Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+2' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
|
90' |
|
"Спортинг" яхши ҳужум ташкил қилди, аммо имкониятдан фойдалана олмади
|
86' |
|
Хесе жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси олдидан зарба берди. Куэльяр тўпни эгалладик
|
84' |
|
Хесе ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдида турган Роналду томон пас берди. Тўп Криштианугача етиб келмади. Ҳимоячи тўпни қайтарди
|
81' |
|
Роналду ўнг томондане жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
|
76' |
|
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Куэльяр тўпни эгалллади
|
69' |
|
Хихонликларда яна бир имконият! Чап қанотдан ҳаводан етказилган тўп жарима майдончаси ичида турган Лопесга келди, аммо тўп унинг оёғига тегиб, дарвозабонга борди. Техник хато.
|
67' |
|
Вууууҳ! "Спортинг" рақиб дарвозасига яна бир марта гол уриши мумкин эди! Дани Нди Карвахални алдаб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
|
65' |
|
Бензема жароҳат олди шекиилли, у майдонни тарк этди. Матео Ковачич ўйинни давом эттиради.
|
62' |
|
ГООООЛ! Исмоил Лопес, 5:1! Начо Касес чап томондан жарима майдончасига кирди ва қарама-қарши томонга узатма берди. Лопес дарвоза бурчагига тўпни жойлади!
|
60' |
|
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Хамес Родригес тушди
|
59' |
|
Жони жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
|
58' |
|
Модрич сариқ карточка олди
|
57' |
|
Хесе жарима майдончасида очилаётган Бенземага узатма берди. Аммо узатма бироз тезроқ бўлиб кетди ва уни дарвозабон эгаллаб олди
|
54' |
|
Вуууҳ! Бензема жарима майдончасига кирар-кирмас Роналдуни пас орқали бирга бир вазиятга чиқарди. Криштиану дарвоза томон аниқ зарба бера олмади!
|
52' |
|
Роналду хунук иш қилди. Ўзининг йўлига корпус қўйган футболчининг ортидан очиқчасига тепди. Ҳакам бу вазиятни кўрмай қолди
|
49' |
|
"Хихон" футболчиси Мигель Герреро огоҳлантириш олди
|
46' |
|
Жамоаларда ўзгариш бўлди: "Реал"да Бэйл ўрнига Хесе, "Спортинг"да Халилович ўрнига Инди тушди.
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди!
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Спортинг" - 5:0! Танаффус
|
45' |
|
Бэйл жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ҳозирча унинг ўрнига янги футболчи тушмади
|
41' |
|
ГОООООЛ! Карим Бензема, 5:0! Исконинг ажойиб узатмасидан кейин Карим бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди!
|
38' |
|
Халилович Марсело ва Варанни алдаб ўтиб жарима майдончасига кирди ва йиқилди. ПЕнальти йўқ. "Реал" эса иккита хавфли ҳужум ташкил қилди. Хавф бартараф этилди
|
36' |
|
Роналду жарима майдончасига кириб, дарвозабонни алдаб ўтди ва зарба берди. Зарбани ҳимоячини қайтарди. Бироқ португалиялик юлдуз офсайдда қолган экан
|
33' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Кейлор Навас эгаллаб олди
|
29' |
|
Бэйл жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
|
24' |
|
Ҳар иккала жамоа бир мартадан ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади! Роналду тўпни Бенземага қолдирди ва Каримнинг 6-7 метрдан зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. "Реал"ни эса Навас қутқарди
|
18' |
|
ГОООЛ! Криштиану Роналду, 4:0! Иско Бэйлга, Гарет эса ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатмаси берди. Роналду 6 метрдан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди!
|
12' |
|
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 3:0! Чиройли гол! Бэйлнинг ўнг қанотдан етказган узатмасини Карим акробактик услубида дарвозага жойлади!
|
9' |
|
ГОООЛ! Криштиану Роналду, 2:0! Бенземанинг узатмасидан кейин Роналду 15 метрлардан чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
|
7' |
|
ГОООЛ! Гарет Бэйл, 1:0! Тони Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди ва уэльслик футболчи бош билан ҳисобни очди! Дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди.
|
6' |
|
Модричнинг узатмасидан кейин Карвахаль олдинга ўтди ва дарвозабон майдончасидаги Бензема томон узатма берди. Ҳимоячи сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
|
5' |
|
Хихон футболчиси ўнг қанотдан олдинги ўтди, аммо жарима майдончасига ёриб кира олмади
|
5' |
|
Карвахаль томонидан яқин устунга етказилган узатмани посбон эгаллаб олди
|
4' |
|
"Қироллик клуби" ўйин бошидан тўп назоратини ўз қўлига олди
|
2' |
|
Модрич жарима майдончасигна узатма берди. Бензема тўпни офсайд ҳолатда қабул қилди
|
1' |
|
Учрашув бошланди!
|
' |
|
Бу Зиданнинг "Реал" бошқарувидаги иккинчи ўйини. Аввалги турда мадридликлар "Депортиво"ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бенитеснинг илк ўйини эса айнан "Спортинг Хихон"га қарши тўғри келганди. Ўша ўйинда ҳисоб очилмаганди
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
Қадрли Ла лига мухлислари. "Реал" ва "Спортинг" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляциямизни бошлаймиз!
|