Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
Ўртоқлик учрашуви.
' |
|
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ |
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Бу галги класико ҳам "Барса"нинг ғалабаси билан якунланди. |
90+2' |
|
Дембеле 18 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб,м майдонни тарк этди. |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
Оҳо! Асенсио чап қанотдан узатма берди. Диас бош билан тўпни дарвозага аниқ зарба бера олмади |
86' |
|
Вуууҳ! "Барса" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Кессиэнинг узатмасидан кейин Дембеле жарима майдонига кириб зарба берди. Куртуадан сэйв! |
84' |
|
Дембеле қулай вазиятга қочиб кетиши мумкин эди, аммо Начо унга имконият бермади |
81' |
|
Ўйин темпи бироз тушди. Томонлар ҳужум пайтида кўп хато қилишмоқда |
76' |
|
"Барса" жарима зарбасини ўйинга киритди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
73' |
|
"Реал"да ҳужум. Қанотдан етказилган узатмани Мариано дарвозага бура олмади |
70' |
|
"Реал"да ўзгариш: Винисиус ўрнига майдонга Мариано Диас, Лукас Васкес ўрнига Одриосола тушди |
70' |
|
Ўйин назорати яна "Кўк-анорранглилар" томонига ўтмоқда |
66' |
|
Депай бурчакдан узатма берди. Сержи Роберто бош билан зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
66' |
|
"Барса" жарима зарбасини тепди ва бурчак зарбаси ишлади |
62' |
|
"Барса" ҳам бирданига 5та ўзгариш қилди: Тер Штеген ўрнига Пенья, Бускетс ўрнига Нико, Педри ўрнига Сержи Роберто, Араухо ўрнига Дест, Эрик Гарсия ўрнига Пике туширилди. |
61' |
|
"Реал"да мажбурий ўзгариш: Жароҳатланган Менди ўрнига Вальехо туширилди |
60' |
|
"Реал" сафида тажрибали футболчилар пайдо бўлгач, жамоа ўз ўйинини кучайтирди |
59' |
|
Вуууууҳ! "Реал" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Мадридликлар чиройли комбинация орқали жарима майдонига кириб боришди. Васкеснинг узатмасидан кейин Асенсио яқин масофадан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади |
52' |
|
Шунингдек, "Мадрид" сафида Модрич ва Начо ҳам пайдо бўлганини айтиб ўтиш лозим |
53' |
|
Бускетс сариқ карточка олди. У Модричга нисбатан хавфли ўйнади |
52' |
|
"Барса" ўз жарима майдони атрофида қоида бузди. Кроос ижросидаги жарима зарбаси ноаниқ бўлди |
46' |
|
"Реал"да ҳам ўзгаришлар бўлди: Рюдигер ўрнига Менди, Камавинга ўрнига Тони Кроос, Вальверде ўрнига Каземиро, Родрииго ўрнига Асенсио туширилди |
46' |
|
Иккинчи тайм старт олди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлмоқда. "Барселона"да Фати ўрнига Усмон Дембеле, Педри ўрнига Френки де Йонг, Гави ўрнига Франк Кессиэ туширилди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Барса" - 0:1. |
45+1' |
|
Давид Алаба жаримадан зарбани жуда ноаниқ йўллади |
44' |
|
Ушбу қоидабузарлик натижасида икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал бошланиб кетди. Вазият бир амаллаб бости-бости қилинди |
43' |
|
Альба сариқ карточка олди. У олдинга интилаётган Винисиусни очиқчасига йиқитди |
42' |
|
Родриго ўнг томондан ёриб кириб, дарвоза яқинига пас берди. Тер Штеген тўпни эгаллади |
42' |
|
"Реал"дан қарши ҳужум. Вальверде 16 метрдан аниқ зарба бера олмади |
40' |
|
Рафинья ўнг қанотдан жарима майдонига узатма берди. Тибо тўпни эгаллаб олди |
38' |
|
Винисиус ўз қанотида ҳимоячини алдаб ўтиб кетди ва жарима майдонига кирди. Аммо сўнгги пас ёки зарбани қойиллата олмади |
34' |
|
Левандовски 17 метрдан зарба берди. Тўп Рюдигерга тегиб юқорига кўтарилди. Тер Штегенни тўпни эгаллаб олди |
32' |
|
Вууууҳ! Левандовски дарвозани ишғол қилишга яқин келди. Рафиньянниг узатмасидан кейин Роберт 8 метрдан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
31' |
|
Альбанинг узатмасидан кейин Фати бош билан аниқ зарба бера олмади |
27' |
|
ГОООООООЛ! Рафинья Диас, 0:1! Каталонияликлар рақиб жарима майдони атрофида босим уюштиришди. Натижада Милитао хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаган Рафинья 18 метрлардан кучли зарба бериб, тўпни "тўққизлик"га жойлаб қўйди |
26' |
|
Рюдигер 20 метрлардан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Аммо ноаниқ |
25' |
|
Рафинья бурчакка яқин жойда ишлатилган фол учун жарима зарбасини амалга оширди. "Реал" ҳимоячилари тўпни бош билан қайтаришди |
20' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Ансу Фати! Қандай қилиб 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади?! Камавинга қўпол хато қўйиб ўз жарима майдони ичида тўпни рақибга олдириб қўйди. Альба дарвоза олдида турган Фатини тўп билан таъминлади. Куртуа олдинга югуриб чиқди. Фатининг олис масофага берган зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди... |
19' |
|
"Мадрид" рақибнинг дастлабки дақиқалардаги босимидан чиқиб, ўзи ҳам ҳужумга ўтмоқда |
18' |
|
Вуууууҳ! Вальверде кутилмаганда узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди. Тер Штеген тўпга ташланди-ю, аммо ета олмасди |
13' |
|
"Реал"дан илк хавфлироқ ҳужум. Азар чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, каталонияликлар хавфни бартараф этишди. |
11' |
|
"Барса"дан ажойиб ҳужум. Левандовски майдон марказида ҳимоячидан қочиб кетиб, жарима майдонига келди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Куртуа тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди |
10' |
|
Рафинья ва Рюдигер ўртасидаги яккама-якка курашда Антонио устун келди |
8' |
|
"Қироллик клуби" майдон марказида тўпни рақибга бериб қўйишди. Аммо Фати имкониятдан фойдалана олмади. У рақиб жарима майдони атрофида тўпни йўқотди |
6' |
|
Тўп назорати кўпроқ каталонияликлар томонида бўлмоқда |
4' |
|
Бу сафар Фати чап қанотдан рақиб жарима майдонига кирди, аммо узатмаси аниқ бўлмади |
3' |
|
"Барса" ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилди: Рафинья ҳимоячини алдаб ўтиб жарима майдонига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Мадридликлар қийинчилик билан тўпни майдон марказига тепиб юборишди |
2' |
|
Левандовски майдон марказида Камавинга нисбатан фол ишлатди |
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни "Мадрид" ўйинга киритиб берди. |
' |
|
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Реал» ва «Барселона» клублари бугун ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишмоқда. Ўйинга қизиқиш юқори |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида эл-класико бошланиш арафасида |