Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
 |
Ўйин якунланди. Икки ўйин натижасига кўра "Ливерпуль" финал йўлланмасини қўлга киритди. Демак, 26 май куни Киевда "Реал" - "Ливерпуль" баҳси бизни кутмоқда |
90+4' |
 |
ГОООООООЛ! Ража Наингголан, 4:2! Ярим ҳимоячи кучли зарба билан дарвозани забт этди |
90+3' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! "Ливерпуль" дарвозасига! |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
86' |
 |
ГОООООООЛ! Ражжа Наингголан, 3:2! Олис масофадан берилган зарбадан кейин тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди! |
84' |
 |
"Рома" ҳимоячиси Манолас ва "Ливерпуль" ҳимоячиси Робертсон огоҳлантириш олди |
83' |
 |
Оҳо! Олис масофадан "Ливерпуль" жарима майдончасига етказилган узатмани Кариус бош билан қайтаришга қарор қилди. У тўпни ушлаганида тўп билан жарима майдончаси ташқарисига чиқиб кетиши мумкин эди. Ундер эса тўпни бош билан дарвоза томон йўллашга қарор қилди. Кариус ортга қайтди ва тўпни эгаллаб олди |
83' |
 |
"Ливерпуль"да ўзгариш: Мане ўрнига Рагнар Клаван тушди |
80' |
 |
Вууууҳ! Кариус Жеко ўткир бурчак остида йўллаган зарбани қийинчилик билан қайтарди. Кейин эса ҳимоячи хавфни бартараф этди |
79' |
 |
Наингголан бурчакдан етказиб берган тўпга Жеко оёқ билан зарба берди.
Зарба кучли, аммо аниқ чиқмади |
78' |
 |
Вуууҳ! Патрик Шик жарима майдончаси ташқарисидан яхши зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
77' |
 |
Александро Флоренци сариқ карточка олди. Манени оёқлари билан "ўриб" йиқитгани учун |
75' |
 |
"Рома"да ўзгариш: Эл-Шаъравий ўрнига Мирко Антонуччи туширилди |
74' |
 |
Қарши ҳужумда Мане олдинга ташланди, аммо офсайд қайд этилди |
71' |
 |
Гоналон жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди |
69' |
 |
Вууууҳ! Алиссон жамоасини голдан қутқарди. Салоҳнинг пасидан кейин Фирмино зарбавор вазиятга чиқди ва зарба берди. "Рома" посбони оёғи билан тўпни қайтарди |
66' |
 |
"Рома" навбатдаги қулай вазиятдан фойдалана олмади. Жеконинг зарбасига аниқлик етишмади |
63' |
 |
ВУУУУҲ! Римликлар ажйиб имкониятдан фофдалана олишмади. Шаъравийнниг зарбасидан кейин тўп Трентнинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳакам буни кўрмади ва пенальти белгиламади |
62' |
 |
Мане рақиб дарвозасини ишғол қилишга бир бахя қолди. Аммо у офсайдда қолганди |
60' |
 |
ВУУУУУҲ! Майдон марказидан де Росси рақиб дарвозабон майдончасига яқинига узатма берди. Ченгиз Ундер тўпни дарвоза томон бурди. Криус чизиқ устида тўпни эгаллаб олди |
56' |
 |
Жаримадан етказилган узатмага Жеко бош билан зарба берди. Ноаниқ |
55' |
 |
"Рома" рақиб жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбаси ишлади |
52' |
 |
ГООООООЛ! Эдин Жеко, 2:2! Шаъравий чап қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келиб, 18 метрлардан зарба берди. Кариус зарбани қайтарди. Аимо Жеко тўпни эгаллади ва дарвозани ишғол қилди |
49' |
 |
Ҳакамлар Жекони офсайдда қолганини таъкидлашди, аммо хато қилишди. Аксинча "Ливерпуль" дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди |
49' |
 |
Салоҳ офсайдда қолди. Мирслик футболчи дастлабки ўйинга нисбатан пассивроқ ҳаракат қилаётганини таъкидлаш лозим |
47' |
 |
Салоҳ жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатда дарвозабоннинг қўлига бориб тушди |
46' |
 |
Қанотдан етказилган узатма Пллегринига аниқ етиб келди. Аммо тўп унинг оёғи остидан ўтиб, майдонни тарк этди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:2 (умумий — 3:7). "Рома" финалга чиқиш учун иккинчи бўлимда 4та гол уриши керак, албатта, ўз дарвозасидан бошқа гол ўтказмаган ҳолда |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
 |
Пеллегрини жуда муваффақиятсиз амалга оширди мазкур жарима тўпини |
44' |
 |
Шаъравий бу сафар жарима тўпи ишлади. Стефан чап томондан жарима майдончасига кираётганида Ловрен уни қўли билан йиқитди. Деян сариқ карточка олди |
42' |
 |
Вуууҳ! Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Флоренци 15 метрлардан аниқ зарба бера олмади |
41' |
 |
Салоҳнинг чиройли узатмасидан кейин Мане рақиб жарима майдончасига кирди, аммо шерикларига аниқ узатма бера олмади |
40' |
 |
Шаъравий рақиб жарима майдончасига кира солиб, бир ҳимоячини алдаш чоғида йиқилди. Ҳакам унга ишонмади |
38' |
 |
Қарши ҳужум пайтида "Ливерпуль" футболчилари тўпни Салоҳга етказишди. Муҳаммаднинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
37' |
 |
Кариус мушти билан тўпни уриб юбориб, хавфни бартараф этди |
37' |
 |
Жеко жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб, бурчак тўпи ишлади |
35' |
 |
ВУУУУУУҲ! Стефан эл-Шаъравий! Унинг олис масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Бу сафар омад "Ливерпуль" томонида бўлди |
33' |
 |
Римликлар ўнг қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончасига етказишди. Хавфли вазият юзага келмади |
29' |
 |
Салоҳ бурчак тўпини ўйинга киритди. Алиссон мушт билан тўпни уриб юборди. Аммо ҳакам ҳуштагини чалди: посбонга нисбатан фол ишлатилди |
26' |
 |
ГООООООЛ! Жоржиньо Вейналдум, 1:2! Бурчак тўпи ўйинга киритди. Мезбон ҳимоячиси тўпни бош билан қайтарди. Бироқ жарима майдончаси чизиғи устидан тўп яна "Рома" дарвозаси олдига қайтарди. У ерда ёлғиз қолган Вейналдум бош билан дарвозани ишғол қилди! |
25' |
 |
ВУУУУУУУҲ! "Ливерпуль" чап қанот ҳимоячиси бир футболчини алдаб жарима майдончасига кириб келди ва Манега узатма берди. Садьо яқин масофадан зарба берди. Алиссон оёғи билан зарбани қайтариб қолди. Бурчак тўпи |
20' |
 |
Коларов бурчак тўпини ўйинга киритди. Фирмино ҳимояда яхши ҳаракат қилиб, Жеконинг зарба беришига йўл қўймади |
15' |
 |
ГОООООООЛ! Милнер, автогол, 1:1! Юқоридан етказилган узатмани Шаъравий бош билан "Ливерпуль" дарвозабон майдончасига етказди. Ловрен тўпни тепиб юборди, аммо кутилмаганда тўп Милнернинг бошига тегиб, дарвозага кириб кетди. |
14' |
 |
Оҳо! Салоҳ жарима майдончаси ташқарисидан Месси услубида зарба берди. Бурчак томон ерлатиб берилган зарбани Алиссон эгаллаб олди |
12' |
 |
Ҳакам "Рома" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин эди. Жарима майдончасига кираётган Манега юқоридан узатма берилди. Манолас эса ҳужумчини қўли билан итариб юборди. Дамир Скамина ҳуштак чалмади |
9' |
 |
ГООООООООЛ! Садьо Мане, 0:1! Наингголан майдон марказида тўпни олдириб қўйди. Фирмино тўп билан олдинга борди ва Манега узатма берди. Садьо деярли бирга-бир вазиятда кучли зарба билан "Рома" дарвозасини ишғол қилди |
6' |
 |
Вууууҳ! Флоренци олис масофадан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
3' |
 |
Римликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Жеко бош билан зарба берди. Тўп дарвозагача етиб бормади |
2' |
 |
Римликлар ўйин бошидан олдинга ўтишмоқда. Бу табиий ҳол. "Рома" бугун 3та гол уриши шарт |
1' |
 |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди. |
' |
 |
Жамоалар майдонда саф тортишди. ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. Мезбонлар ўзларининг анъанавий тўқ қизил рангли формасида ҳаракат қилишса, англияликлар оқ рангли формани танлашган.
|
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Европа чемпионлар лигасининг иккинчи финалчи жамоа номи аниқ бўлади. Римдаги "Олимпико" стадионида "Рома" ва "Ливерпуль" жамоалари тўқнаш келишмоқда.
|