Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
  • Ўзбекистон кубоги
      • 25.08.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 26.08.2025 20:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2398 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Красницкийнинг юнонларга урган «топишмоқ голи»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар сафар ўзбек футболи тарихига оид китобларни титкиласам, мозийдаги футболчиларимизнинг “тўп ўйини”да дунёда бировдан кам бўлмаганликлари ҳақидаги фактларга дуч келаман. Мухлислар, юрт шон-шуҳрати учун майдонда “жонини” бериб футбол ўйнаган ўғлонларни ўсиб келаётган ёш футболчиларимизга ҳар қанча ўрнак қилиб кўрсатсак оз. Ҳа, уларга тан бермай иложимиз йўқ. Улар ҳозирги ўйинчилардек зўр шарт-шароитларда ўйнашмас, катта миқдордаги пулларга эмас мухлислар олдидаги “бурч” билан виждон олдида шартнома тузар эдилар. Бугунги мақолам ўзбек заминида ўсиб-улғайиб халқаро ўйинларда Лотин Америкаси ва Европани “манаман”, деган жамоаларини енгган йигитларимиз тўғрисида.

1965 йил. Грециянинг номдор “Паниониос” клубининг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Эллада юртига икки ҳафталик сафар уюштиради.

Август ойининг 17 куни самолёт бортига ўтирган ўзбек чарм тўп усталари сеҳрли Афина томон йўл оладилар. Футболчиларимизни греклар аэропортда жуда катта тантана билан кутиб олишади. Турне давомида “Пахтакор”чиларни юбиляр “Паниониос”, Солоники шаҳрининг “Арис” ва Афинада Грециянинг ўша пайтдаги вице-чемпиони “АЕК” клуби билан бўладиган ўйинлар кутиб турар эди.

Топишмоқ “гол”

Ва ниҳоят, 21 август соат 20:30. “Караискаки” стадиони тўлиб-тошган грек мухлислари ҳайқириқлари остида майдонга “Паниониос” ва “Пахтакор” футболчилари кириб келишади. Матч футболчиларимизнинг хужумлари билан бошланади. Пахтакорчилардан Б.Абдураимов, Х.Рахматуллаев, С.Мелкумов, В. Тожиров ва Г.Красницкийлар кетма-кет майдон эгалари дарвозабонини қийин аҳволга сола бошлайдилар. Биринчи таймнинг ўрталарида ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган Красницкий йигирма икки метрлардан дарвоза томон кучли зарба беради. Мана шу ерда воқеа шундай тез ривожланадики, зарбадан сўнг тўп дарвозага кирган ёки кирмаганлигини ҳеч ким англай олмай қолади. Ҳатто, ўйин ҳаками Гарукалис ҳам нима бўлганини тушунмай, мезбонлар дарвозабонига ўйинни эркин зарба билан бошлаш кераклигини кўрсатади. Шунда трибунада ўтирган томошабинлар норозиларча хуштак чалиб, тўполон кўтарадилар.

Ҳакам ўйинни тўҳтатиб, ёнига ёрдамчилардан бирини чақиради (ўша пайтларда, матч кечаси электр ёритгичлар ёрдамида ёритилган ҳолда ўтказилса, тўрт нафар ён чизиқ ҳаками тайинланар эди) ва у билан маслаҳатлашиб, майдон марказидан ўйин бошлаш лозимлигини кўрсатади. Аниқланишича, Красницкий томонидан тепилган зарба аниқ бўлган экан. Тўп дарвозага кириб, унинг устуни ва тўри оралиғидаги тешик орқали чиқиб кетган. Ким билади дерсиз, Красницкийни “кучли зарба соҳиби” дейишарди, балки, тўп худди Лотин Америкасида бўлгани каби зарба кучи билан тўрни ёргандир... Буниси бизга қоронғу. Оқибатда, мана шу урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилган. “Паниониос” ўйинчилари матч давомида ўзларининг кучли техник ва жисмоний қобилиятларини намойиш қилсаларда, мағлуб бўладилар.

Салоникидаги қарама-қаршилик

Паниониос билан ўйиндан сўнг Греция нашрлари ўзбек футболчиларининг нақадар маҳоратли эканликлари, навбатдаги “Арис” клуби билан бўладиган ўйинда Салоникли ўйинчилар грек футболи обрўсини туширмаслик учун жиддий ўйнашлари лозимлигига урғу берилган мақолалар билан тўлиб кетади.

“Арис” билан бўлган ўйинга пахтакорчилар бош мураббийи Якушин биринчи матчдаги таркибни ўзгартирмаган ҳолда туширади- Пшеничников, Зокиров, Штерн, Науменко, Суюнов, Мухин, Тожиров, Раҳматуллаев, Мелкумов, Красницкий, Абдураимов.

Ўйин ҳар иккала жамоа томонидан эҳтиёткорлик билан бошланади. Биринчи таймнинг ўрталарида грек футболчилари ўйин тизгинини қўлга олишга ҳаракат қиладилар. Улар томонидан уюштирилган хавфли ҳужумлар шиддатли тус олади. Кўп ҳолларда жамоани дарвозабон Пшеничниковнинг маҳоратигина қутқариб қолади.

Нурсиз ўтган биринчи бўлимдан сўнг, иккинчи тайм пахтакорчиларнинг тўлиқ ташаббуси билан бошланади. Ўзбек футболчилари Салоникилик мухлисларга ажойиб техник ва комбинацион ўйин намойиш қилиб берадилар. Трибуналарга йиғилган 30 минг мухлис уларни олқишлашга мажбур бўлади. Борган сари ўйиндан голнинг “ҳиди” кела бошлайди.

Ва ниҳоят, “Арис” жарима майдонига уч нафар пахтакорчи ёриб киради. Тўп билан Ҳамид Раҳматуллаев. У худди Красницкийга пас бераётгандек ҳаракат қилиб, ҳимоячиларни чалғитади ва дарвозани аниқ мўлжалга олади. Шу куни Ҳамид “хет-трик”ка эришади. Ўйин тугашига ўн минут қолганда ҳисоб 3-0. Матч шу тариқа якун топади. Энди ўғлонларимизни Салоникидан 50 километр узоқликдаги Афинада “турне”даги энг маъсулиятли Грециянинг вице-чемпиони АЕК билан бўладиган ўйин кутиб турарди.

Вице-чемпион билан тўқнашув


Ўша пайтларда АЕК ўйинчилари Греция терма жамоасининг асосини ташкил этган. Дарвозабон Петракис, ҳимоячилар Василиоу, Балопулос, Софианидис, хавбек Скевофилакс ва ҳужумчи Стаматидислар терманинг ўзаги эдилар. Пахтакорчилардан олдин бу юртга Испаниянинг машҳур “Реал” клуби ташриф буюрган бўлиб, матч 3-3 ҳисоби билан якунланган. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўша ўйинда АЕК 3-1 ҳисобида олдинга чиқиб олиб, ғалабани ушлаб қола олмаган. Айтишларича, ўйиндан сўнг “Реал” клуби эгаси испаниялик миллионер дон Бернабеу АЕК ўйинчиларидан бирига шартнома таклиф қилган ҳам экан. Буларни бари жамоани нақадар салоҳияти кучли эканлигидан дарак берарди.

Ўйин жуда чиройли ва мазмунли тарзда бўлиб ўтди. АЕК ўйинчилар мухлислар олқишидан илҳомланган ҳолда, биринчи дақиқалардан ҳужумга ташланишди. Улар мақсадлари фақат ғалаба қозониш эканлигини яширмас эдилар. АЕК Пшеничников дарвозаси олдида “тўфон” мисол ҳужумлар уюштирар эди. Ярим ҳимоячилардан ташқари қанот ҳимоячилари ҳам хужумга қўшилар эдилар. Лекин пахтакорчиларнинг бирдам бўлган ҳимояси ва маҳоратли дарвозабони энг қийин вазиятларда ишончли ҳаракат қиларди. Секин-аста ўйин тенглаша бошлади.

Иккинчи таймда эса, энди тошкентликлар ташаббусни қўлга олишди. Биринчи таймни ўзидаёқ, пахтакорчиларни “нокаут”га учратмоқчи бўлган греклар анча чарчаб қолгандилар. Энди улар футболчиларимизни ортларидан югуриб улгурмасдилар, ўйинда аста-секин хатоларга йўл қўя бошладилар. Ҳужумчиларимиз томонидан уюштирилган “рейд”лар натижасида рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли вазиятлар вужудга кела бошлади. Бир неча марта тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтади. Борган сари ғалаба қозонишга бўлган ишонч ортиб борарди.

Шундай ҳам бўлди. 55-дақиқада Абдураимовнинг якка ҳаракатлари дарвозани ишғол қилиниши билан якунланди. У учта ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг пастки бурчагига кучли зарба берди. Мана шу гол матчда ягона бўлиб, қолди. Бу, Грециянинг футбол майдонлари бўйлаб ўтказилган қизиқарли турнега нуқта қўйган гол эди.

“Пахтакор”чиларнинг Ватанга қайтишларидан олдин “Паниониос” клуби улар шарафига зиёфат уюштирди. Тадбирда сўз олган клуб президенти жаноб Серафогуло шундай деди: “Бизга клубимизнинг 75 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказиладиган турнега Пахтакор жамоаси юборилишини эшитиб, таажубландик. Чунки, биз бу жамоа кучли эмас, бизга етарлича қаршилик кўрсата олмайди, деб ўйлабмиз. Тан оламан, “Пахтакор” бизни лол қолдирди. Ўзбек футболчилари билан яна кўпроқ ўйинлар ўтказилишини кутиб қоламиз.

Бу воқеаларга ҳам мана 50 йил тўлиши арафасида. Ўйлаймизки, ўзбек футболчилари жаҳон ареналарида яна ўз обрў-эътиборларини албатта тиклайдилар. “Оққан дарё, яна оқади”, дейдилар...

Элмурод ЭРМАТОВ

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 22:59, 27.07.2014. Ўқилди: 9202 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.