Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 17 36
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 17 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳром Ҳакимов: «Мураббий иш услуби — аудио-лента эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана, Олий лиганинг 17-тури ҳам ортда қолди. Мазкур турнинг энг кутилмаган натижаси пойтахтда қайд этилди. Иккинчи даврани жуда бўш ўтказаётган “Динамо”га мезбонлик қилган амалдаги чемпион шов-шувли тарзда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Якунига етган учрашувлар мухлис-у, мутахассисларда қандай таассурот қолдирди? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов билан суҳбатлашдик.

— 17-тур учрашувлари ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик.
— Очиғи, барча ўйинларни кузатишнинг имкони бўлмади. Шу боис бошқа баҳслар хусусида аниқ фикр айта олмайман. Фақатгина ойнаи жаҳон орқали “Бунёдкор” — “Динамо” ўйинини кузатдим, холос. Мазкур баҳсда самарқандликларнинг ғалаба қозонишларини ҳеч ким кутмаганди, ҳаёлларига келтиришмаганди ҳам. Аксарият ишқибозлар эса “Бунёдкор”нинг осонлик билан йирик ҳисобда ғалаба қозонишларини таҳмин қилишганди. Аммо бунинг акси бўлиб чиқди. Маълумки, тошкентлик футболчилар иккинчи даврага тайёргарлик давомида хорижда ташкил этилган йиғинларда  қатнашиб, синов назорат баҳсларида  ўз омадларини синаб кўришди. Барчаси кўнгилдагидек эди. Назаримда, Лушан жамоаси “Динамо”нинг имкониятларини тўғри баҳоламаган.  Мазкур баҳсда мезбонлар самарқандликларнинг зич жойлашган ҳимоя чизиғини ёриб ўта олишмади. “Динамо” эса қарши ҳужум ўйин услубидан фойдаланди. Устига-устак, “Бунёдкор” ҳимоячисининг майдондан четлатилиши ҳам меҳмонларга қўл келди.

— Балки Тачмурод Агамуродовнинг тажрибаси ўз сўзини айтгандир?
— Тачмурод Агамуродов маҳоратли мутахассислардан бири саналади. Аслида ҳар бир мураббий янги қабул қилиб олган жамоасида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Учрашув давомида Агамуродовнинг ҳимоявий ўйин услуби наф берди. Натижада, “Динамо” кучли рақибни мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди.

— Жамоаларнинг таркиблари борасидаги фикрларингиз қандай?
— Бугунги кунда “Бунёдкор” сафида бир қатор хорижлик маҳоратли футболчилар тўп суришмоқда. “Динамо” таркиби эса тубдан янгиланган. Жамоа негизини маҳаллий ёшлар ташкил этаётгани қувонарли ҳол, албатта. Таъкидлаш жоизки, самарқандлик ёшлар ҳам учрашув давомида мураббийлари кўрсатмаларини бехато бажаришгани учун муҳим уч очкони қўлга киритишди.

— Қолган ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
— “Насаф” — “Навбаҳор” учрашуви тафсилотларини радио орқали эшитдим. Бахтиёр Ашурматов Наманганда рақобатбардош жамоани шакллантира олган. Унинг шогирдлари Қарши шаҳрида медаллар учун кураш олиб бораётган кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишган. Учрашув мобайнида бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон икки бор пенальти белгилаган. Қўқон шаҳрида кечган “Нефтчи” — “Навбаҳор” ўйинида Ашурматов йигитлари тенг курашлар остида кечган баҳсда аламли мағлубиятга учрашганди. Агарда ўша учрашувда меҳмонлар юзага келган вазиятдан унумли фойдаланишганда борми, ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди.

— Миллий терма жамоамиз ўйинини ҳам кузатдингизми?
— Албатта. Рости, шу куни озарбойжонликлардан анча мазмунли ўйин кутгандим. Аммо Ўзбекистон миллий термасининг ёшартирилган ва янгиланган таркиби кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Таъкидлаш жоизки, баъзи вазиятларда катта ташаббусга эга бўлишди. Афсуски, ўйиндаги устунлик ҳисобда акс этмади. Агарда йигитлар юзага келган имкониятларни голга айлантиришганда, балки ғалаба қозонишармиди. Умуман олганда, термамиз мураббийлар штаби жамоага энг муносиб номзодларни жалб этишган. Бу эса термамизнинг келажаги порлоқ эканлигидан далолат беради. Ўйлайманки, Миржалол Қосимов шогирдлари навбатдаги Осиё ўйинларида муносиб қатнашиб, мухлисларимизни хурсанд этишади.

— Четдан туриб миллий чемпионатимиз ўйинларини кузатиш имкониятига эгасиз. Хўш, ютуқ ва камчиликлари борасида нималар дея оласиз?
— Агарда бундан 5-6 йил олдинги футболимиз билан таққослайдиган бўлсак, кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилди. Яъни, футболга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарган. Жойларда замонавий стадионлар барпо этилмоқда. Клублар инфратузилмаси яхшиланяпти. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари халқаро майдонларда чиройли ўйинлар кўрсатиб, барчамизни ҳурсанд қилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Лекин жамоалар ва ҳужумчиларнинг тўпурарлик салоҳияти пасаяётгани кишини ташвишлантириши табиий. Масалан, бугунги кунда аксарият клублар учрашувлар давомида тўпни йўқотмасликка ҳаракат қилишади. Тўпни олдирган заҳотлари дарров ортга, ҳимояланишга қайтишади. Ваҳоланки, футболчилар тўп йўқотилган ҳудудда рақиб аъзоларини таъқиб қилишлари лозим. Бунинг учун эса уларнинг жисмоний тайёргарликлари юқори савияда бўлиши зарур. Айнан шундай ҳолатлар боис футболнинг жозибадорлиги йўқоляпти деб ўйлайман. Қолаверса, ҳужумчиларнинг тўпурарлик самарадорлиги камаяётгандек. Охирги пайтда, учрашувларда мақсадсиз тўп узатишлар кўпайиб кетмоқда. Аслида эса рақиб дарвозасини ишғол этиш ва ғалаба қозониш футболнинг бош омили ҳисобланади.

— Жамоалардан таклифлар борми?
— Ҳар қалай йўқ эмас.

— Ҳамшаҳрингиз “Қўқон-1912”дан-чи?
— Бўлди, лекин ўзим истамадим.

— Бир пайтлар қўл остингиздаги майдонга тушган аксарият шогирдларингиз олий ва биринчи лига клубларида мураббийлик фаолиятларини бошлаб юборишган (Б.Ашурматов, Р.Бердиев, Р.Абдуллаев, К.Жўнашев, М.Қурбонов, Д.Файзиевлар назарда тутиляпти-муал.).
— Саволингизни тушундим. Вақтни ўтишини қаранг. Гўёки, куни кеча булар майдонда жавлон уриб тўп тепишаётганди. Ҳозир эса мураббий сифатида иш олиб боришяпти. Уларнинг барчасига омадлар тилаб қоламан.

— Айтингчи, қайси шогирдларингиз иш услуби сизникига яқинроқ деб биласиз?
— Қайдам. Аслида, ҳар бир мутахассиснинг ўз қараши ва ёндашуви бор. Балки, шогирдларим мендан ҳам ўзлари учун керакли нарсаларни олишгандир. Мураббийнинг иш услуби аудио-лента эмас-ку, уни асл нусхасини кўчириб олсанг. Демоқчиманки, бугунги кун мураббийи ўз малакасини ошириши, изланиши, футболнинг замонавий билимларига эга бўлиши даркор, шундагина уларнинг ишида ўсиш бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз аҳлини яқинлашиб келаётган истиқлол айёми билан самимий қутлайман. Ота-ватанимизга тинчлик, мусаффо осмон, хонадонларимизга осойишталик тилаб қоламан.

Неъматжон АҲМЕДОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:07, 28.08.2014. Ўқилди: 4643 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.