Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Учрашув тафсилоти

Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30

Жанубий Корея

Сон Хенг Мин (103, 119)
2
:
0

Ўзбекистон

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30

Жанубий Корея

Сон Хенг Мин (103, 119)
2
:
0

Ўзбекистон

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

120+2'
Ўйин якунланди. Афсуски, қўшимча бўлимлардаги хато эвазига бугун мағлубиятга учрадик. Бугун ғалаба қозониш учун жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик! Афсус. Йигитларга эса бугунги ўйин учун раҳмат айтамиз

120+2'
Бурчак тўпидан кейин йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди! Афсус!

120+1'
БУрчак тўпи ишладик.

119'
ГОЛ! Сон Хеунг Мин ўйин тақдирини ҳал қилди! Қарши ҳужумда тўп ўтказиб юбордик

118'
Кападзе жарима майдончаси чизиғи устида йиқилди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади

117'
Устунлик тўлалигача бизда. Корейслар ҳимояланишмоқда

115'
Ҳайдаровнинг узатмасидан кейин Темур ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва тўпни 11 метрли нуқта устида турган Насимовга узатди. Баҳодир зарба беришга улгурмади. Искандеров узатмаси эса ноаниқ бўлди

114'
Искандаровнинг узатмасини Ҳайдаров жарима майдончаси чизиғи устида қабул қилди. Аммо унинг узатмаси жуда ноаниқ бўлди

112'
Эҳҳҳҳ, Сергеев! Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида очилган Игорга узатди, аммо ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундириш чоғида хатога йўл қўйди ва Квак Тэ Хви тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан самара чиқара олмадик

112'
Эҳҳҳҳ, Сергеев! Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида очилган Игорга узатди, аммо ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундириш чоғида хатога йўл қўйди ва Квак Тэ Хви тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан самара чиқара олмадик

111'
Кореяда сўнгги ўзгариш: ЛИ Кеун Хо ўрнига Жанг Хюн Су туширилди

110'
Кореяликлар энди тўпни кўпроқ назорат қилишга интилишмоқда

108'
Денисов ўз қанотида Ли Кеун Хога нисбатан фол ишлатди. Унда битта сариқ бор. Ҳакам ўйинни яхши бошқармоқда

107'
Темур Кападзенинг боши бинт билан ўралди.

107'
Темур Кападзенинг боши бинт билан ўралди.

106'
Тўртинчи бўлим бошланди!

105+1'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Игорь Сергеев туширилди. Ихтиёримизда 15 дақиқа бор! Гол урамиз, ютамиз! Корейслар ҳам чарчашган! Ўйнаш керак!

105'
Вууууууҳ! Дарвоза томон бир неча марта зарба бердик! Сардорнинг сўнгги зарбасига аниқлик етишмади!

104'
Яхши! БУрчак тўпи ишладик

103'
ГОЛ! Хато кетидан хато! Энди Муҳаммадиев тўпни рақиб тортиқ этди. Чап қанотдан етказилган тўпни Сон Хеунг Мин бош билан дарвозага йўллади. Нестеров зарбани қайтара олмади.

102'
Вууууҳ, Кападзе, керакмас бундай хато! ЖАрима майдончамиз атрофида рақибни алдаш керак эмас!

99'
Терма жамоамиз ҳимоядан чиқиш пайтида: Турсунов олис масофадан тўпни Рашидов томон узатди. Сардор тўпни тўхтатди, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан 1 метр юқоридан ўтиб кетди

98'
Рақибнинг тирсак билан уриб юбориши натижасида Денисовнинг лаби қонади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди

96'
Жаримадан йўлланган зарбани Ҳайдаров бош билан қайтарди. Қайта ташкил этилган ҳужум орқали рақиб бурчак тўпини ишлади. БУрчакдан етказилган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди

95'
Рашидов жарима майдончаси бурчагидан ўйин қоидасини бузди. Эҳтиёт бўлиш керак албатта!

91'
Насимов Турсуновдан бундай узатмани кутмаганди. Натижада у тўпни майдонда олиб қола олмади

91'
Учинчи бўлим бошланди!

90+3'
Қўшимча дақиқаларда устунлик биз томонда бўлди. Тўп бир неча марта рақиб жарима майдончасига етказилди. Кореяликлар хавфни бартараф этишди. Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Бироз танаффус ва яна 30 дақиқалик қўшимча бўлимлар

90+3'
Қўшимча дақиқаларда устунлик биз томонда бўлди. Тўп бир неча марта рақиб жарима майдончасига етказилди. Кореяликлар хавфни бартараф этишди. Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Бироз танаффус ва яна 30 дақиқалик қўшимча бўлимлар

90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни ҲАйдаров дарвоза томон тепди. Ҳимоячилар зарбани яна қайтаришди.

90'
Вуууууҳ! Сардорнинг узатмасидан кейин жарима майдончасига кириб келди, аммо зарба беришга улгурмади. Санжар ва ҳимоячи тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Биз эса бурчак тўпига эга бўлдик

88'
Искандаров яхши пас билан Турсуновни олдинга чорлаганди. Ҳимоячи бир амаллаб узатмани бош билан қайтариб қолди

86'
Анзур Исмоилов сариқ карточка олди

85'
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Жамшид Искандеров туширилди

83'
Уууууууҳ! Бахтимизга ўнг қанотдан ерлатиб етказилган тўпга кореялик футболчининг оёғи тегмай қолди!

82'
Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Насимов тўпни эгаллади, аммо Рашидовга пас беришда унга бироз аниқлик етишмади

81'
Корея ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Шуҳрат Муҳамммадиев бош билан қайтарганидан сўнг Рашидов бир рақибдан ўтиб, олдинга ўтаётганида ҳакам хуштагини чалди ва дарвозамиз томон жарима зарбаси белгилади. ЖАримадан етказилган тўпга Сон Хеунг Мин бош билан ноаниқ зарба берди

78'
Лутфулллааааааааа! Жамоамиз Муҳаммадиев-Турсунов-Рашидов комбинациясини амалга оширишди. Сардор бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, олис устун томонга етказди. Тўраев эса бўш дарвозани бош билан ишғол қила олмади

76'
Денисов қанотидан ҳужум уюштирди. Виталий тўпни олган Кападзе олис масофадан жарима майдончасига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди

74'
Чап қанотдан узатмани Анзур ён томонга тепиб юборди

71'
Уууҳҳҳ! Майдон марказидан етказилган узатмани Муҳаммадиев ўтказиб юборди ва Ли Кеун Хо деярли дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Бахтимизга зарба аниқ чиқмади!

70'
Сонг Хеунг 2-3 нафар футболчимизни алдаб, жарима майдончасига кирди сўнгги паллада Исмоилов тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди

69'
Кореяда ўзгариш бўлди. Ким Чанг Су ўрнига Ча Ду Ри туширилди

68'
Анзур ўйин қоидасини жарима майдончаси бурчагида бузди. Жаримадан йўлланган зарбани Нестеров эгаллаб олди

64'
Рашидов бурчак тўпни олис устун томонга етказди. Тўп сакраган Насимовнинг бошига тегди, аммо дарвозага эмас, майдон ташқарисига йўл олди

63'
Эҳҳҳҳ, Сардооооор! Тўраев майдон марказидан пас билан Рашидовни бирга бир вазиятга чиқарди. Сардор тўп ҳаводан ерга тушаётганида ўзига бўйсундирганида, ҳаммаси жойида бўларди! Аммо кейинчалик дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди... БУрчак тўпи

60'
Терма жамоамиз 2та яхши ҳужум ташкил қилди. Кападзе майдон марказида тўпни эгаллаб олдинга борди ва ўнг қанотдаги Насимовга берди. Баҳодир нариги қанотга ерлатиб узатма берди, аммо Рашидов тўпга бироз кечроқ тезланиш олганди. Кейинги вазиятда эса Лутфулла ўткир бурчак остида ўнг томондан зарба берди. Даврозабон тўпни эгаллади

56'
Виталий Денисов "сариқ" эвазига рақибни тўхтатишга мажбур эди, акс ҳолда ҳужумчи бир бир вазиятга қочиб кетарди

55'
Квак Тэ Хви огоҳлантириш олди. Тўпни қўли билан тўхтатиб қолди.

54'
Тўп жарима майдончага кирган Ли Кеун Хога етказилди. Муллажонов ўз вақтида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

53'
Энди Тўраевга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "стандарт"ни ўйинга киритдик. Жаримадан етказилган тўпни Кападзе бош билан дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

52'
Муҳамммадиев рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун фол қайд этилди. Жаримадан етказилган тўпни Нестеров эгаллаб олди

51'
БУрчакдан етказилган тўпни посбон эгаллаб олди

51'
Вуууууҳ! Кореяликлар ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишларига бир баҳя қолди! Насимов бирга бир вазиятга чиқарилди. Ким Жин Хён олдинга чиқиб тўпни тепиб юбораётганида тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза томон кетди. Аммо дарвозага кирмади.

50'
Вууууууҳ! Нестерой жамоани голдан қутқарди. Жарима зарбасини Ли Жеонг Хйеоп бош билан дарвозага йўллади. Игнат тўпни уриб юборишга муваффақ бўлди!

49'
Муллажонов яна фол ишлатди. У ҳар сафар ҳакамнинг қарорига кескин эътироз билдирмоқда. Бундай қилиш керак эмас

47'
Хавфли зарба. Тўп яқин бурчакка айлантирилди. Нестеров қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди. Кейинчалик ҳимоячиларимиз хафни бартараф этишди

46'
Муллажонов ҳимоямизнинг ўнг қанотида Ли Жеонг Хйеопни ортидан туртиб йиқитди. Деярли бурчак тўпи

46'
Иккинчи бўлим бошланди

'
Жамоалар, ҳакамлар майдонга қайтишмоқда

'
Бироз дам оламиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Насиб қилса, терма жамоамиз танлаган стратегия фойда бериши керак! Ишонч бор

45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Жанубий Корея-Ўзбекистон - 0:0. Танаффус

45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

45'
"Байер" футболчисининг жаримадан зарбаси анча ноаниқ бўлди

44'
Муллажонов Сон Хеунг Минга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 26 метр масофа

44'
Кореяликлар чап қанотдан тўпни жарима майдончамизга етказишди. Анзур узатмани қайтарди

40'
Оҳо! Яхши! Зўр! Денисов ҳужумимизни бошлаб берди. Тўраев кесма узатма билан Рашидовни бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Тўпни ҳимоячи сўнгги паллада қайтариб қолди. Қайтган тўпга Насимов жарима майдончаси чизиғи устидан акробатик услубда зарба йўллади. Зарба кучли чиқди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади

39'
Ки Сеунг Йеунг олис масофадан ноаниқ зарба йўллади

36'
Жамоамиз ўнг томондан жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, Кападзе тўпини бироз ўзидан узоқлаштириб юборди. Қайтган тўпни Денисов эгаллаб, 35 метрдан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди

35'
Денисовнинг аутдан улоқтириб берган узатмасидан кейин рақиб жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Афсуски, футболчиларимиз зара беришга улгуришмади

33'
Жамоамиз яна кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда

31'
Рашидов ўнг томондан жарима майдончаси кирди ва тўпни эгаллаб, шериклари келишини кетди. У ўнг қанотдаги Тўраевга тўпни узатди. Лутфулланинг узатмасини эса Денисов кўкраги билан ўзига бўйсундира олмади

30'
Ўзбекистонда мажбурий ўзгариш шекилли. Одил Аҳмедов ўрнига Темур Кападзе туширилди

27'
Одилнинг узатмасидан кейин Насимов тўпни зарба бериш учун қулай вазиятга очилди ва кучли зарба берди. Зарба аниқ бўлмади

26'
Бурчак тўпидан кейин қайта ташкил қилинган ҳужумдан сўнг кореялик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Бахтимизга, зарба ноаниқ чиқди

25'
Вуууууууҳ! Нестеров жамоамизни икки марта муқаррар голдан қутқариб қолди! Дастлаб марказий ҳимоячиларимиз рақиб футболчисининг бирга бир вазиятга чиқишига қаршилик кўрсата олишмади. Нестеров олдинга чиқиб тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Ли Жеонг Хйеоп зарба йўллади. Тўп Игнатга тегиб, юқорига кўтарилди ва ҳимоячиларимиз тўпни ўнг қанотга узоқлаштиришди. Ки Сеунг Йеунг бир ҳимоячимизни алдаб, мураккаб зарба йўллади. Посбонимиў тўсин остига бораётган тўпни юқорига уриб юборди!

24'
Томонлар навбати билан ҳужум ташкил этишмоқда, навбати билан ҳимояланишмоқда

22'
Биринчи бўлим ўрталарига яқинлашяпмиз. Ўйин жуда ажойиб давом этмоқда. Юқори савия

19'
Кореяликлар тахликали ҳужум ташкил қилишди. Яхшиямки, иш зарбагача етиб бормади. КЕйинги ҳужум пайтида ҳужумчи офсайдда қолди

17'
Эҳҳҳҳҳ, Санжаааааар! Шуҳратнинг ўнг қанотда узатмасидан кейин ҳимоячининг бошида тўп Турсуновга келиб тушди. Санжар яккама-якка вазият зарба йўллади. Олдинга чиқиб келган дарвозабон кўкраги билан зарбани қайтарди! Денисов тўпни яна жарима майдончасига қайтарди. Одилнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! Қандай имкониятлар а!!!!

13'
БУрчак тўпи Ки Сунг Йеонгдан майдонни тарк этди

12'
Корея бурчак тўпи ишлади. Чап қанотдан етказиб берилган узатмани Шуҳрат майдон ташқарисига чиқариб юборди

10'
Лутфулла майдон марказида фол ишлатди. Тўраев майда фоллардан эҳтиёт бўлиши лозим

8'
Терма жамоамиз қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб боришга интилишди. Аммо рақиблар тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга ўтишаётганида Тўраев фол ишлатиб, ҳужумни тўхтатди

8'
Кутилмаган ёқимли ҳолат. Ўйин бошидаги тўла устунлик ўзбекистонликлар томонида

6'
Лутфуллааааааааа! Одил томонидан ўнг қанотдан етказилган тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Тўраев тўпга бош билан интилди. Тўп унинг бошига бирозгина тегди, аммо тўп дарвоза томон бурилмади...

5'
Денисовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди

4'
Рақиб дарвозаси томон дастлабки зарбани Насимов берди! Баҳодир Турсуновнинг узатмасидан кейин ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Ким ЖИн Хён тўпни эгаллади

1'
Кореяликлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди. Ким Чанг Су Денисовни алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб келганида Муллажонов тўпни эгаллаб олди! Яхши!

1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!

12:29'
Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай.

'
"Оламни маҳлиё айлаган диёёёёр!" Бугун ғалаба билан оламни маҳлиё айланг, йигитлар! Омад ва ғалаба сизга ёр бўлсин! Яратганнинг ўзи қўлласин!

12:26'
Энди эса навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! "Серқуёёёёёш, ҳууууур ўлкаммм...."

'
Жанубий Корея давлат мадҳияси янграмоқда

'
Бугун ҳам Ўзбекистон сардори Одил Аҳмедов! Кореяликларни эса Ки Сунг Йеунг сардор сифатида майдонга бошлаб тушади

'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёр! Эслатиб ўтамиз, Корея қизил, Ўзбекистон оқ рангли формада ҳаракат қилишади

'
"Гуруҳга нисбатан бу ўйин бошқача. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Футболчиларнинг кайфияти ёмон эмас. Ўз бахтимизни уларнинг дарвозаси олдидан қидирамиз. Мусобақада ўз иштирокимизни давом эттиришни жуда ҳам хоҳлаймиз. Ишончсиз яшаб бўлмайди, биз ўз кучимизга ишонамиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Миржалол Қосимов.

'
Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди. Фурсатдан фойдаланиб, стадон майсаси суғорилмоқда

'
Лутфулланинг ҳозирги ҳолатини мураббийларимиз яхши билишади. У Дубайдаги йиғин давомида нимаси биландир яхши таассурот қолдирган бўлиши керак

'
Терма жамоаларимизда техник директор вазифасини бажараётган Рустам Акромов сўнгги пайтларда барча терма жамоаларимизда битта стратегияни қўллаб келмоқда. Гуруҳ босқичида битта футболчидан умуман фойдаланмасдан, чорак финалда ундан яширин қурол сифатида фойдаланиб келмоқда. Бугун яширин қурол вазифасини Лутфулла Тўраев бажариб бериши керак

'
Ҳар иккала футболчимиз Саудияга қарши ўйинда жамоанинг барча футболчилари майдонда борларини беришганини, барча захира кучларигача сарфлашганини таъкидлаб ўтишди. Умид қилаамиз, 4 кун давомида ўйинчиларимиз кучни тиклаб олишга муваффақ бўлишди ва бугун худди шундай ўйин кўрсатиб беришди

'
Ўзбекистонлик легионерлар Анзур Исмоилов (Хитой чемпионатида ўйнамоқда), Шавкат Муллажонов (Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой чемпионатларида ўйнаган) инглиз тилида анча эркин гапиришни ўрганишибди. Уларнинг Саудияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада араб журналистига берган интервьюси Спорт канали орқали намойиш қилинди

'
Ўйин Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади. Унгача эса ўйинолди фикрларимиз, воқеалар билан таништириб борамиз

'
Осиё кубогида чорак финал учрашувлари бошланмоқда. Ушбу босқичнинг илк ўйинини Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб беради, Жанубий Кореяга қарши

'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30

Жанубий Корея

Сон Хенг Мин (103, 119)
2
:
0

Ўзбекистон


Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30

Жанубий Корея

Сон Хенг Мин (103, 119)
2
:
0

Ўзбекистон


Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 49764 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 18763 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»да «Барселона» билан ўйин олдидан Мбаппе бўйича бир қарорга келинди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига 35-тури доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин.

Киритилди: 20:46, 05.05.2026. Ўқилди: 17398 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо “Реал”дан етти нафар футболчини ҳайдаб юборади — El Nacional

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

2026 йилнинг ёзида “Реал”га қайтиши муҳокама қилинаётган Жозе Моуриньо, агар жамоа бош мураббийи этиб тайинланса, клубни тарк этадиган футболчилар рўйхатини шакллантириб бўлган.

Киритилди: 15:34, 03.05.2026. Ўқилди: 15009 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қамоқдаги Николас Мадуро «Барселона»нинг мағлубиятига муносабат билдирди

ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Николас Мадуро қамоқда бўлишига қарамай, футбол янгиликларини кузатишда давом этмоқда.

Киритилди: 02:55, 06.05.2026. Ўқилди: 14871 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ламин Ямал испаниялик машҳур блогер билан муносабат бошлади

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Испания матбуоти «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал янги қиз билан ишқий муносабатларни бошлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. 

Киритилди: 13:22, 01.05.2026. Ўқилди: 14596 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роберт Левандовски ўзига янги жамоа танлади

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини қаерда давом эттириши борасида бир қарорга келди.

Киритилди: 13:44, 01.05.2026. Ўқилди: 14288 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» вингери Рафинья Саудия Арабистони клубларидан бўлаётган қизиқишлар фонида ўз келажаги борасида бир қарорга келди.

Киритилди: 18:22, 04.05.2026. Ўқилди: 12512 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 13:11, 03.05.2026. Ўқилди: 11738 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе «Реал»дан кетиши мумкин - Тафсилотлар

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиши мумкин.

Киритилди: 11:18, 05.05.2026. Ўқилди: 9839 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Холанд фақат бир клубга ўтишни истамоқда

ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.

Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 41372 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.

Киритилди: 19:04, 06.04.2026. Ўқилди: 36414 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 23804 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es

ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда.

Киритилди: 14:24, 18.04.2026. Ўқилди: 21893 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

FMInside нашри томонидан тузилган 21 ёшгача бўлган энг кучли вундеркидлар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 10-ўринга жойлаштирилди.

Киритилди: 22:58, 29.04.2026. Ўқилди: 20599 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньонинг «Реал»га қўйган 5 та қатъий шарти маълум бўлди

ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» президенти Флорентино Перес билан клуб бошқарувига қайтиш имкониятини муҳокама қилди.

Киритилди: 03:19, 07.05.2026. Ўқилди: 8659 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Рафинья борасида бир қарорга келди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчи Рафиньянинг келажаги борасида тўхтамга келди.

Киритилди: 19:57, 06.05.2026. Ўқилди: 8557 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» Мбаппе ва Винисиус борасида қарор қабул қилди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Сўнгги ҳафталарда матбуотда Килиан Мбаппе ёки Винисиус Жуниорнинг «Реал»дан кетиши мумкинлиги ҳақида муҳокамалар авж олган эди.

Киритилди: 19:35, 06.05.2026. Ўқилди: 6443 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тчуамени ва Вальверде «Реал» машғулотида деярли муштлашиб кетди — Marca

ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде жамоа машғулоти вақтида деярли муштлашиб кетди.

Киритилди: 23:11, 06.05.2026. Ўқилди: 4045 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»нинг олти нафар юлдузи Арбелоа билан гаплашмай қўйди

ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» ичида вазият нотинч.

Киритилди: 03:21, 07.05.2026. Ўқилди: 4003 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1356 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1853 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Туркияда “Сивасспор” U-13 жамоасининг тўрт нафар футболчиси ЙТҲга учради (фото)

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Киритилди: 10:16, 14.04.2026. Ўқилди: 1050 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рио-де-Жанейродаги Олимпия велодромида йирик ёнғин юз берди (видео)

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.

Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Неймар аёл ҳакамга нисбатан жинсий камситувчи баёноти учун дисквалификация қилиниши мумкин

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.

Киритилди: 07:40, 06.04.2026. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик