Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Владимир Шишелов: «Бутсани михга илиш... Йўқ, бу ҳақда ҳали ўйламадим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, футболчилик фаолияти давомида нақ 18 (!)та клуб шарафини ҳимоя қилишга муваффақ бўлган Владимир Шишелов яна жонажон жамоаси - «Қизилқум»га қайтди.

Бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида машғулотларда иштирок этган тажрибали ҳужумчи «олтин изловчилар» билан бир йиллик шартнома имзолади. Биз билан бўлган суҳбатда Шишелов асосий мавзуга ўтишдан аввал болалик йиллари, шу кунгача футболчилик фаолиятида босиб ўтган йўлига қисқача тўхталди.

- Ўзим Краснодар ўлкасининг Апшеронск шаҳарчасида туғилганман. Тўрт ёшга тўлганимда эса ота-онам билан Ўзбекистонга кўчиб келдик. Ҳамма болалар сингари мен ҳам футболга меҳр қўйдим. Миллионлар ўйини билан профессионал тарзда 1996 йилдан шуғуллана бошладим. Айнан ўша йили футбол ортидан нон ейиш, кейинчалик оила тебрата олишим мумкинлигини тушуниб етдим. Фаолиятим Зарафшоннинг «Прогресс» (ҳозирги «Қизилқум») жамоасида бошланди. Илк мураббийим Виктор Пужалин бўладилар. Виктор Константинович қўл остида илк футбол сир-асрорларини ўрганганман. Мен ўзига яраша кичик рекорд эгасиман. Эътиборга молик жиҳати, шу кунгача бўлган 18 йиллик фаолиятим давомида оз эмас, кўп эмас, нақ 18та жамоа таркибида ўйнашга улгурибман. Бунақаси жуда кам бўлади.

- Ўтган йили Россия биринчи дивизиони клуби «Металлург-Кузбасс» шарафини ҳимоя қилдингиз...

- Ҳа, Новокузнецк шаҳрида футболни жуда севишади. Жамоамиз олдига лигадаги ўринни сақлаб қолиш вазифаси қўйилганди. Бу вазифа бажарилди, аммо молиявий муаммолар сабабли, клуб лигага қўйилмади. Шу боис, қолган барча футболчилар қатори мен ҳам «Металлург»ни тарк этдим.

- «Қизилқум»дан қачон таклиф тушди?

- Ўтган йилнинг ноябрь ойида клуб раҳбари Ҳамид Актамов ҳамда бош мураббий Юрий Лукин мени жамоага чақиришди. Декабрь ойида Навоийга келдим ва ўзаро музокаралардан сўнг келишувга эришдик.

- Зарафшонга бу галги ташрифингиздан нималарни кутяпсиз?

- Асосий мақсадимиз маҳаллий мухлисларни чиройли футбол билан хушнуд этиш. Ҳар бир учрашувга худди сўнгги ўйинга чиққандек тайёргарлик кўрамиз.

- Янги мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Якунланиб бораётган январь ойида катта ҳажмдаги тайёргарлик машғулотлари олиб борилди. Асосий урғу жисмоний тайёргарлик, тезлик, чидамлилик, югуриш машғулотларига қаратилди. Февраль ойида эса назорат ўйинларини имкон қадар кўпроқ ўтказишимиз керак. Шу орқали жамоавий ўйинни янада шакллантиришимиз керак. Чунки таркибда жуда кўп янги, шу билан бирга ёш футболчилар бор. Улар учун кўпроқ ўйин амалиёти зарур.

- Шартномани қанча муддатга имзоладингиз?

- Бир йилга. Агар ҳаммаси жойида бўлса, келишувни яна узайтиришимиз ҳам мумкин. Шундай бўлишига умид қиламан.

- Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Фақат ижобий нарсаларни. Тўғри, «Қизилқум» совринли ўринлар учун кураш олиб бора олмайди. Лекин ўз мухлисларимиз ҳурмати чиройли ва мазмунли футбол намойиш этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Ўз тажрибамни ёшлар билан ўртоқлашишни ҳам ният қилганман. Биз каби тажрибали футболчилар олдида ёшлар тезроқ камолга етишади.

- Клуб раҳбарияти жамоа олдига аниқ вазифа қўймаяптими?

- Ҳали бу ҳақда гап бўлгани йўқ. Ўйлайманки, клуб раҳбарларининг йиғилишидан сўнг бу ҳақда биз - футболчилар ва мураббийларга айтишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчилар ўз мажбуриятлари - майдонда бор куч билан ҳаракат қилишлари керак.

- Сиз 2000-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилиб тургансиз. Терма жамоа либосидаги энг ёрқин ўйинларни эслай оласизми?

- Терма жамоа либосида майдонга тушган ҳар бир ўйиним мен учун қадрли. Чунки ўша учрашувларда мен Ватан шаъни учун ўйнаганман. Шу боис, алоҳида бир баҳсни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Албатта, илк бор терма жамоа либосини кийган ўйинингизни ёддан чиқармайсиз. Ахир, ҳар кимга ҳам мамлакатнинг бош жамоасида ўйнаш насиб қилавермайди.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаш ҳақида ҳали ўйламаяпсизми?

- Бутсани михга илиш... йўқ, бу ҳақда ҳали ўйламадим. Ҳали ўйнаш учун иштиёқ ва кучим бор. Энг муҳими шу. Футболдан чарчаган ва зериккан куним фаолиятимни якунлайман.  

- Ўзингиз ўйнаган жамоалардан орзудаги таркибингизни айтиб бера оласизми?

- 11 нафар футболчи ва бош мураббий, шундайми?

- Ҳа, худди шундай.

- Юқорида 18 йиллик фаолиятим давомида 18та клубда ўйнаганим ҳақида айтдим. Ҳар бир жамоада кучли ва ўз ўрнига эга бўлган футболчилар билан ўйнаш насиб қилган. Шунингдек, ўз ишининг уста мураббийлари қўл остида ҳаракат қилдим. Шундай экан, бирор бир футболчини, устозларим орасидан фақат бирини ажрата олмайман. Бу қолганларга нисбатан ҳурматсизлик ва нотўғри ҳам бўлади. Мени тўғри тушунасиз, деган умиддаман.

- Владимир Шишелов қайси клублар ёки терма жамоаларга мухлислик қилади?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мухлисиман (кулади). Қолаверса, Англия футболига мафтунман. Туманли Альбиондаги тезлик ва шиддат, сўнгги сонияларгача бўладиган курашни бошқа чемпионатларда учратмайсиз. Пешқадам ва аутсайдер клуб ўртасидаги ўйинда ҳам ҳисобнинг қандай бўлишини олдиндан билиб бўлмайди.

- Ўйинларини мириқиб томоша қиладиган футболчингиз ҳам Англияданми?

- Очиғини айтсам, футболда кумирим йўқ.

- Бугунги кундаги энг кучли уч нафар амплуадошларингиз, яъни ҳужумчиларни айта оласизми? Бу сизнинг шахсий танловингиз бўлади.

- Криштиану Роналду. Учала ўринга ҳам португалиялик иқтидор эгасини қўяман. «Реал» ҳужумчиси ҳақли равишда «Олтин тўп» совринини қўлга киритди.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 03.02.2014. Ўқилди: 4541 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.