«Реал» бош мураббийи Мбаппенинг жароҳати ҳақида гапирди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Вильярреал»га (3:1) қарши ўйинда ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жароҳати ҳақида маълумот берди. Форвард беллашувнинг 83-дақиқасида алмаштирилди.
Алонсо ўйиндан кейин қуйидагича изоҳ берди:
«Мбаппеда товони билан боғлиқ кичик муаммо бор, Мастантуону эса ортиқча зўриқиш олди. Ҳозирча уларнинг ҳолатини кузатиб борамиз. Энди улар миллий жамоалари сафида ўйнайди», — деди мураббий Footmercato нашрига.
Франция терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати–2026 саралаш баҳсларида Озарбайжонга қарши майдонга тушади. 13 октябрь куни эса Франция Исландия билан ўйнайди.
Бу мавсумда Мбаппе «Реал» сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган.
Манба: championat.com
Киритилди: 07:11, 05.10.2025. Ўқилди: 4526 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар