Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Индивидуал совринлар овчиси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Коул Палмер яқинда АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

У шунинг баробарида Англия миллий жамоасининг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси бўлди. Коул (яъни Cole) «Челси»га шу қадар яхши тушдики, рекорд ортидан рекорд ўрнатмоқда. Мисол учун, Палмер аввалги ой бир бўлим (аниқроғи, 20 дақиқа)да «покер» қайд этиб, АПЛ тарихида бундай натижа кўрсатган биринчи футболчига айланди. Коулнинг ўша ўйинда кийган футболкаси кейинчалик кимошди савдосида 34 минг фунт стерлингга сотилди. Қойил! Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи эса Палмер «Манчестер Сити»дан 45 миллион фунт стерлинг эвазига «Челси»га ўтганидан буён қандай индивидуал совринларни қўлга киритгани ҳақида.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси. Палмер ўтган мавсум чиндан ҳам, жуда зўр ўйнади. У голлар урди, ассистентликни канда қилмади ва шунчаки, «Челси»ни ўз ортидан эргаштирди. Ижтимоий тармоқларнинг энг эътиборли фойдаланувчилари ҳисоб-китобларига кўра, Коул Палмер нақ 21 марта ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу фақат АПЛ-2023|2024 ҳисоби! Дейлик, Палмер жорий мавсум ҳам ўйиннинг энг яхши футболчисига аталган совринни бир неча марта қўлга киритди. 36та ўйиндан 21тасида энг яхши бўлиш - буни ақлга сиғдириш қийин. Палмер жумладан, «Манчестер Сити», «МЮ» («хет-трик»), «Эвертон» («покер»), «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Ньюкасл»га қарши кечган жиддий ўйинларда индивидуал соврин ютди. Умуман олганда, Палмер «Челси» сафидаги 3та учрашувда камида 3та гол урди (барчаси АПЛда): 1та «хет-трик» ва 2та «покер». У шунинг­дек, АПЛнинг 1та ўйинида ассист бўйича ҳам «хет-трик» (3та узатмаси ҳам Нони Мадуэкега қаратилганди)ка эришгани билан мақтаниши мумкин.

Ойнинг энг яхши футболчиси. Палмер 2024 йилнинг апрель ойида АПЛ лауреатига айланди. Бунга қадар «Челси» вакиллари 2018 йилнинг сентябридан буён (ўшанда Эден Азар эътироф этилганди) ойнинг энг яхши футболчисига аталган совринга етолмагандилар. Коул шунинг баробарида апрелда ойнинг энг чиройли голи муаллифи сифатида ҳам қўшимча соврин олди. Жорий мавсум эса «Челси»нинг янги етакчиси аллақачон 2та индивидуал мукофотга муносиб кўрилди - август ойида энг чиройли гол учун бериладиган соврин эгасига айланган ҳужумкор футболчи сентябрда яна бош лауреат бўлди. Айтиш керак, «Челси» тарихида биргина афсонавий Фрэнк Лэмпард (4 марта) АПЛда ойнинг энг яхши футболчисига аталган совринни Палмердан кўпроқ қўлга киритган. 

Ўтган мавсум якуни бў­йича индивидуал совринлар. Коул Палмер катта футболдаги биринчи тўлақонли мавсумини қойилмақом рақамлар билан безади. Айтиш керак, англиялик иқтидор май ойида 22 ёшга тўлди. Энди унинг асосий статистикасига қаранг: АПЛда 22та гол ва 11та ассист, кубок баҳсларида эса 3та гол ва 4та ассист. Хуллас, Палмер «Гол+пас» тизими бўйича АПЛ-2023|2024-нинг энг сермаҳсул футболчиси бўлди - 33 балл. Ёш йигитча бу борада Эрлинг Холанд ва Олли Уоткинс (32 баллдан)ни ортда қолдирди. London Football Awards шунга яраша, март ойида «Челси» вакилини мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси соврини билан тақдирлади. Палмер шунинг баробарида АПЛ­нинг энг яхши футболчиси ва энг яхши ёш футболчиси бўлишга ҳам даъвогарлик қилди. Бунда асосий соврин Фил Фоденга насиб этган бўлса, иккинчи йўналишда айнан Коул ғолиб чиқди. Шундан кўп ўтмай, PFA ҳам қаҳрамонимизни чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этди. Шу ўринда битта факт эътиборга лойиқ: «Челси» вакиллари ҳар 10 йилда бир марта PFA талқини бўйича мавсумнинг энг яхши ёш футболчисига аталган совринга эга чиқишмоқда. 2004 йил - Скотт Паркер, 2014 йил - Эден Азар ва 2024 йил - Коул Палмер.

Коул шунингдек, АПЛ мавсумидаги энг яхши перформанс (кўрсаткич) учун махсус мукофот олди («Стэмфорд Бриж»да «МЮ»га қарши кечган ва 4:3 ҳисобида якунланган ўйиндаги натижаси эътироф этилди). Қолаверса, у мухлислар иштирокидаги сўров натижаларига биноан, АПЛнинг энг яхши футболчиси бўлди ва PFA таъсис этган махсус совринни қўлга олди. «Челси» ичида эса Коул Палмер бирданига 2та соврин соҳибига айланди. Яъни мухлислар ҳам, футболчилар ҳам уни клубнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида тан олишди. Иккинчи сўровга тўхталсак, Палмернинг ўзи Мало Гюстога овоз берди. Яна солиштирамиз: «Челси» тарихида Коулга қадар атиги 3 нафар футболчи ҳар икки йўналишда клуб лауреатига айланган. Булар - Хуан Мата, Эден Азар ва Виллиан. Қисқаси, Палмер дебют мавсумидаёқ шу гуруҳга қўшилди. Палмернинг «Олтин тўп» учун 30 нафар номзод рўйхатига киритилгани эса шунча индивидуал совринларга худди «десерт» каби тушди. Таърифлашга тил ожиз! 

Англия терма жамоасининг энг яхши футболчиси. Палмер миллий жамоадаги дебю­тини 2023 йилнинг ноябрь ойида нишонлади. Унинг ўзи жамоа «заявка»сида фамилиясини кўрганида, аввалига бунга ишонмагани, кимдир ҳазил тариқасида қўшиб қўйгани ҳақида ўйлаганини айт­ган эди. 2024 йилнинг июнь ойига келиб, Палмер терма жа­моа­даги голлари ҳисобини очди ва Европа чемпионатига йўл олди. Бироқ Гарет Саутгейт Германияда энг зерикарли ва прагматик футболга таяниб, бошида «Челси» вакилига умуман имконият бермади. «Плей-офф» босқичи бошлангач эса, Палмер бошланғич таркибда бўлмасада, ҳар ҳолда, тез-тез майдонга тушди. Шу жойда табиий савол туғилади: унда терма жамоа футболчилари иштирок этган сўровда Коул Палмер ниманинг ҳисобига ғалаба қозонди? Жавоб Евро-2024нинг охирги 3та ўйини (чорак финал, ярим финал ва финал)да яширин. Эътиборли томони, Коул уларнинг барчасида захирадан майдонга тушди. Муҳими, Палмер Швейцария термасига қарши кечган чорак финал баҳсида ҳужум ҳаракатларини яққол кучайтирди ва пенальтилар серияда биринчи зарбани хотиржамлик билан голга айлантирди. Нидерланд­-лар билан бўлган ярим финал ўйинида эса энг охирги паллада Олли Уоткинснинг ғалаба голига ассистентлик қилди. Коул финалда ҳам ўзини кўрсатди: испанлар дарвозасини нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди ва Европа чемпионати тарихида ҳал қилувчи баҳсга захирадан қўшилган ҳолда гол урган энг ёш футболчи бўлди. Бироқ инглизлар якунда 1:2 ҳисобида мағлубиятни тан олишди, барибир. Энди яна бир факт: 2010 йилдан буён «Челси»дан Англия терма жамоасининг муайян йилдаги энг яхши футболчиси чиқмаётганди. Палмерга қадар Эшли Коул шундай эътирофга эришган. Унгача эса Фрэнк Лэмпард 2 марта (2004 ва 2005 йиллар) терма жамоанинг бош лауреа­ти бўлганди.

Коул Палмер яқинда «Челси» билан шартномаси муддатини 2033 йилгача узайтирди, албатта, анча яхшиланган бандлар асосида. «Янги келишувдан мамнунман. Илк мавсумда кўп нарсаларга эришдим. Умид қиламанки, «Челси» билан ҳам жамоавий, ҳам шахсий ютуқларни қўлга киритишда давом этаман. Зеро, илк кунданоқ бу клубда ўзимни худди уйдагидек ҳис қиляпман...», - деди Коул узоқ муддатли шартнома остига имзо чекканидан сўнг.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:38, 25.10.2024. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.