Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4601]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2555]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2385]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2049]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1660]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1605]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1562]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1530]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1421]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1404]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Ўзбекистон камида ҳар икки йилда FIDE байроғи остидаги мусобақаларни ўтказиши керак” — FIDE президенти

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган нуфузли Tata Steel Chess-2026 халқаро турнирида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 13 тур якунига кўра 9 очко жамғариб, якка пешқадам сифатида чемпионликни қўлга киритди.

Турнир давомида Абдусатторов ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа, чехиялик Нгуен Таи Даи Ван, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу, германиялик Винсент Кеймер ва Матиас Блуэбаум каби кучли гроссмейстерларни мағлуб этиб, барқарор ва ишончли ўйин намойиш этди.

Мусобақада яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер — Жавоҳир Синдоров ҳам муваффақиятли иштирок этди. У 13 имкониятдан 8,5 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Синдоров турнир давомида 4 ғалаба ва 9 дуранг қайд этди.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Аркадий Дворкович “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Менимча” дастурига берган интервьюсида ўзбекистонлик шахматчиларнинг муваффақиятини юксак баҳолади.

Дворковичнинг таъкидлашича, Вейк-ан-Зее турнири дунё шахматининг устунларидан бири ва бу мусобақада ҳамма чемпион бўлишни орзу қилади:

“Нодирбек ажойиб ғалабага эришди. У аввалги турнирда совриндор бўлган эди. Бу сафар эса катта заҳира билан барча жиҳатлар бўйича етакчи сифатида ғолиб бўлди ва номзодлар турнири йўлланмаси учун курашга қўшилди. Бу таҳсинга сазовор натижа. Вейк-ан-Зее турнири дунё шахматининг устунларидан бири ва бу мусобақада ҳамма чемпион бўлишни орзу қилади”.

FIDE раҳбари Ўзбекистонда шахматнинг тизимли ривожланаётгани алоҳида эътирофга лойиқ эканини қайд этиб, Ўзбекистон шахмат академиясини дунёдаги энг илғор институтлардан бири сифатида баҳолаб, FIDE мамлакат тажрибасини халқаро миқёсда тарғиб қилаётганини таъкидлади:

“Давлат раҳбарининг бевосита қўллаб-қувватловисиз бундай натижаларга эришиш деярли имконсиз. Бугун ўзбек шахматчиларининг муваффақияти барқарор тенденцияга айланди. Мамлакатда гроссмейстерларнинг олтин авлоди шаклланди. Ўзбекистон шахмат академияси дунёда энг зўр шахмат институтларидан бири. Унинг тарбияланувчилари жаҳон шахмат элитасининг вакиллари саналади. Мамлакатда мураббий ва мутахассислардан тортиб, ишбилармонлар ҳам шахмат учун жон куйдиради ва спортчиларни қўллаб-қувватлайди. FIDE бугун шахматни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини бутун дунёга тарғиб қилмоқда”.

2026 йилда Ўзбекистон 46-бор ташкил этилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасифа мезбонлик қилади. Дворковичнинг фикрича, Ўзбекистон йирик турнирларни мунтазам қабул қилиш салоҳиятига эга:

“Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ёзги ва қишки Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда турувчи энг нуфузли мусобақалардан бири. Табиийки, бундай мусобақани ўтказиш мезбон давлат учун ҳам, FIDE учун ҳам жуда катта чақирув. Биз ўзбекистонлик ҳамкасблар билан бир жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Фикримча, Ўзбекистон камида ҳар икки йилда FIDE байроғи остидаги мусобақаларни ўтказиши керак. Бизда номзодлар бўлса-да, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси, салоҳияти ва инфратузилмавий имконияти жуда юқори. Ўзбекистон бундай глобал турнирларнинг мезбони бўлишга муносиб мамлакат. Ҳар бир ҳаракат унинг минтақадаги, Осиё ва жаҳондаги мавқейини оширади”.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, 2004 йилги FIDE Жаҳон кубоги ғолиби Рустам Қосимжонов Тата Steel турниридаги муваффақиятли иштирокни йил бошидаги муҳим натижа сифатида баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, шахматчиларни жисмоний жиҳатдан ҳам тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга:

“Инсон шахмат билан шуғулланса, танаси ва мияси чарчайди. Шу сабабли уни ‘қайта ёқиш’ учун бошқа спорт тури билан шуғулланиш керак. Нодирбек футболни ҳам жуда яхши ўйнайди. Нуфузли турнирда ғалаба қозониб қайтди, энди бу ерда ҳам голлар урмоқда”.

Қосимжонов Ўзбекистонда рақобат муҳити сезиларли даражада ошганини таъкидлади:

“2004 йилда Жаҳон кубогида ғолиб бўлганимда, Ўзбекистонда рақобат унчалик кучли эмас эди. Ҳозир эса кўп нарса ўзгарди. Бу бизни фақат қувонтиради”.

Ўзбекитон шахмат терма жамоаси бош мураббийи 2026-йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида жамоа олдида турган вазифа ҳақида фикр билдирди.

“Бу йил мусобақалар жуда кўп, йигитлар халқаро турнирларда иштирок этишади. Ўзбекистонлик шахматчилар деярли барча турнирларда ғалаба қозонган — Жаҳон кубоги, Олимпиада, бироқ Ўзбекистонда ҳали Олимпиада ўтказилмаган эди. Бизнинг олдимизда шу мусобақада ғалаба қозониш вазифаси турибди. Бу биз учун жуда катта байрам. Буни йигитлар ҳам ҳис қилиб турибди”.

Нодирбек Абдусатторовнинг отаси Фазлиддин Очилов ҳам фарзандининг муваффақияти ҳақида фикр билдириб, бу натижа узоқ йиллик меҳнат самараси эканини таъкидлади:

“Фарзанднинг ютуғи ота-она учун катта бахт. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ — катта меҳнат ва машаққат натижаси”.

У давлат миқёсидаги қўллаб-қувватлаш шахмат ривожида муҳим рол ўйнаётганини қайд этди:

“Чекка туманларда ҳам шахмат тўгараклари ташкил этилди, мактаб дастурларига киритилди. Бу янги Нодирбеклар, Жавоҳирлар ва Шамсиддинларнинг етишиб чиқишига туртки бўлади”.

Очиловнинг маълум қилишича, Абдусатторовни яқин кунларда Германиянинг Вайзенҳаус шаҳрида ўтказиладиган Фишер шахмати (фристайл шахмат) бўйича жаҳон чемпионати кутмоқда. Унда дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси қаторида Ўзбекистондан Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этади.

Маълумот учун, Абдусатторов аввалги йилларда ҳам Tata Steel Chess турнирида совринли ўринларни қўлга киритган: 2023 йилда иккинчи, 2024 ва 2025 йилларда эса учинчи ўрин билан кифояланганди. 2026 йилда эса узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:15, 09.02.2026. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик