Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чиро Римни тарк этмоқчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий мавсумда Италиянинг бир қатор номдор жамоалари қилтираб турган хароба уйлардек парчаланиб кетишди. 

Биринчи навбатда «А» сериянинг амалдаги чемпиони бўлган «Наполи» таниб бўлмас даражада ўзгариб қолди. Энди бир оз кечикиб бўлсада, кумуш медаллар соҳиби бўлмиш «Лацио»да шиддатли пасайиш кузатилмоқда.

Римликлар маълум муддат аввалги мавқеларини сақлаб қолишга астойдил уриниб кўрдилар. Ҳатто ЕЧЛ нимчорак финалининг дастлабки беллашувида «Бавария»ни тор,мор этишди. Лекин шундан кейин қуйига шўнғиш даври бошланди. қаторасига қайд этилган 4та мағлубиятдан кейин (жумладан, «Бавария»га қарши жавоб учрашуви ҳам) 13, март санасида бош мураббий Маурицио Сарри истеъфо сўраб, ариза берди. Унинг ўрнини ўз ёрдамчиси Жованни Мартушьелло эгаллади. 2 кундан кейин эса, вақтинчалик Мартушьелло ўрнига Игор Тудор бош мураббий этиб тайинланди.

Четдан қараганда, бош мураббийлар алмашуви футболдаги одатий ҳолдек туюлади. Бироқ бу сафар шу одатий ҳодиса кўп жиҳатдан «Лацио» президенти Клаудио Лотито туфайли узоқроққа чўзилди. Клуб соҳиби TG1 телеканали мухбирига қуйидагича изоҳ берди: «Саррининг кетиши кутилмаганда юз берди. Унинг истеъфоси ҳақида хабар беришганида, мен молия бўлимида эдим: Сарри сотилган. Айрим кимсаларнинг феъл-атвори туфайли сотилган... Бу ерда қандайдир мудҳиш фириб бор. «Бавария»ни таслим этган жамоа «Удинезе» ва шунга ўхшаган жамоаларга имкониятни бой берса... ўзингиз бир ўйлаб кўринг».

Мана шу эҳтиётсизлик билан билдирилган фикр,мулоҳазалари туфайли Лотито ўзи учун жаҳаннамдан туйнук очиб олди. Кўпчилик мухлислар клуб соҳиби етакчи футболчиларнинг (жумладан, Чиро Иммобиле) мураббийга қарши фитна уюштирганларига шама қилди, деган фикрга келишди. Жорий мавсумни ҳужумчи ғайриодатий тарзда самарасиз (38та ўйинда 10та гол) ўтказмоқда, сўнгги пайтларда Маурицио уни асосий таркибга киритмаяпти. Шу сабабли, аччиқ танқидлар кўпроқ Чирога йўлланмоқда.

Corriere della Sera маълумотига биноан, 14 март санасида мухлислар икки нафар кичкинтой болалари билан кўчада кетаётган Чиронинг турмуш ўртоғини ҳақорат қилишган. Орадан бир неча кун ўтгач, рафиқаси ва 4 ёшли ўғли билан машинасида кетаётган ҳужумчи тирбандликда тўхтаб қолгач, ёнидаги машинада ўтирган фанат уни сотқинликда айблаб, ҳақоратларга кўмиб ташлаган. Хайриятки, Чиро жавоб қайтармаган, лекин машинада ўтирганлар қўрқиб кетишган. Мана шу ёқимсиз кўргиликлардан кейин, Иммобиле «Лацио»ни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади.

Клуб бу масалада футболчини тўла қўллаб-қувватлади: «Сўнгги кунларда рўй берган хавотирли ва номақбул ҳақоратларга дуч келган Чиро Иммобиле ва унинг оила аъзоларига «Лацио» ҳамдард ва ҳамфикр эканлигини маълум қилади. Спорт ва унинг маънавий қадриятлари доимо амалда бўлиши шарт: ҳар қандай оғзаки ёки жисмоний зўравонликка барҳам берилиши ва бир овоздан жазога тортилиши шарт».

Бироқ клуб президенти аксинча, футболчини ҳимоя қилишни истамади. Бу ҳам камлик қилгандек, бир оз пардага ўраб бўлсада, Чирони қўрқоқликда айблашга уриниб кўрди: «Бунақа воқеаларга деярли ҳар куни дуч келаман, 20 йилдан бери қўриқчилар назорати остида яшаяпман. Ҳар куни ўзимни ва оила аъзоларимни ўлим билан қўрқитадилар. Мен 8000 нафар хизматчилар ишлайдиган компаниянинг раҳбариман, лекин шовқин-сурон кўтармаяпман».

Чиро клуб соҳибига расман жавоб қайтармади, лекин тез орада ҳужумчининг ёзда жамоани тарк этиши хусусида гап,сўзлар пайдо бўлди. Tuttmercatoweb маълумотига кўра, Иммобиле «Интер»га йўл олиши мумкин - бу жамоани бошқараётган Симоне Инзаги ўз вақтида Чиро билан «Лацио»да ҳамкорлик қилган ва футболчининг қадрига етадиган мураббий.

Айни паллада «Лацио»дагилар футболчини қўйиб юборишга қарши эмасдек туюлмоқда. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, президент Лотито ёзда лойиҳани қайтадан шакллантириб, «А» сериясининг энг кекса жамоаларидан бирини навқирон ёшлар билан тўлдириш ниятида. У ҳолда, 34 ёшли Иммобиле «бургутлар» учун ортиқча бўлиб қолади.

Клубдаги муносабатлар шу қадар ажабланарлики, ўтган йил ёзида Иммобиле «Лацио»да тўп суриш учун Саудия Арабистонидан келган таклифни рад этганди. Бундан ташқари, ҳужумчи 2022 йилда ўзининг голлари сонини 144тага етказиб, «бургутлар» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган, 2024 йил февралида эса 200та гол урган «А» сериясининг етакчи тўпурарлари саккизлигидан жой олганди. Ундан олдинги ўринларни Баджо, Меацца, Тотти ва Пиоладек афсоналар банд этишган. Бироқ ҳозир клуб ва футболчи ўртасидаги самимий муносабатлар ниҳоясига етган кўринади.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:21, 22.04.2024. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.