«Наполи» ўз майдонида Италия А Сериясининг 25-туридан ўрин олган баҳсда «Рома» билан дуранг ўйнади — 2:2.
Римликлар сафида Дониэлл Мален дубль қайд этди. Нидерландиялик футболчи 7-дақиқада ўйиндан гол урган бўлса, 71-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.
Неаполликлардан «Рома»нинг собиқ ҳимоячиси Леонардо Спинаццола (40-дақиқа) ва Алиссон Сантос (82-дақиқа) ўз исмини таблога ёздириб қўйди.
«Наполи» (50 очко) А Серияда учинчи ўринни сақлаб қолди. «Рома» (47 очко) эса турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Италия Серия А, 25-тур
16 февраль, 00:45. «Диего Армандо Марадона» стадиони.
«Наполи» — «Рома» — 2:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 7 Мален, 1:1 – 40 Спинаццола, 1:2 – 71 Мален (пенальти), 2:2 – 82 Сантос.
«Наполи»: Милинкович-Савич, Буонджорно, Бекема, Ррахмани (Оливера, 70), Эльмас (Гилмор, 79), Лоботка, Спинаццола (Сантос, 70), Гутьеррес, Политано (Маццокки, 85), Вергара (Джоване, 79), Хейлунн.
«Рома»: Свилар, Н`Дика, Гиларди, Манчини, Кристанте, Пизилли (Эль-Айнауи, 65), Уэсли Винисиус (Цимикас, 73), Зеки Челик, Пеллегрини (Вентурино, 65), Сарагоса (Соуле, 46), Мален (Ваз, 73).
Огоҳлантиришлар: Ррахмани (69) — Манчини (26).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).