Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+5' |
 |
"Манчестер Юнайтед" кейинги босқичда! "Қизил иблислар" ирода кўрсатиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди. |
90+3' |
 |
Варан сўнгги дақиқаларда нақд голдан жамоасини сақлаб қолди. |
90' |
 |
Ўйинга ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди. |
88' |
 |
Ўйини унча чиқмаган Решфорднинг ўрнига Мактоминей тушди. |
86' |
 |
Левандовски Каземирони хато қилишга мажбур қилди ва бразилияликка ҳам сариқ карточка кўрсатилди. |
83' |
 |
Серхио Бускетс Гарначони ушлаб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. |
81' |
 |
Меҳмонлар таркибида яна бир ўзгариш: кутилмаганда Араухонинг ўрнига Маркос Алонсо тушди. Демак буёғи вабанк. |
79' |
 |
Маркус Решфорд ўта хавфли зарба берди, тўп дарвоза тўрининг ташқи тарафига тегди. |
77' |
 |
Гарначо Кундега қарши қўпол ўйнаб сариқ карточкага лойиқ кўрилди. |
75' |
 |
«Барселона» таркибида яна бир ўзгариш: Рафиня ўрнига Фати тушди. |
73' |
 |
Гооооооол! Антони ҳисобни мезбонлар фойдасига ўзгартирмоқда. |
71' |
 |
Роберт Левандовски ҳам сариқ карточка билан жазоланди. |
70' |
 |
"Барселона" таркибида ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Феррран Торрес тушди. Буёғига меҳмонлар ҳужум чизиғини кучайтиради. |
66' |
 |
Мезбонлар таркибида навбатдаги ўзгариш: Ван Биссака ўрнига Далот, Санчо ўринига эса Гарначо туширилди. |
64' |
 |
Давид Де Хея супер сейв амалга оширди. Жюл Кунде кутилмаганда бош билан зарба йўллаб қолди. |
60' |
 |
Бруну Френкига қарши қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди, шунингдек, Серхи Робертога ҳам сариқ кўрсатилди. |
56' |
 |
Сер Алекс Фергюсон ҳам ўйинга ташриф буюрган. |
50' |
 |
"Манчестер Юнайтед" иккинчи бўлимни ўзгача бошлади. Ўзгариш ўз фойдасини берди. |
47' |
 |
Гооооол! Фред ҳисобни тенглаштирди!!!! Голга Бруну Фернандеш ассист қилди. |
45' |
 |
Иккинчи тайм старитда мезбонлар таркибида ўзгариш: Вегхорст ўрнига Антони тушди. |
45' |
 |
Иккинчи тайм бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга қайтмоқда. |
45+2' |
 |
Клемен Тюрпен дастлабки таймга якун ясаб берди. Ҳозирча 0-1 меҳмонлар фойдасига. |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим охирида «Барселона» тайёр совғадан унумли фойдалана олмади. Ҳали бундай вазиятларни қадри ўтмаса бўлди. |
42' |
 |
Тайм сўнггида меҳмонлар хавфли жарима зарбасига эга бўлмоқда. |
40' |
 |
Рафинья "Олд Траффорд"дда ҳам гол уришга ҳаракатни бошлади. |
36' |
 |
Фреднинг узатмаси ғаройиб траэктория билан зарбага айланиб кетди сал қолди дарвоза тўридан жой олишига. |
34' |
 |
Тўп назорати ҳам табиийки меҳмонлар тарафига ўтди. |
30' |
 |
Хави шогирдлари бирнчи тайм ярмидан ташаббусни ўз томонига оғдирди. |
26' |
 |
Кутилмаганда Кессие деярли бирга бир вазиятга чиқган эди, лекин ҳужумда фол ишлатди. |
23' |
 |
Фернандеш хатосини тўғрилаши мумкин эди, аммо Тер Штеген ўз жойида. |
21' |
 |
Ўйинда тўхталиш, Рональд Араухо жароҳат оганга ўхшайди. |
17' |
 |
Гоооооооол! Роберт Левандовски пенальтини голга айлатирди. Меҳмонлар ҳисобни очди. Жанг бошланди. |
15' |
 |
Пенальтиииии. Балде Брунуни хато қилишга мажбур қилди. |
10' |
 |
Балде кутилмаганда рейд уюштирди ва Фредни қоида бузишга мажбур қилди. Жарима забраси. |
6' |
 |
Ўйин мезбонларнинг хавфли зарбасидан бошланди, ҳозирча "қизил иблислар" ташаббусни қўлига олган. |
2' |
 |
Марк Андре Тер Штегендан супер сейв. Бруну Фернандеш бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. |
1' |
 |
Бош ҳакам Клемен Тюрпен ҳуштагини чалди, ўйинни мезбонлар бошлаб берди. |
0' |
 |
Ҳаммаси "орзулар театри"да ҳал бўлади. Стадионда атмосфера шунчаки даҳшат. |
0' |
 |
Ассалом алайкум футбол ишқибозлари. УЕФА европа лигаси плей-оффидан ўрин олган марказий учрашув, "МЮ" "Барселона" қарама-қаршилиги бошланишига оз вақт қолмоқда. |