Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Биз ўз вазифамизни уддаладик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган Навбаҳор – Нефтчи” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Самвел Вячеславович одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Аввало барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Наманганда ҳозир катта байрам. Халқаро “Гуллар” байрами. Бу эса бизга каттароқ босим юклади. Байрам куни ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун трибуналар тўлди. “Нефтчи” мухлисларига ҳам раҳмат. Улар жамоасига бўлган муҳаббатни намойиш этишди. Йигитларга катта раҳмат. Биз ўз вазифамизни уддаладик. Доимо ғалаба ва хурсандчилик бўлсин.

- Сизни бугунги туғилган кунингиз билан табриклайман. Руслан Жиянов бугун ўйинга ўзгача жозиба бахш этди. Уни бошланғич таркибдами ёки эртароқ майдонга туширишнинг иложи бормиди?

- Аввалги учрашувлардан кейин ҳам шуни таъкидлагандим. Жияновни секин- асталик билан асосий таркибга қўшяпмиз. У асосий таркиб футболчиси. Биз Русланни атайин энг фойдали вақтда майдонга туширишни режа қилгандик ва шундай ҳам бўлди. У бугун яхши ўйин ўтказди. Русланнинг позициясида ўйнайдиган футболчилар ҳужумда кўп вазиятлар яратишмаган бўлиши мумкин, аммо улар жамоага катта фойда келтиришди.

Ҳимояда кўп меҳнат қилишди. Афсуски, Жиянов каби футболчимиз бир дона. Майдонга тушиши билан ўйинни кучайтира оладиган футболчилар сони жамоамда кўпроқ бўлишини истардим. Аммо ҳозирча бори шу. Бугун ҳужум чизиғида янада кўпроқ ўзгаришларга қўл уриш ниятим бор эди. Жиянов майдонга тушди ва ўз вазифасини аъло даражада бажарди.

- Авваламбор туғилган кунингиз билан табриклайман. Ўтган мавсум "Навбаҳор" жамоаси сифатли захира йўқлиги сабабли, кўп панд еганди. Жамоа жорий мавсум бир неча тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Сиз ҳозиргина ҳужумга ёрдам бера оладиган ўйинчиларни кўпроқ майдонга тушириш истагингиз борлиги, аммо муносиб номзодлар камлигидан нолидингиз. Сизнинг фикрингизча, Сияваш Ҳақназарий етарлича маҳоратга эга эмасми? Захирада Ҳақназарийдек креатив ва тажрибали футболчи бор, бироқ сиз захира ўриндиғига яхшироқ футболчилар кераклигидан нолимоқдасиз...

- Сиз қайси ташкилотдансиз? Блогермисиз ёки журналист? Мен икки хил тенг таркибга эга бўлишни истайман, аммо бизда бундай эмас. Рақибимиз бугун 5 та ўзгаришга қўл урди ва 4 та ўзгариш ҳужум чизиғида рўй берди. Менда бундай имконият йўқ. Фақатгина статистика учун ўзгариш қилиш нотўғри. Майдонга тушган янги футболчи ўйинга сифат қўшиши керак. “Навбаҳор”нинг ўйинларини кўрсангиз, ким захирадан ўйинга қўшилиб жамоага ёрдам бераётганини билиб оласиз. Мен ўзимдан ўзим бундай қарорга келмайман, балки фактларга асосланиб, қарор қабул қиламан. Таркибни танлашда бир нечта жиҳатларга эътибор бераман. Машғулотларда ким қандай ўйин намойиш этаётганини кўраман ва шундан келиб чиқиб қарор қабул қиламан. Бугунги учрашувда Искандеров, Табатадзе, Исмоиловлар тўпсиз кўп меҳнат қилишди ва шу сабабли кўп куч йўқотишди. Бугун осон ўйин бўлгани йўқ. Мен захирамизда 4-5 нафар  кучли футболчига эга бўлишни истайман, аммо ҳозирча бунинг иложи йўқ.

- Биринчи ва иккинчи бўлимда яққол вазиятлар яратилди, аммо вазиятлардан фойдаланиш яна оқсамоқда. Жамоадан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Жорий мавсумда Навбаҳорнинг чемпионлик имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Келажак ҳақида гапирмайлик. Ҳозирги ҳолат бўйича ҳаракат қилишимиз керак. Эндигина 8-тур якунланди, “Навбаҳор” эса 7 та баҳс ўтказди.Олдинда ўйинлар жуда кўп. Жамоадан тўлиқ кўнглим тўлмоқда. Бугун тўпсиз ҳам жуда яхши ҳаракатландик. Ҳужумдаги вазиятлар ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун кўп вазият яратдик. Вазиятни якунлаш бўйича бироз омадимиз келмади. Стандартлардан ҳам вазиятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончасига ичида агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. “Нефтчи” ўз жарима майдончасида 9 киши бўлиб ҳимояланди. Лекин биз барибир вазиятлар яратишда давом этдик ва ўйин сўнгида гол урдик. Ҳаракат ҳамда иштиёқ якунда ўз мевасини берди. Биз кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик.

Навбаҳор бош мураббийи сифатида ишлаётганингиздан буён "Нефтчи" жамоасига мағлуб бўлмадингиз. Бунга сабаб фарғоналикларни яхши ўрганганингизданми?

- 1995 йиллари икки жамоа ўртасида даҳшатли дербилар бўлиб ўтарди. Мен ўша вақти ёш йигитча эдим. 1996 йили эса биз чемпионликни нишонлагандик. Ҳозир эса замон бошқача. “Навбаҳор” – “Нефтчи” тўқнашувлари ҳар доим қизиқарли кечган. Ўша вақтлари стадионлар тўлар эди. “Пахтакор”да ҳам деярли 15 йил ишладим ва ўша вақтлари “Нефтчи”га қарши кўп тўқнаш келганман. Даҳшатли жанглар гувоҳи бўлганман. Дербилар мени катта қилди. Бундай мухлислик барчага қўшимча жавобгарлик юклайди. Бугун футбол байрами бўлди. Наманган шаҳридаги байрам билан барчани яна бир бор табриклайман.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:06, 20.05.2024. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик