Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзини «Насаф»сиз тасаввур қилолмайдиган инсон ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Гапимиз қайси инсон ҳақида бўладиганини дарров англаган бўлсангиз керак. «Насаф»га ҳаётини бағишлаган инсон ва усиз ўзини тасаввур қила олмайдиган қаҳрамонимиз – Рўзиқул Бердиев бўлади. Қашқадарёлик футбол ихлосмандларининг ардоғида ва эъзозида бўлган бу инсонни шундай таърифлашимизга асос бор.

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар ҳаётлигида инсонлар қалбида ўзига ҳайкал қўйиб қўйишади. Шундай инсонларнинг ҳаёт йўли тўғрисида фикр билдириш кишига завқ бағишлайди. Уларнинг ҳаёти жуда кўп инсонларга ажойиб ўрнак ҳам бўлади.

Бугун Рўзиқул Бердиев 42 ёшга тўлди. У кишининг бугун таваллуд кунлари. Рўзиқул Бердиев 1971 йил 22 октябрда Қашқадарё вилояти Китоб туманида оддий меҳнаткаш оилада таваллуд топган. Суяги меҳнатда қотди. «Насаф» футбол клубига келгунга қадар Сирдарё вилоятининг «Янгиер» жамоасида 1993-96 йиллар мобайнида тўп тепган. 1997 йилдан бери «Насаф» билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлик фаолиятини бошлаган.

Рўзиқул Бердиев мана 15 йилдирки «Насаф»да меҳнат қилиб келаяпти. Унинг «Насаф»га бўлган садоқати таҳсинга сазовордир. У ўзининг севган жамоасини бошқаларга ўхшаб, пулга ҳам, чиройли ҳаётга ҳам алмашмади. У доимо «Насаф»ни деди. "Насаф"ни оғир пайтларда ҳам ташлаб кетмади. Унинг футболчилик даврида шундай пайтлар бўлдики, унга истаган миқдоридаги пулга таклифлар бўлди, яъни олдига бўш шартномалар қўйилиб, истаган суммасини ўзи ёзишини таклиф ҳам қилдилар, аммо у «Насаф»га содиқлигича қолаверди.

Унинг бир жамоага бўлган бундай содиқлиги «қуруқ» қолмади. У бугун воҳалик футбол ишқибозларининг энг яхши кўрган инсонларининг бирига айланди. Шу ерда эслатиб ўтиш жоизки, Р.Бердиев ўзининг меҳнати ва ҳаракатига монанд равишда энди мамлактимизда ҳам эътибор ва эътирофга сазовор бўлмоқда, сўзимизга исбот сифатида жорий йилда Рўзиқул Бердиев кетма-кет тўрт марта энг яхши мураббий сифатида эътирофга лойиқ топилишидир. Тўғриси бундай инсонларга ҳавасинг келади кишини.

У кучи ва имкони етганча «Насаф»да ўйнади ва 314 марта майдонга тушди. У жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилди. Айнан Анотолий Демьяненко ундан келгусида яхшигина мураббий  чиқишини кўра билди ва жамоани тарк этаётиб, клуб раҳбарларига жамоага четдан мураббий қидирмасдан, «Насаф»ни бемалол Р.Бердиевга ишониб топширишларини тавсия қилди.

Ҳаёт ҳеч қачон бир текис давом этмаганидек Рўзиқул Бердиев ҳаётида ҳам «қора чизиқлар» ўтган кунлар бўлди. Уни «Насаф»дан узоқлаштиришга ҳам ҳаракатлар бўлди, аммо бу «қора кучлар» ниятларини охиригача ета олишмади. Шунда ҳам у «синмади» ва қандай иш бўлишидан қатъи назар фақат ўзи севган жамоасида ишлаётганидан мамнунлигича қолаверди.

Ҳаётда ҳар бир яхшилик кетидан ёмонлик ва акси бўлганидек, уни бу ҳолатлар иродасини «пиширди», тушкунликка тушмади, аввалгидан ҳам қаттиқ меҳнат қилди. Ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек, унга яна жамоани бошқаришни топширишди, Рўзиқул Бердиев руҳан ва жисмонан «қаттиқ шикаст» еган жамоани қайта қабул қилиб олди. Яна меҳнат ва меҳнат, жамоага содиқлик, жамоа обрўсини кўтариш учун олдинга интилиш, қийинчиликлардан қўрқмаслик эвазига «Насаф»ни қайта «тирилтира» олди ва жорий мавсумдаги натижалардан ўзингиз хабардорсиз. У жамоада аввалги шижоатли характерни шакллантира олди.

Рўзиқул Бердиев ўзининг олижаноблиги, хушмуомалалиги, меҳнатсеварлиги, камтарлиги ва жонкуярлиги ҳамда энг асосийси фидойилиги билан барчанинг бирдек ҳурмати, эъзозига савовор бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади деган умиддамиз.

Бугун қаҳрамонимиз 42 ёшга тўлди. Биз бутун Қашқадарё футболи ишқибозлари ва сайтимиз номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз.

Оила аъзоларингиз ва фарзандаларингиз бахтига ва биз каби футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг. Сиздек инсоннинг «Насаф» клубида бўлиши қалбимизга юксак ифтихор бағишлайди. Биз сизнинг севимли жамоамиз учун қилаётган улкан хизматларингизни қадрлаймиз ва асло унутмаймиз! Сиз бизнинг эъзозли кишиларимиздан бирисиз! Доимо соғ-саломат бўлинг! Узоқ умр кўринг! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Ниятимиз, ҳар доим шундай мухлислар ардоғида бўлинг! Сиздан ҳали умидимиз жуда катта!

«Насаф» жамоси мухлислари ва Қашқадарё футбол ишқибозлари номидан voha.uz сайти

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:10, 22.10.2013. Ўқилди: 4287 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик