Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Бугун "Челси" - "Борнмут" (22:30) ва "Валенсия" - "Барселона" (00:30) ўйинларидан матнли онлайн трансляция режалаштирилганини эслатиб ўтамиз
|
90+2' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 3 очко қўшиб қўйди
|
90' |
|
Иккинич бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
|
90' |
|
Вуҳ! Сарабия жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Навас бурчакка бораётган тўпга ташланди ва уни эгаллаб олди
|
87' |
|
"Реал"да ўзгариш: Пепе ўрнига Арбелов тушди.
|
85' |
|
Кроос 25 метрлардан ерлатиб аниқ зарба йўллади. Гуаита тўпни эгаллаб олди
|
84' |
|
Томонлар билан тўпни назорат қилишмоқда. Тайинли ҳужум йўқ ҳозирча
|
79' |
|
"Хетафе"да ўзгариш: Виктор Родригес ўрнига Бернард Менса тушди
|
78' |
|
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хесе Родригес туширилди
|
77' |
|
Яхши вазият! Роналду жарима майдончаси ичида кучли зарба берди. Тўп Руанонинг юзига тегиб қайтди. Ҳимоячига тиббий ёрдам керак
|
74' |
|
"Хетафе" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтишди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади
|
70' |
|
ГОООООЛ! Руано, 4:1! Бурчакдан етказилган узатмани Алексис Руано бош билан дарвозани ишол қилди!
|
65' |
|
"Реал" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйгани учун бўлса керак, нисбатан хотиржамроқ ўйнамоқда. Лекин яна гол кўрсак керак
|
62' |
|
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Ковачич туширилди
|
61' |
|
Меҳмонлар ўнг қнаотдан ҳужум ташкил қилишди. Дарвоза яқинига етказилган узатмани Навас эгаллаб олди
|
58' |
|
Пепе қанотдан ҳужумчига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жаримадан узатма берилганидан кейин Навас тўпни эгаллаб олди. Юоз устига посбонга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
|
55' |
|
Данило ўнг қанотдан узатма берди. Гуаита тўпни эгаллаб олди
|
52' |
|
Данило жароҳат олди, тиббий ёрдамдан сўнг у майдонга қайтди.
|
48' |
|
Юқоридан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Бензема жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Ҳакам хуштагини чалди. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Хетафе" - 4:0!
|
44' |
|
Хамес чап қанотдан ҳаволатиб етказган узатмани дарвозабон мушт билан урди. Тўп эса жарима майдончаси чизиғи олдида турган Бэйлга келиб тушди. Гаретнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди. БИроз ноаниқ
|
40' |
|
ГООООЛ!!! Роналду, 4:0. "Реал" қарши ҳужумга ўтди ва 3га 3 ҳужумга ўтди. Кесиб берилган узатма натижасида Роналду жарима майдончасига кирди ва дастлабки уринишда ҳимоячини алдаб ўтиб, иккинчи уринишда Гуаитанинг ёнидан тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилди!
|
37' |
|
Данило сариқ карточка олди. Сарабияни чалиб йиқитгани учун
|
35' |
|
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 3:0! Данило ўнг қанотдан тўпни қабул қилди ва орқароқдаги шеригига узатма берди. У олис устун томон узатма берди. Роналду эса тўпни орқароқда турган Бэйлга қолдирди. Гарет тўпни ўзига бўйсундирди ва чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
|
31' |
|
Роналду олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
29' |
|
Роналду жарима майдончаси остонасида Денис Суаресни алдамоқчи бўлди, тўп Бэйлга борди ва уэльслик футболчи зарба берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди.
|
28' |
|
Сарабия жуда қулай вазиятдан дарвоза томон зарба берди. Зарба аниқ бўлди, аммо тўпни Кейлор Навас эгаллаб олди.
|
24' |
|
Қарши ҳужумда Бэйлнинг 22 метрлардан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади.
|
22' |
|
Бэйл чап қанотдан узатма берди. Аммо майдон эгаларидан ҳеч ким тўпга эга чиқа омлади
|
19' |
|
Бензема жарима майдончаси четида тўпни қабул қилди ва жамоадошларига узатма бераётганида ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
|
16' |
|
ГООООООООЛ! Карим Бензема, 2:0! Хамес юқоридан узатма билан Бэйлни тўп билан таъминлади. Бэйл бош билан тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Бензема эса тўпни қабул қилди ва бурчакка жойлади. Дубл!
|
14' |
|
Васкеснинг қанотдан етказган тўпини дарвозабон эгаллаб олди
|
11' |
|
ВУУУУҲ! Хамес қанотда очилган Модричга яхши узатма берди. У эса жарима майдончаси ичидаги Бенземанинг бошига тўпни "қўндирди". Каримнинг зарбасидан кейин тўп тўсин остига бораётганди, аммо Гуаита мураккаб зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
|
10' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Роналду ета олмади. Гуаита тўпни ишонч билан эгаллаб олди
|
9' |
|
Яхши вазият! Криштиану Роналду жарима тўпидан олис бурчак томон зарба берди. Гуаита тўпни майдон ташқарисига буриб юбора олди.
|
7' |
|
Сарабия бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Пепе бош билан тўпни вазиятдан узоқлаштирди
|
4' |
|
ГООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Пепе ўнг қанотдан олис устун томонга узатма берди. Карим ёлғиз ўзи тўпни дарвозага буриб қўйди. Тезкор гол
|
5' |
|
Карим Бенземааааааааааааааааааа
|
2' |
|
Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Тўп ҳозирча майдон марказида футболчилар оёғида "сайр" қилиб юрибди
|
1' |
|
Ўйин бошланди
|
--' |
|
Ассалому алейкум қадрли футбол ихлосмандлари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Реал" ва "Хетафе" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Иккала жамоага ҳам омад тилаб қолган ҳолда матнли трансляцияни бошлаймиз.
|