Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+3' |
 |
Учрашув якунланди. "Женоа" ўз майдонида 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди |
| 90+3' |
 |
Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
 |
Роналду яна пенальтидан гол урди – 1:3 |
| 87' |
 |
Пенальти. Перин тўпга чиқишда Моратага нисбатан қоида бузди |
| 83' |
 |
"Юве" сафида иккита ўзгариш бўлади. Дибала ўрнгиа Кулусевски, Кьеза ўрнига Бернардески туширилди |
| 82' |
 |
"Ювентус" футболчиси Бентанкур огоҳлантирилди |
| 82' |
 |
Ровелла ва Радованович ўрнига Пандев ва Кассо майдонга ташланди. |
| 79' |
 |
Пелегрини Дибалани осонликча ортда қолдирди ва тўпни Элдорга қолдирди. Шомуродов товони билан уни Лукага қайтарди, у эса якуний зарбада хатога йўл қўйди |
| 77' |
 |
ГОООООЛ! Роналду пеналтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди |
| 76' |
 |
Куадрадо жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти. |
| 72' |
 |
Биз кутган дақиқалар келди. Шомуродов Пьяца ўрнига туширилди |
| 72' |
 |
ВУУУҲ! Роналдунинг бош билан йўллаган зарбасини Перин қайтарди |
| 68' |
 |
"Ювентус"да ҳам ўзгаиш бўлади Рабьо ўрнига майдонга Мората туширилди |
| 67' |
 |
"Женоа" сафида ўзгариш: Стураро ва Скамакка ўрнига Беҳрами ва Дестро майдонга тушмоқда. |
| 60' |
 |
ГООООООЛ! "Женоа" ҳисобни тенглаштирди. Стураро Пелегрининг узатмасини чиройли тарзда голга айлантирди |
| 58' |
 |
"Ювентус" иккинчи голни ҳам урганди, бироқ Кьеза тўпни қабул қилишда ўйиндан ташари ҳолатда қолиб кетганди |
| 56' |
 |
ГООООООООЛ! Дибала!!! Пауло мавсумдаги илк голини "Женоа" дарвозасига киритди. Рақиб жарима майдонида ҳимоячиларни алдаб ўтган, Дибала тўпни дарвозага жойлаб қўйди |
| 53' |
 |
Куадрадонинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди |
| 48' |
 |
Дибаланинг жарима майдонига узатмаси Перин томонидан ушлаб олинди. |
| 45' |
 |
Иккинчи таймга старт берилди |
| ' |
 |
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга қайтишди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0 |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 40' |
 |
Роналду жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаган эди, тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, Периннинг қўлига бориб тушди |
| 37' |
 |
"Женоа"нинг қарши ҳужуми уюштиришга ҳаракат қилиб кўрганди, бироқ Пьяца тўпга етиб бора олмади. |
| 34' |
 |
"Женоа" жарима майдонига узатилган тўпга ҳимоячилар биринчи бўлди. |
| 32' |
 |
Кьезанинг қанотдан пастлатиб узатган тўпини Перин эгаллаб олди |
| 24' |
 |
"Ювентус"нинг ҳужумлари якунланмай қоляпти, ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилмоқда |
| 18' |
 |
ЗАРБА! Бентанкурнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. |
| 15' |
 |
"Женоа" футболчиси Голданига огоҳлантирилди. |
| 10' |
 |
"Ювентус" тўпни майдон марказида назорат қилмоқда |
| 6' |
 |
Ўйин темпи бироз пасайди. "Женоа" ҳам олдинга ўтишни бошлади |
| 1' |
 |
Меҳмонлар ўйинни анча фаол бошлашди. Рабьо ҳужумда рақиб посбонига нисбатан қоида бузганлиги учун огоҳлантирилди |
| 1' |
 |
Ўйинга старт берилди |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланади |
| ' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг "Женоа" ва "Ювентус" ўртасидаги узоқ кутилган ўйин старт олади. Учрашувни сизлар билан бирга камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради |