Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хоккей. «Ҳумо» «Торпедо»га қарши серияда олдинга ўтиб олди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / хоккей
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичининг ярим финал босқичидан ўрин олган «Ҳумо» ва «Торпедо» жамоалари ўртасидаги учинчи ўйин Тошкентда бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий воқеалари биринчи танаффус арафасида содир бўлди. Данила Карабан ва Владислав Дюкаревнинг аниқ зарбалари майдон эгаларига ҳисобда олдинга чиқиш имконини берди. Бироқ, кўп ўтмай Ян Тютюньков рақиб дарвозасини ишғол қилиб, бир шайбани қайтарди. Бу дақиқаларда "Ҳумо" бир киши кам бўлиб ўйнаётган эди.

Навбатдаги гол ўзини нисбатан узоқ вақт куттирди. Иккинчи бўлимда дарвозаларга шайба киритилмаган бўлса, учинчи бўлим аввалида мезбонлар рақиб дарвозасини яна бир марта ишғол қилишди: Александр Шевченко кўпчилик устунлигидан фойдаланиб, жамоаси учун учинчи шайбани урди.

Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Тютюньков дублини расмийлаштирди, аммо Ўскемен шаҳри жамоаси мағлубиятдан қутулиб қолиши учун бу етарли бўлмади. Тошкентликлар дарвозабони Глеб Моисеев 29 та зарбани қайтарди.  

Шу тариқа, "Ҳумо" мазкур серияда 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Жамоалар ўртасидаги тўртинчи ўйин 22 март куни 17:00да "Ҳумо арена"да бошланади.

Қозоғистон чемпионати, плей-офф, ярим финал, 3-ўйин
«Ҳумо» – «Торпедо» 3:2 (2:1, 0:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 14:05 – Карабань (Сиксна, Лихотников)  
2:0 – 16:38 – Дюкарев (Лихотников, Карабань)  
2:1 – 18:49 – Тютюньков (Пархоменко, Маркабаев) КГ
3:1 – 43:06 – Шевченко (Литовченко, Малишев) КГ
3:2 – 55:57 – Тютюньков (Скутар, Олендаренко)  

Сериядаги ҳисоб: «Торпедо» – «Ҳумо» 1-2 (5:3, 2:4, 2:3)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:58, 21.03.2025. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик