Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабрицио Микколи: "Бошимдан кечирганларимга катта нуқта қўйдим"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Палермо» сардори сифатидаги ўйинлари орқали (179 ўйин, 81 гол, 48 голли узатма) оммага танилган италиялик Фабрицио Микколи фаолияти давомида 9та клубда ўйнаган.

….«Ювентус» ва «Бенфика» сафида Чемпионлар Лигасида гол урган ва фаолиятини 2015 йилда Мальтанинг «Биркиркара» клубида якунлаган. 2021 йилда Фабрицио мафия фаолияти билан боғлиқ товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган. Бугун табассумини йўқотмаган собиқ форвард ўз хатолари, машаққатли йўлдан қандай ўтгани ҳақида очиқ гапириб, келажак режалари билан ўртоқлашмоқда. Энди у ёрқин тақинчоқлар - сирғалар, занжирлар ва олмосли билагузуклар тақмайди. Унинг соч турмаги ҳам, кийимлари каби оддийроқ кўринишга эга.

- Айтингчи, қамоқдаги бир кунлик вақт қандай ўтади?

- Эҳҳэ... Бу чексизлик каби узоқ давом этади.

- Тутқунликдаги совуқ хотираларга тез-тез қайтасизми?

- Бошимдан кечирганларимга катта нуқта қўйдим. Олдинги ҳаётимга қайтишга ҳаракат қиламан. Қамоқда ўтган дамлар ҳақида ўйламасликка, баъзида пайдо бўладиган хотираларни узоқлаштиришга интиламан. Тушунаман, бу қийин, лекин уддаласа бўлади.

- Босиб ўтилган умрни таҳлил қилиш жараёнида ортга қарасангиз, нимани кўрасиз?

- Катта хато, шу билан бирга қийинчиликларга муносиб ва қатъият билан қарши тура олган кучни кўраман. Ортда қолган аччиқ даврни сабоқ сифатида қабул қиламан. Бугун кечинмалар ҳақида гапириш мен учун қийин ва энди барчасини ўтмишда қолдирмоқчиман. Энди эркин одамман, бу жуда ажойиб туйғу.

- Ҳўш, галдаги режалар қандай?

- Оиламни қайтариш истаги жуда кучли эди. Ҳаётимда ажойиб аёлни учратдим. Қамоқхонадан чиққанимдан кейин у мени табассум билан қарши олди. Тўғриси, рафиқамга йўлиқишдан олдин ҳаяжон ва бироз қўрқув бор эди. У мени кечирганини кўришни жуда хоҳлардим. Узоқ вақт давомида оилам ва ота-онам билан бирга бўлмадим. Доимо уларнинг олдида кучли айбдорликни ҳис қилиб яшадим. Агар тутқунликда нимагаки бардош бера олган бўлсам, бу фақат оилам, турмуш ўртоғим ҳамда болаларимиз Диего ва Свамиларнинг ёрдами туфайли эди. Мен ҳеч қачон яқинларимга миннатдорчилик билдиришни тўхтатмайман.

- Кеча ва бугун: футболни орзу қилган йигитлар қай даражада ўзгарган?

- Ҳозирда ёшлар бошқачароқ тарбия топишяпти. Уларда футболга ташналик, ёриб чиқиш истаги камроқ. Миллионлар ўйини кимлар учундир шунчаки ўйин-кулги бўлиб, юқори натижаларга эришиш мақсади йўқдек туюлмоқда. Албатта, истеъдоди бор ёшлар бўлса бундан мустасно улар ўзларига ишониб, бор кучларини футболга беришни бошлайдилар. Бош­қалар эса...

- Тўғри, лекин сизда иқтидор бор эди...

- Деярли шундай. Мухлислар мени «Палермо»нинг Марадонаси деб аташарди, тўғрими? Бу шаҳар ўзим учун ҳам ҳамма нарса эди: уй, оила, дўстлар. Ҳаёт. Мени ҳурмат қилишарди, мен уларни севардим мухлислар, жамоадошлар, мураббийлар, президентлар, умуман олганда ҳақиқатдан ҳам менинг оилам шулар эди. Аммо футболга ҳам, «Палермо»га ҳам алоқаси йўқ катта хатога йўл қўйдим ва барчаси остин-устин бўлиб кетди.

- Қандай хато?

- Ҳар доим ҳаммага «ҳа» деб жавоб қайтарардим. Жуда содда ва очиқкўнгил эдим. Энди бу характеримни ўзгартиришга ҳаракат қиламан. Шу хислатим орқасидан катта хатога йўл қўйдим ва ҳаққини тўладим. Агар ўзимни виждонан таҳлил қиладиган бўлсам аслида, яхши одам бўлганман ҳамда шундай бўлиб қоламан. Уйимнинг эшиклари доимо очиқ.

- Ким учун?

- Тақиллатган ва ёрдамга муҳтож бўлган ҳар бир киши учун. Пули йўқларга ёрдам қилдим, оиласини боқа олмаётганларга овқат сотиб олдим. Шунингдек, болалар шифохонасини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун қанчадан-қанча хайрия аукционларини уюштирганимни кўпчилик билади. Бу нарсалар ҳаётимнинг безагига айланди.

- Ҳали ҳам дўстларингиз кўпми?

- Биласизми...? Минглаб дўстларим бўларди. Бугун эса учтаси қолган холос, аммо бу етарли. Улар билан ака-укалардай яқин муносабатдамиз.

- Қанча одам сиздан юз ўгирган?

- Жуда кўп, лекин бу табиий эди. Футболда ҳақиқий дўстлардан кўра танишлар кўпроқ бўлади. Лекин шуни айтишим керакки, менга деярли ҳар куни 4-5 киши қўнғироқ қилади. Улар мен учун энг яқин инсонлар эканлигини доимо ҳис қиламан.

- Қамоқхонага кетаётганингизда кимлар ҳамроҳлик қилди?

- Юқорида айтиб ўтган уч дўстим - Жованни Фасано, Перпаоло Менголи ва Антонио Савоя. Улар қамоққа кетаётганимда мен билан бирга эдилар ва озодликка чиққанимда ҳам ўзлари кутиб олишди.

- Маҳкамага кетаётиб қўрқ­дингизми?

- Бу ақл бовар қилмайдиган қийин лаҳзалар эди. У ер сиз умуман тасаввур қила олмайдиган жой ва буни ҳеч кимга раво кўрмайман. Ўша пайтда дунё мен учун тугаб бўлган эди. Ҳар куни азоб чекардим, лекин ким эканлигимни ва бундай жойда бўлишим керак бўлган одам эмаслигимни тушунадиган инсонларни учратиш бахтига муяссар бўлдим. Улар ўзимни эркин ҳис қилишимга ёрдам беришди. 

- Одатда собиқ футболчилар ўзларини мураббийлик фаолиятида синаб кўришади. Бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми?

- Албатта, ҳатто мураббийлик лицензиясини ҳам олдим. Лекин мураббийлик мен учун эмаслигини жуда тез тушуниб етдим. Маълум даражадаги мураббий бўлиш учун сиз кунига 24 соат тўлиқ ишлашингиз, диққатни бир жойга жамлашингиз ва қолган ҳамма нарсадан воз кечишингиз керак. Мен эса бунинг учун яратилган эмасман. Ахир, қандай футболчи бўлганимни эслайсизми?

- Эслатинг?

- Баъзида машғулотларга бормасдим, овқатланишимни ҳам назорат қилмаганман. Лекин мени кечиришарди, чунки майдонда голлар уриб барчани хурсанд қилардим.

- Жамоадошларингиз билан муносабатларингиз яхши бўлганми?

- Деярли барчани яхши кўрардим ва кийим алмаштириш хонасида барчага кайфият улашардим. Эсимда, бир марта Палермода Dolce&Gabbana дўконига бориб, тахминан 20 минг еврога кийим-кечак сотиб олдим ҳамда либослар солинган сумкаларни базага олиб келдим. Бирдан «қамал» бошланди, ҳаммага нимадир тарқатдим. Кимдир кўйлак, кимдир тасма олди...

- Футболчилик фаолиятингизда кўп пул топдингизми?

- Ҳа, етарли. Лекин ўз вақтида кўп пул сарфладим ҳам. Умуман олганда жуда кўп аҳмоқона ишларни қилдим...

- Масалан?

- Автомобиллар ва қимматбаҳо соатларни тинимсиз алмаштирганман. Шунингдек, кийим-кечак ва замонавий нимаики бўлса ҳеч биридан пул аямасдим.

- Ниманидир тежаб қолдингизми? Айтайлик, қандайдир бизнесга инвестиция киритганмисиз?

- Албатта. Бугун мен туризм соҳасида тадбиркорман. Хотиним Флавиана билан бирга меҳмонхоналарни бошқарамиз. Баъзида меҳмонларни ўзим кутиб оламан, рўйхатдан ўтказаман, уларни аэропортдан олиб кетаман ва нонушта тайёрлайман. Хуллас, қўлимдан келганча ишлайман.

- Кумирингиз - Марадонанинг сирғасини ким ошди савдосида 25000 еврога сотиб олгандингиз. У ҳали ҳам ўзингиздами?

- Албатта, турибди. Унга ҳеч ким тегмайди. Иложи бўлса, ўша сирғани Марадонанинг ўзига қайтариб берардим. Аммо таассуф бунинг энди имкони йўқ. Майли, бир кун келиб ўғлимга берарман.

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:30, 18.12.2024. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик