Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда 3та ўйин ўтказади
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-5 март кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида навбатдаги ўқув-машғумот йиғинини ўтказади.
Мазкур йиғин давомида ўзбекистонлик футзалчилар Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Яна бир ўртоқлик ўйинида эса, Қозоғистонниннг «Қайрат» клуби Ўзбекистон терма жамоасига рақиб бўлади.
1 март куни Қозоғистонга йўл оладиган Ўзбекистон терма жамоаси, дастлаб 2 март куни «Қайрат» клубига қарши майдонга тушса, 3 ва 4 март кунлари Қозоғистон миллий терма жамоаси билан куч синашади. Барча учрашувлар «Қайрат» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
2 март
«Қайрат» - Ўзбекистон
3 март
Қозоғистон - Ўзбекистон
4 март
Қозоғистон - Ўзбекистон
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:24, 25.02.2013. Ўқилди: 4074 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).