жорж Элокоби («Вулверхэмп­тон»нинг собиқ ҳимоячиси) мўъжизавий ўйиндан кейин ўз ҳайратини яширолмади, албатта: «Йигитларга кийиниш хонасида ҳеч нарса қолдирмасликни тайинладик. Улар шу кўрсатмага амал қилиб, майдонда борларини беришди. Табиийки, ҳозир ҳар бир шогирдим билан ўзгача фахрланяпман. Улар олдинга катта қадам ташлашди. Биз учун, жамиятимиз учун! Ҳозирги натижамиз клубнинг 127 йиллик тарихида кузатилмаган экан. Бу - тарих. Кубок мўъжизаси давом этмоқда». Элокоби яна бутун жамоа стадиондан тўғри қаҳвахонага боришини ҳам яширмади. Албатта, ғалабани нишонлаш учун!

«Мэйдстон» - яримпрофессионал клуб. Жануб Миллий лигасида иштирок этувчи жамоа Кент графлигидаги Мэйд­стон шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилади. Клуб 1989-1992 йиллар оралиғида Футбол лигаси аъзоси бўлган. Бироқ кейинчалик инқирозга юз тутгани оқибатида графлик миқёсидаги Тўртинчи дивизионга қайтган, яна фақат ёшлар билан. 2015 йилга келиб, «Мэйдстон» Англия футбол пирамидасига қайта кирди. Мэйдстонликлар бунга қадар шахсий стадиони «Галлахер» қурилишини якунлаганди. Жамоа охирги мавсумлар Бешинчи ва Олтинчи дивизионлар аро «тебранишмоқда». Ҳозир эса ўз лигалари турнир жадвалида 4-бўлиб туришибди. Бу позиция соҳиби якунда юқорига сакраш учун «плей-офф» ўйинида иштирок этади. Бешинчи дивизионга тўғридан-тўғри чиқиш учун эса жамоа 1-ўринни банд этиши керак.

Айтганча, 28 январь куни Англия кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди. «Мэйдстон» бу раундда «Манчестер Сити» ёки «Брайтон» каби кучли клуб билан тўқнаш келиши мумкин эди. Амалда унинг чекига «Шеффилд Уинсдей» - «Ковентри» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнаш тушди. Нима дердик, «Мэйдстон» ўз мўъжизасини давом эттиришга уриниб кўриши мумкин. Нега энди шундай қилмаслиги керак?

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:50, 10.02.2024. Ўқилди: 2265 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Алавес Тони Мартинес 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик