Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фермин Лопес: «Устувор мақсадим асло ўзгармайди – «Барса»да ўйнаш»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Челси» вакиллари ёзги трансферлар ойнасининг охирги куни «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни АПЛ томон тортишга шу қадар жиддий ҳаракат қилишдики, ушбу келишувнинг амалга ошиши муқаррардек туюлди ҳатто. Аммо Каталония клуби раҳбарияти охиригача иқтидорли футболчини олиб қолиш қарорида қатъий турди. Ферминнинг ўзи эса Mundo Deportivo нашрига берган эксклюзив интервьюсида воқеа­лар аслида қандай ривож олганини батафсил гапириб берди.

— Фермин, келинг, суҳбатимизни ёзги трансферлар вақтида рўй берган воқеликлар тафсилоти билан бошласак. Айтингчи, «Челси»нинг ўйлаб кўришга арзийдиган таклифини рад этиб, «Барселона»да қолиш қарорини қабул қилишда қийналмадингизми?

— Очиғини айтаман, футболчи ролида ҳар доим «Барса»да тўп суришга асосий мақсад ўлароқ қараганман. Эсимда, Каталонияга 12 ёшимда келганман ва ўшандаёқ энг катта орзум аниқ эди — асосий жамоа футболчисига айланиш. Албатта, бошқа клублар нигоҳига тушиш ва аниқ таклиф олиш ҳам ғоят ёқимли, лекин ҳозирча бор фикру-хаёлим «Барселона»да ўйнаш, шу клубда муваффақият қозониш билан банд.

— Қизиқ, «Челси» ўйлаб кўриш учун 48 соат муҳлат берганида, хаёлингиздан нималар ўтди?

— Такрорлайман, асосий мақсадим — «Барса»да ўйнаш. Умуман, жамоадаги келажагимга ҳеч қачон шубҳа ҳам қилмаганман. Болалик даврлариданоқ ҳар доим «Камп Ноу»да ўйнаш, муваффақиятга интилиш ва клубга ёрдам бериш учун бор салоҳиятимни ишга солиб келяпман. Шундай экан, «Челси» чорлови устида бош қотирганим йўқ.

— Ижтимоий тармоқларда ўтказилган турли сўровлар натижасига қарасак, кўпчилик мухлислар ҳам сизнинг «Барселона»да қолишингиз учун овоз беришди. Бундай сўровларга ўзингиз ҳам қизиқиб қарагандирсиз...

— Ҳа, албатта. Сўров натижалари қувонтиргани табиий. Умуман, асосий жамоа сафига қўшилганимдан буён мухлислар армияси меҳрини яққол ҳис қиляпман. Фанатлар муҳаббатига эришиш — исталган футболчи учун шараф. Мухлислар мени «Барса»нинг муҳим футболчилари қаторида кўришаётган экан, ишонч­ни оқлаш учун бор салоҳиятимни ишга соламан.

— «Челси»дан таклиф тушгач, Ханс-Дитер Флик сиз билан алоҳида гаплашибди. Айтингчи, суҳбатда асосан нима ҳақда гап кетди?

— Бундай маълумотлар клубнинг ички сири бўлиб қолгани маъқул. Бош мураббий билан гаплашиб, айрим масалаларни муҳокама қилганимиз рост, лекин тафсилотларга тўхталишни истамайман. Муҳими, ишонч ва эътибор ўша-ўша. Агар барчамиз ягона мақсад йўлида бирлашиб, бир-биримизга ёрдам берсак, ўйлайманки, жорий мавсумни ҳам юқори кайфиятда ўтказамиз.

— Дунёнинг энг кучли лигасидан тушган чорлов фонида «Барселона»да қолиш шахсан ўзингиз учун нечоғли муҳим эди?

— Тушунарлики, миллионлар ўйинида нималар рўй беришини олдиндан айтиш қийин. Ҳар ҳолда, баъзан барчаси футболчининг ихтиёрида бўлмайди. Ҳа, «Челси» ҳар кимга ҳам таклиф билан чиқавермайди. Лекин менинг устувор мақсадим ўзгармайди — «Барса»да ўйнаш.

— Жамоадошларингиз ҳам сизни Каталонияда қолишга ундагандирлар...

— Бу масалада аксарият йигитлар, клуб ходимлари билан гаплашдим. Айниқса, тер Штеген, Араухо, Педри ва Ра­финья билан суҳбатлардан сўнг клуб учун муҳим футболчи эканлигимни англадим. Умуман олганда, мазкур вазиятда мени бутун жамоа қўллаб-қувватлади, «Барса»да қолишимни сўради. Кийиниш хонасидаги бундай муносабатдан бошим осмонга етгани ўз-ўзидан тайин. Шунингдек, Флик билан мулоқот жараёнида янграган фикрлар асносида нечоғли ишончли қарор қабул қилаётганимни тушуниб етдим. Хуллас, Каталонияда бахтиёрман. Келажакда нималар бўлишини эса вақт кўрсатади. Мақсадим ўша-ўша — «Барса»да узоқ йиллар муваффақиятли тўп суриш.

— Маркус Рэшфорд келгани ортидан сиз ўйнайдиган позицияда рақобат янада кучайди. Таркибдаги ўрнингизни йўқотиб қўйишдан қўрқ­майсизми?

— Асло. «Барса»да ҳар доим катта ижрочилар ўйнашган — кучли рақобат табиий ҳолат. Асосийси, ўз салоҳиятимга тўлиқ ишонаман, керак паллада жамоага сифатли ёрдам бера оламан. Қисқаси, ҳар қандай вазиятда доимгидек камтарлик билан ишлашда давом этмоқчиман.

— Охирги ҳафталар Гави билан муносабатларингиз ёмонлашгани ҳақида кўп гапирилди. Узоқ йиллик қадр­донларнинг бир-биридан узоқлашишига нима сабаб бўлди?

— Гави 12 ёшимдан буён яқин дўстим ва ҳозир ҳам шундай. У билан жуда кўп саргузаштларни бирга бошдан кечирдик. Ўртамиздаги муносабат бузилгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга мос эмас. Яъни ҳамон аввалгидек иноқмиз ва кимларнингдир тахминлари бу борада ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

— Яхши. Унда бу мавзуни ёпамиз ва терма жамоа бўлимига ўтамиз. Испания термасида худди «Барса»да бўлгани каби рақобат жуда юқори. Айтингчи, «қизил фурия» таркибида ўз ўрнингизга эгалигингизни қай даражада ҳис қиляпсиз?

— Ўзингиз айтганингиздек, «Барселона» ва Испания терма жамоасида рақобат даражаси бир хил. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ахир миллий жамоада мамлакатимиздаги энг кучли футболчилар жамланишган. Яширмайман, рақобат ўта кучли ва ҳамиша асосий таркибдан жой олиш қийин. Устувор вазифа эса — терма жамоа муваффақиятига ҳисса қўшиш учун доимо идеал спорт формасида бўлиш. Шундай экан, машғулотларда ўз маҳоратимни максимал даражада намоён этган ҳолда, сараланганлар орасида ўз ўрнимни топиш ҳамда мураббийлар, мухлислар ишончини оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламан.

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:48, 26.09.2025. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Алавес Тони Мартинес 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик