Европа чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичининг дастлабки ўйинлари якунига етди. Бугун бўлиб ўтган 2та ўйинда кутилмаган натижалар қайд этилди.
"Арсенал" ўз майдонида "Монако"га ютқазиб қўйди. Биринчи бўлимда Кондогбия, иккинчи бўлим бошида Бербатов урган голлар эвазига меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўйин давомида Жиру ва Уэлбек юз фоизли имкониятдан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг дастлабкисида Окслейд-Чемберлен чиройли зарба билан ҳисобни биттага қисқартирди. Аммо компенсация вақти тугаши арафасида Карраско қарши ҳужум пайтида бирга бир вазиятда "Монако"нинг учинчи голини уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Франция чемпионати вакили чорак финалга чиқиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилди.
"Атлетико" эса Германиянинг "Байер" жамоаси майдонида минимал ҳисобда ютқазди. Бу жуфтликда чорак финалга чиқадиган жамоа номи 17 март куни бўладиган ўйинларда маълум бўлади.
ЕЧЛ, Нимчорак финал
Байер Германия – Атлетико Испания 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 57 Чалханоглу.
Байер – Лено, Спахич, Пападопулос, Хильберт, Венделл, Бендер (Рольфес, 68), Кастро, Чалханоглу (Брандт, 87), Бельараби, Сон Хеунг Мин, Дрмич (Кисслинг, 80).
Атлетико – Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра (Гамес, 38), Тиагу, Габи, Сауль (Гарсия, 42), Туран (Торрес, 64), Гризманн, Манжукич.
Огоҳлантиришлар: Тиагу (22), Пападопулос (36), Венделл (58), Годин (60), Бендер (62), Кастро (88), Торрес (89), Кисслинг (89), Гамес (90).
Четлатиш: Тиагу (76).
Арсенал Англия – Монако Монако 1:3 (0:1)
Голлар: 0:1 – 38 Кондогбиа, 0:2 – 53 Бербатов, 1:2 – 90 Окслейд-Чемберлен, 1:3 – 90 Феррейра Карраско.
Арсенал – Оспина, Косьельни, Бельерин, Мертесакер, Гиббс, Касорла (Росицки, 81), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 68), Ўзил, Санчес, Уэлбек, Жиру (Уолкотт, 60).
Монако – Субашич, Фабиньо, Уоллес, Туре, Элдерсон, Дирар (Курзава, 82), Кондогбиа, Моутинью, Абденнур, Мартиаль (Бернарду Силва, 84), Бербатов (Феррейра Карраско, 75).
Огоҳлантиришлар: Коклен (42), Элдерсон (45), Бельерин (74), Ўзил (87), Моутинью (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).