Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      •   Сурхон
      • 1:0
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Қўқон-1912 11 11
14 Сурхон 10 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон - Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хесус Вальехо: "Ҳар бир унвон ортида жуда катта меҳнат ётибди"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Испаниялик марказий ҳимоячи Хесус Вальехонинг «Реал Мадрид»даги фаолияти у қадар ёрқин кечмагани ҳаммага маълум. Бироқ у «қироллик клуби»даги 5 йиллик фаолияти давомида нақ 15та соврин эгасига айланганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо 28 ёшли футболчининг бугунги кунда ўзининг номи ва даражасига тўғри келмайдиган «Альбасете» (Сегунда) шарафини ҳимоя қилаётгани умуман бошқа ҳикоя. Хўш, Хесусни бундай ноодатий қарорга келишига нима мажбур қилди? Бу ерда қандай ғайриоддий сир бор? Бу ҳақда футболчининг ўзи Маrса нашри ижодкорлари билан кечган суҳбатда батафсил гапириб берди.

- «Реал»дан кетиб «Альбасете» таклифини қабул қилганлигингизни қандай изоҳлайсиз? Бундан кўзланган мақсад нима эди?

- Асосий мақсад - касбимдан, мусобақалардан ва ўйиндан завқланишда давом этиш. «Альбасете» яхши жамоа. Бу ерда барчамиз юқори марралар сари интилиб, олдинга қадам ташламоқчимиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида мавсум давомида кўзланган режаларни қанчалик амалга ошира оламиз ёки йўқ, вақт кўрсатади.

- «Мадрид»даги фаолиятингиздан қандай хулосалар чиқардингиз?

- Узоқ вақт бир жойда туриб қолиш ва етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаслик футболчини майдон шукуҳи, ўйинга бўлган ёндашуви ва умуман спортчига хос бўлган иштиёқдан узоқлаштириб қўяркан. Шу сабабли «Мадрид»даги охирги мавсумларда ҳақиқий футбол ҳаётини унчалик ҳис қилмай қўйдим. Аслида жамоанинг бир қисми бўлиб қолиш, бу катта лойиҳанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшаётганимни ҳис қилиш учун астойдил интилдим. Лекин ҳамма нарса мен ўйлагандек бўлавермади. Баъзи вазиятларда жуда муҳим дақиқаларни бой бердим. Хуллас, Мадриддаги ҳикоямда стабиллик ва ёрқинлик етишмади.

- Кўпчилик «Альба»даги фаолиятингизни орқага ташланган қадам сифатида баҳоламоқда. Бу ҳақда ўзингиз қандай фикдасиз?

- Бир томондан олиб қараганда улар ҳақ, буни жуда яхши тушунаман. Лекин аслида жамоалар бошқа омилларга қараб ҳам танланади. Масалан: спорт, иқтисодиёт, ҳаёт сифати ва ҳоказо... Мен бу компонентларнинг барчасини жамладим ҳамда ўзимни энг илҳомлантирган вариант сифатида «Альбаcете»ни танладим.

- Энди қаерда тўп суришингиздан қатий назар сизга нисбатан «собиқ мадридист» сўзи ишлатилаверади. Айтингчи майдонда ҳам ўзингизни собиқ «Реалчи» сифатида ҳис қиляпсизми?

- Ҳа, тан оламан жамоа сафига қўшилган дастлабки ҳафталарда барча мендан ғайриоддий нимадир кутаётганини пайқагандим. Лекин ҳозир шу жамоа футболчиларидан бири сифатида қабул қилганликларини ҳис қиляпман. Бизнинг барча қарашларимиз ва фазилатларимиз бир-бирига ҳамоҳангдек гўё.

- Аслини олганда Мадридда бемалол, эмин-эркин яшаётгандингиз. Маошингиз ҳам яхши эди...

- «Қироллик клуби» сафида ўйнаб кетиш осон бўлмаслигини аввал бошданоқ билгандим, Чунки бу «Реал Мадрид»! Лекин ҳар доим майдонда қолиш, услубийлик, интизомли бўлиш, муҳитга кўникиш, имкон қадар кўпроқ куч сарфлаш орқали ўз ўрнимни топа олишимга умид қилганман. Аммо жароҳатлар ёки бошқа сабабларга кўра, кўп нарса ўхшамади. Ўйлайманки, ҳар кунги ғалаба қозониш истаги бўлмаганида, бундай катта клубда узоқ вақт қолиб кетмасдим. Бир сўз билан айтганда, «Мадрид»да футбол ҳаётидан ҳеч қачон танаффус қилмаганман. «Альбаcете»га ҳам худди шундай иштиёқ ва катта ғалабаларга чанқоқолик кайфиятида келдим. Агар мақсадим шунчаки, вақт ўтказиш бўлганида бошқа жамоани танлаган бўлардим.

- «Мадридда» ўйин амалиётисиз, ҳар куни машғулотларга келиб кетиш учун мотивацияни қаердан олардингиз?

- Биласизми... «Реал»да асосий таркиб ўйинчисига айланиш жуда қийин бўлсада, имконсиз масала эмасди. Мураббий қачон мени майдонга туширишга қарор қилган бўлса, ўша пайтда ўзимнинг энг яхши спорт формамда бўлишим керак эди. Танлов қабул қилинаётганда қандайдир камчилик туфайли эътибордан четда қолиб кетишга йўл қўя олмасдим. Қисқаси, ҳар қандай имкониятдан самарали фойдаланиш учун ўзимни клубга максимал даражада бағишлашим керак эди ва буни уддалай олганимдан фахрланаман.

- Ўша пайтдаги бош мураббий Карло Анчелоттига қандайдир эътироз ёки шикоятларингиз бордир?

- Йўқ умуман бўлмаган, бўлмайди ҳам. Чунки «Реал Мадрид» мураббийи бўлиш ҳар қандай мутахассисда жуда катта босим ва маъсулият келтириб чиқаради. Буни Дон Карло «Реал»даги дастлабки матбуот анжуманида айтиб ўтганди ҳам. Унинг мақсади - футболчиларга ўйин амалиёти бериш эмас, балки катта ғалабаларга эришиш эди. Мен буни тўғри тушунганман ва табиий қабул қилганман.

- Шахс сифатида кўпроқ кимлар билан муносабатингиз яхши эди?

- Карвахаль, Начо ва Лукас Васкес билан кўп вақт ўтказардим ва улар менга қўлдан келганча ёрдам беришарди. Ўз навбатида бу йигитлар ҳам ўйин амалиёти камлиги ва турли жароҳатлардан азият чекишди... Айниқса, Дани оғир жароҳатига қарамай, майдон ташқарисида барчага ўрнак бўла олди. Унда футболчиларни бир мақсад йўлида бирлаштира оладиган ажойиб фазилатлар мужассам. Биз ҳозир ҳам тез-тез гаплашиб турамиз.

- Флорентино Перес билан муносабатларингиз қандай эди?

- Перес кўпинча ўйинлардан сўнг кийиниш хонасига тушиб, ҳаракатларимиз учун миннатдорчилик билдирарди. Бошқа вазиятларда эса у қадар кўп кўришмаганмиз. Аслида бу тушунари, ахир у президент. Флорентино атрофдагиларга меҳрибон, мулойим лекин, ўз имижини сақлаб қолиш мақсадида жуда эҳтиёткор муносабатда бўларди.

- Совринлар жавонингизда лига чемпионлиги, иккита ЕЧЛ ғолиблиги ва бошқа кўплаб унвонлар мавжуд. Катта футбол майдонида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлганингизга қарамай, ўша совринларни ўзимники деб айта оласизми?

- Ҳа бемалол. Чунки «Реал» сафида қўлга киритган ҳар бир совринимга кўзим тушганида, жамоадошларим билан бир хил савияда бўлиш учун қанчалик қаттиқ тер тўкканлигим хаёлимга келади. Машғулотларда эса Родриго, Винисиус, Бензема ёки Мбаппе билан тўқнаш келиш учун сиз энг зўри бўлишингиз керак. Бу совринлар фақат машғулотларга келиш, шуғулланиш ва кейин бориб дам олиш ортидан келмаган. Аслида унинг негизида жуда катта меҳнат ва машаққат бор эди.

- «Реал» машғулотларида сизни ким кўпроқ ҳайратда қолдирарди?

- Родриго. Чунки у кичик майдонда ўтказиладиган машғулотларда ўзининг нималарга қодирлигини бошқалардан кўра яхшироқ исботлайди. У бундай ҳудудларда жуда хавфли ўйинчи.

- Винисиус ва Мбаппе ҳақида нима дея оласиз?

- Вини жуда тасирчан ўйинчи, у доимо рақибларга қийинчилик туғдириш орқали адреналинга эга бўлади. Мбаппега келсак, унинг эндигина жамоа сафига келиб қўшилганида испанчани қанчалик мукаммал билишини кўриб ҳайратда қолгандик. Қолаверса, Килиан майдонда ақл бовар қилмайдиган даражада тезкор.

- Ижтимоий тармоқларда мемлар ва танқидлар қурбонига айландингиз. Бу сизга қай даражада таъсир қилди?

- Очиғи, ижтимоий тармоқлардан фақат хабарларимни жойлаштириш учун фойдаланаман, бошқа ҳеч нарса эмас. Баъзан мухлисларга маълумот бериб, кундалик ҳаётимиз ҳақида гапириб беришни ёқтираман. Лекин изоҳларни ўқишга кўп вақт сарфламайман. Бу яхши нарсага олиб келади деб ўйламайман.

- Қачондир «Сантьяго Бернабеу»га қайтиб, мухлислар билан хайрлашишни хоҳлайсизми?

- Кўрамиз... Менимча, «Бернабеуда» ўз номини клуб тарихига ёздириб қўя олган футболчиларгина хайрлашув учрашувларни ўтказишади. Мен ўзимни бу жиҳатдан муҳим футболчи бўлганман деб ҳисобламайман. Лекин умид қиламанки, бир кун келиб «Альбаcете» билан Ла Лигага йўлланма оламиз ва қадрдон ўйингоҳимда меҳмон жамоа футболчиси сифатида бўлса ҳам тўп сураман.

Манба: marca.com, Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:59, 15.09.2025. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик