Footy Rankings: 10-турдан сўнг «Насаф» яна Суперлига чемпионлиги учун фаворитга айланди
Суперлига 10-тур ўйинларидан кейин "Footy Rankings" ўз тахминларини янгилади.
Ушбу турда "Насаф" ғалаба қозонган бўлса, ОКМК эса ўз майдонида "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. Натижада олмаликлар "Насаф"дан 1 очко олдинда боришмоқда.
"Footy Rankings" эа Миржалол Қосимов жамоасининг чемпионлик учун имконияти 8 фоизга пасайтирди ва бу эҳтимол 42 фоизни ташкил қилмоқда.
"Насаф"нинг чемпионлик учун имконияти 8 % га ошди ҳамда асосий фаворитга айланди — 45%.
Чемпионлик ва Элит ОЧЛ учун имкониятлар:
"Насаф" — 45% (+8%)
"ОКMK" — 42% (-8%)
"Нефтчи" — 7% (+1%)
Суперлигада энг сўнгги ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри Пролигага тушиб кетиш эҳтимоли:
"Шўртан" — 53% (−13%)
"Бухоро" — 26% (+6%)
"Машъал" — 9% (янги)
Суперлигада қолиш учун Плей-оффга тушиш эҳтимоли
"Машъал" — 67% (+5%)
"Бухоро" — 63% (−8%)
"Қўқон-1912" — 50% (+1%)
"Хоразм" — 44% (-20%)
"Андижон" — 42% (+11%)
"Қизилқум" — 36% (+7%)
"Сўғдиёна" — 32% (+8%)
Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 08:23, 21.05.2025. Ўқилди: 1706 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар