ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҚУРЪАСИ бошланди.
15:29. Энди навбат чемпионлар лигасининг қуръа ташлаш маросимига. Финал Лиссабонда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Финалнинг рамзий элчиси Луиш Фигу. У саҳнада нутқ сўзламоқда. Фиго ижросидаги ўйинлардан парча келтирилгач, ярим финалдаги жамоаларга бағишланган видеоролик.
15:30. Демак қуръа ташлаш маросимида Инфантинога Фигу ёрдам беради.
15:32. Энди Лиссабоннинг тарихий ва туристик салоҳиятига бағишланган ролик кетмоқда. «Да Луж» стадионига алоҳида урғу берилди.
15:35. Диққат! Биринчи жамоа «Реал»! Унинг рақиби — «Бавария»!!!
15:36. Учинчи жамоа «Атлетико». Демак, «Челси» дастлабки ўйинни Мадридда ўтказади.
15:39. Қуръада кичик ўзгариш қилинадиган кўринади. Боиси, битта шаҳарда кетма-кет 2та ўйинни ўтказиш мумкин эмасмиш. Муҳокама кетяпти. "Челси" дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказади шекилли. Йўқ. бошловчи адашибди ва у узр сўради. Ҳеч нарса ўзгармайди. 22 ва 23 апрель кунлари Мадрид аҳли 2та ўйин кўришади.
15:44. ФИНАЛ расмий мезбони эса "Реал" - "Бавария" жуфтлиги. Эслатиб ўтамиз, финал 24 май куни Лиссабон шаҳрида ўтказилади.
15:45. Қуръа маросими якунланди!
15:46. Маросим якунланганидан кейин "Бавария" менежери "Реал" раҳбарларидан бирига қарата: "Бизда Гвардиола бор" деб ҳазиллашиб қўйди.
Эътиборингиз учун раҳмат!