«Лацио» Италия Кубогининг 1/4 финали доирасида «Болонья»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. «Болонья»даги «Ренато Даль'Ара» стадионида кечган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса римликлар 4:1 ҳисобида устун келишди.
Мезбонларнинг аргентиналик ҳужумчиси Сантьяго Кастро 30-дақиқада ҳисобни очди. Рим жамоаси танаффусдан сўнг дарҳол мувозанатни тиклади — Тижани Нослин ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Пенальтилар сериясида меҳмонлар аниқроқ ҳаракат қилишди — улар ўзларининг барча 4 та имкониятидан унумли фойдаланишди. Мезбонлар сафида эса фақат Тийс Даллинга гол ура олди, холос.
Ярим финалда «Лацио» «Аталанта» жамоасига қарши майдонга тушади.
Италия Кубоги. 1/4 финал | 12 февраль | «Ренато Далл'Ара» стадиони
Болонья — Лацио — 1:1 (пенальтилар бўйича — 1:4)
Голлар: Кастро, 30 (1:0); Нослин, 48 (1:1).
Пенальтилар серияси: Нуну Тавареш (0:1), Фергюсон (0:1, дарвозабон), Диа (0:2), Даллинга (1:2), Марушич (1:3), Орсолини (1:3, хато), Тэйлор (1:4).
Болонья: Скорупски, Лукуми (Хелланн, 80), Витик, Миранда, Зортеа, Моро (Фройлер, 61), Фергюсон, Одгор (Бернардески, 70), Камбьяги (Зом, 70), Орсолини, Кастро (Даллинга, 80).
Лацио: Проведель, Романьоли, Хила, Пеллегрини (Нуну Тавареш, 80), Марушич, Ровелла (Катальди, 61), Тэйлор, Деле-Баширу, Педро (Нослин, 45), Исаксен (Канчельери, 80), Мальдини (Диа, 61).
Огоҳлантиришлар: Кастро (47), Миранда (74), Витик (90) — Хила (9), Нуну Тавареш (86).
VIDEO
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).