Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Фёдоров: «Легионерларнинг футболга муносабати ўзгариши туфайли «бронза»ни қўлга киритгандик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Россиянинг "Бизнес Онлайн" газетаси таҳририяти ҳамюртимиз Андрей Фёдоров билан қилган суҳбатнинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола қилгандик. Ушбу интервью "Рубин" клубининг Россия чемпионатидаги илк бронза медалини қўлга киритганига 10 йил тўлиши муносабати билан уюштирилганини таъкидлаб ўтиш лозим.

"Бронза"ли мавсум: барчаси қандай бошланганди?
— Мавсумнинг илк ўйинида "Рубин" ЦСКАдан қақшатқич зарбага учраганди — 0:4. Ушбу ўйин ўзига хос "совуқ душ" вазифасини бажариб, жамоани тетиклаштирганмиди?
— Яхши фикр. Ҳарбийлардан учралган ўша мағлубият ҳақида шуни айтишим мумкинки, "совуқ душ" ёқимсиз бўлганди, аммо ўз вақтида қабул қилинган деб ўйлайман. Гап шундаки, "Рубин" ўз таркибини яхши савиядаги футболчилар билан тўлдирганди. Мавсумолди йиғинларида биз улар билан биргаликда бирорта ҳам Россия жамоаси билан назорат учрашувини ўтказмагандик. ЦСКАга қарши ўйин улар учун жуда қаттиқ зарба бўлди. Боз устига, кейинги ўйинда Бердиев легионерларнинг бирортасини ўйинга қўймади. Ўшанда "Торпедо"ни ўз майдонимизда қабул қилиб, ирода эвазига мағлуб этгандик. Маълумки, баҳорги Россия футболи техника эмас, майдоннинг ҳар бир қаричи учун рақибга ва ноқулай об-ҳавога қарши курашга асосланган бўлади. Натижада, легионерлар бошида асабийлаша бошлашди. Кейин эса маҳаллий футболга мослашиш ҳақида ўйлай бошлашди. Россия футболи улар ўйлагандек кучсиз эмаслигини тушуниб етишди. Бахтимизга ўша таркибдаги барча янги футболчилар кучли характерга инсонлар бўлиб чиқишди. Хорижликлар футболга нисбатан муносабатини ўзгартиришди ва кейинчалик ҳаммаси жойига тушиб кетди.

— Уларнинг орасида жамоага тезда киришиб кетганлари ҳам бўлдими?
— Ҳа, ёши катта Иржи Новотни. Унинг бизга жуда яхши ёрдами текканди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, 6та гол урганди. Шунингдек, жамоага ҳам муаммосиз киришиб кетди. Жуда киришувчан йигит эди. Ўша таркибдаги легионерларнинг ҳеч бири юлдуз мақомида эмасди, лекин улар майдонда ҳам ўзларини бундай тутишмасди.

Бундан ташқари, мухлислар билан тўлиб-тошган стадион бизни фақат олдинга чорларди. Қозондаги стадион ҳар доим ҳам тўлавермаган. Биз Олий лигага чиқиш учун курашган 2000 ва унда дебют қилган 2003 йилги мавсумимизда стадион мухлислар билан тўлган. Ҳа, балки, баъзи мухлислар рақибларимизнинг ўйинларини томоша қилиш учун стадионга келишгандир, аммо бизнинг жамоа ҳам қозонлик мухлислар учун қизиқарли эди. Айнан ўша мавсумда ўз уйимизда Москва жамоаларини мағлуб этиш анъанаси йўлга қўя бошлагандик. Ҳеч бўлмаганда, мағлубиятга учрамаганмиз. Мен буни шахсан шу билан изоҳлардимки, бизнинг мўътабар рақибларимиз Қозонга бизни менсимаган ҳолда ташриф буюришарди. Бўшашган кишининг ўйин давомида ўзгариши эса жуда қийин.

Чемпионатда биринчи ғалабани қўлга киритганимиздан кейин рақиблар биздан чўчий бошлашди. Қозон футболида барча — футболчилар, мураббийлар, мухлислар биргаликда ўсди. Аста-секин биз Премьер-лигага нима учун чиққанимизни англай бошладик. Премьер-лигада жон сақлаб қолиш вазифаси биз учун қизиқ бўлмай қолди. Боиси, биз иккинчи давра бошига келиб, бу вазифани бажариб бўлгандик.

— Ўша жамоанинг етакчи футболчиси ким эди?
— Шубҳасиз, Сергей Харламов. У ҳам маҳаллий, ҳам легионерлар, ҳам бошқа футбочилар билан тил топиша олганди. Айниқса, кундалик ташвишларига дуч келган легионерлар билан тил топишиш муҳим бўлганди. Ўша таркиб жудаям аҳил эди. Турмуш ўртоқларимиз билан бирга бирор жойга боришимиз, ўтиришимиз ва суҳбатлашишимиз мумкин эди. Ҳар доим эмасу, аммо вақти-вақти билан бу ишни қилардик.

— Мавсумни ЦСКАга қарши "совуқ душ" билан бошлаб, чемпионатни ўша армиячилар қарши ўйин билан якунлагандингизлар. Ўша ўйиннинг сўнгги дақиқасидаги автогол туфайли 3:2 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилган. Ўша ўйиндан нималар ёдда қолган?
— Ўша ўйинда армиячилар таркибида асосий таркибга ҳар доим кира олмайдиган футболчилар майдонга тушишганди. Ушбу футболчилар эса нималарга қодирлигини кўрсатиш учун катта иштиёқ билан ўйнашганди. Улар буни эплашган. Эсланг, Ваня Мадрикин 3та гол ўтказиб юборганига қарамай, дарвозани қандай қўриқлаганди. У ЦСКА таркибида энг яхши футболчи бўлганди. Биз ўйинни одатдаги тактика асосида бошлагандик. Ҳимоявий ўйин қилгандик. Ўйиннинг кўп қисмида ушбу тактикадан воз кечмаганмиз, ҳаттоки Скоттининг автоголи эвазига 0:1 ҳисобида ортда бораётганимизда ҳам. Ҳисобни тенглаштирдик, аммо яна ўтказиб юбордик — 1:2. Кейин эса биз тактикани ўзгартирдик. Ўшанда мен кўп марта рақиб жарима майдончасига боргандим. Ортга қайтиш учун эса куч қолмаганди. Боз устига, ЦСКА футболчиси Кириченконинг голидан кейин стадион жим-жит бўлиб қолганди. Менга эса мухлисларнинг қўллаб-қувватлаб туриши ёқади. Уларнинг қандай қўллаб-қувватлашининг эса аҳамияти йўқ. Баъзи сафар ўйинлари бўладики, мухлислар мезбон жамоани қўллаб-қувватлашса-да, меҳмон жамоа футболчилари ҳам ҳаракатга келишга мажбур бўлишади. Бахтимизга, Денис Бояринцев ҳисобни тенглаштирди. Мухлислар эса бизни олдинга чорлашди. Биз эса ўзимизда қўшимча куч топа олдик. Гол билан якунланган ҳал қилувчи ҳужумда мен гол уришим мумкин эди. Тўпга бироз ета олмадим. Тўп эса армиячилар ҳимоячиси Денис Евсиковнинг тиззасига тегиб, дарвозадан ўрин олди. Голга аҳамият берсангиз, ўйинчи тўпни тепишга ёки тўхтатишга ҳаракат қилмаганди. Тўп шунчаки унга тегиб, худди деворга урилгандек, дарвозага кириб кетганди.

— Ўйиндан кейин хурсандчиликни эслайсизми?
— Ўйиндан кейин хурсандчилик туфайли сакраганимиздан кейин танамизда куч қолмаган. Тўғрисини айтсам, танаффусда Бердиев нималар беганини эслолмайман. Ўша "бронза" ҳақида гапирадиган бўлсам, мен уни хурсандчилик билан қабул қилганман, аммо ўзимнинг биринчи совринларим каби ўта кучли ҳаяжон билан эмас. Ўзбекистон чемпионатнинг биринчи олтин медали, терма жамоа сафида Осиё кубогидаги ғолиблик, ўғлимнинг туғилишидаги хурсандчиликдан "томим кетиб қолган". Бунда эса амалга оширилган яхши меҳнатдан қониқиш ҳисси бўлган.

Манба: www.sport.business-gazeta.ru
Киритилди: 10:49, 25.09.2013. Ўқилди: 4231 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик