Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+4' |
 |
Ўйин якунига етди. Рақибларимиз минимал ҳисобда устун келишди. |
| 90+2' |
 |
Ғаниевдан ажойиб зарба, аммо дарвозабон тўпни қайтарди. |
| 90' |
 |
Учрашув якунига етишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Ўйинга 4 дақиқа вақт қўшилди. |
| 86' |
 |
Саба Лобжанидзе ўрнига Гурам Гиорбелидзе тушди. |
| 85' |
 |
Фаррух Сайфиев хам қизил карточка олди. |
| 85' |
 |
Иракли Азаров ўйиндан четлатилди. Футболчилар ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. |
| 83' |
 |
Рақибларимиз олис масофадан кучли зарба йўллади уларнинг зарбаси дарвозамизнинг устунига тегди. |
| 81' |
 |
Шукуров этироз натижасида сариқ карточка ишлаб олди. |
| 79' |
 |
Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев майдонга тушди. |
| 77' |
 |
Жамоамиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилмоқда. Афсуски, рақибларимиз ҳимояда ишончли ўйин намойиш этмоқда. |
| 73' |
 |
Термамиз яхши ҳужум уйиштираётган эди. Аммо Эркиновнинг узатмаси ноаниқ кетди. |
| 72' |
 |
Юртдошларимиз 2-қават курашларида рақиблардан устун кела олмаяпти. |
| 68' |
 |
Рақибларимиз 2 қаторлик ҳимоя қўйган. |
| 64' |
 |
Достон Ҳамдамов ўрнига Хожимат Эркинов ўйинга қўшилди. |
| 62' |
 |
Термамиз тўпни назорат қилмоқда. |
| 58' |
 |
Рақибларимиз қийинчиликсиз ҳимоямизни доғда қолдиришмоқда. Яхшиямки, улар вазиятни кескинлаштира олишмади. |
| 54' |
 |
Жамоамиз ҳужум уйиштирди. Йўлдошевнинг узатмаси ўхшамади. |
| 51' |
 |
Термамиз рақиб жарима майдончасига осонлик билан кириб бормоқда. Аммо зарбага келганда рақиб футболчилари ишончли ҳаракат қилмоқда. |
| 48' |
 |
Жамоамиз бурчак тўпи ишлаб олди. Машариповнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. |
| 46' |
 |
Иккинчи таймга старт берилди. |
| 46' |
 |
Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азиз Ғаниев майдонга тушди. Улар Даврон Ҳошимов ва Икром Алибоев ўрнига майдонга тушди |
| 45' |
 |
Биринчи тайм ниҳоясига етди. Термамиз ҳимоясидаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. 2 таймда йигитларимиз гол киритишига ишонамиз! |
| 44' |
 |
Алибоевга нисбатан майдон марказида фол ишлатилди. |
| 41' |
 |
ГООООООЛ! Тайм якунига келиб икки жамоа фаолликни оширди ва бундан рақибларимиз фойдаланиб кетишди. Давиташивилинг ўнг қанотдан узатган тўпини Волкови боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. |
| 38' |
 |
Машариповнинг зарбаси анча ноаниқ кетди. |
| 37' |
 |
Юртдошларимизда ажойиб имконият юзага келди. Улар яқин масофадан жарима тўпи тепишмоқда |
| 33' |
 |
Хамюртларимиз хужум яратишмоқда. Аммо уларнинг зарбаси ҳавф туғдира олмаяпти. |
| 25' |
 |
Рақибларимиз чап қанотдан ҳужум яратди. Жарима майдонига узатилган тўпни Давидашвили дарвозамизга жойлаб қуйишга уриниб кўрди. |
| 22' |
 |
Рақибларимиз устунликни ўз томонига оғдира олди. Ҳамробековнинг қўлига тўп тегди, аммо ҳакамлар ушбу вазият пеналъти учун етарли эмас деб топишди. |
| 18' |
 |
Мезбонлар стандард вазиятга эга болишди. Яхшиямки улар вазиятдан фойда чиқара олмади. |
| 14' |
 |
Шукуров узоқ мазофадан зарба йўллади унинг зарбасига аниқлик етишмади. |
| 12' |
 |
Учрашув тенг курашлар остида ўтмоқда. Юртдошларимиз тўп назоратига кўпроқ эътибор қаратишмоқда. |
| 7' |
 |
Элдор Шомуродов яқин масофадан зарба йўллади аммо унинг зарбасига куч етишмади. |
| 5' |
 |
Футболчиларимиз майдон марказида тўп назоратига эга чиқишга ҳаракат қилмоқда. |
| 3' |
 |
Мезбонлар хафвли ҳужум яратишди. Дарвозабонимиз вазиятни бартараф этди. |
| 0' |
 |
Учрашувга старт берилди. Ҳамюртларимиз тўпни ўйинга киритиб беради. |