Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" жуда қийин ғалабани қўлга киритди
|
90+3' |
|
Жаримадан етказилган тўпга Бигас бош билан зарба берди. Тўп Пепенинг кўкрагига тегиб қайтди
|
90+3' |
|
"Лас-Пальмас" жарима майдончасининг ўнг томонидан жарима зарбасини тепади
|
90+2' |
|
Жаримадан йўлланган кучли зарбани Кейлор мушт билан қайтарди
|
90+1' |
|
Серхио Рамос майдондан четлатилди. У иккинчи сариқ карточкани олди
|
90' |
|
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Марсело тушди
|
89' |
|
ГОООООЛ! Каземиро, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани ярим ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади!
|
87' |
|
ГОООООООЛ! Виллиан Жозе, 1:1! Ковачич жарима тўпини ўйинга киритиб, рақибга топшириб қўйди. Битта узатма билан Виллиан Жозе бирга бир вазиятга чиқарилди ва ҳужумчи тўпни Наваснинг устидан ошириб қўйди.
|
85' |
|
Вууууҳ! Мезбон футболчиси чап қанотда Пепедан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Араухо 6 метрдан бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
84' |
|
Мезбонлар сафида ўзгариш: Давид Гарсия ўрнига Серхио Араухо тушди.
|
82' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан Роналду томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
|
79' |
|
"Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Хесе тушди
|
75' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага бош билан зарба берилди. ноаниқ
|
75' |
|
Вууууҳ! Зарбадан сўнг тўп Каземиронинг оёғидан майдонни тарк этди
|
73' |
|
Қизиқ! Борбалан "Реал" жарима майдончаси ичида мезбонлар фойдасига эркин зарба белгилади! Жарима майдончаси ташқарисида тўп Эл-Жар ва Арбелоанинг оёғидан Навасга борганди, Кейлор тўпни қўли билан ушлаб олди
|
71' |
|
"Лас-Пальмас"да ўзгариш: Нили ўрнига Эл-Жар тушди
|
70' |
|
Бэйл чап оқйда 23 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
70' |
|
"Лас-Пальмас" футболчилари ўз ўйинларини кучайтиришмоқда
|
65' |
|
Яна бир хавфли вазият! Навас ва ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди...
|
64' |
|
Хавфли вазият! "Лас-Пальмас" ҳужумчиси дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди. Навас тўпни уриб юборди, тўпни эгаллаган мезбонлар дарвоза томон зарба бера олишмади
|
63' |
|
Вууҳ! Бэйл мезбонлар жарима майдончаси ташқарисида икки футболчидан қочди ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
62' |
|
Вуҳ! Жаримадан етказилган узатмани Арбелоа ўз дарвозаси томон буриб юборди. Навас тўпни эгаллаб олди
|
61' |
|
Пепе ҳужумчига тўпни олдириб қўйди ва яккама-якка вазиятга қочиб кетаётган рақиб футболчисини тортиб йиқитди. Сариқ карточка
|
57' |
|
"Лас-Пальмас" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарбани Навас эгаллаб олди
|
55' |
|
Маурисио Лемос ҳам огоҳлантирилди
|
55' |
|
Иско сариқ карточка олди
|
52' |
|
Жаримадан етказилган узатмадан сўнг тўп меҳмонлардан тарк этди
|
52' |
|
Васкес ўйин қоидасини бузди. Мезбонлар жарима зарбасини тепишади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Лас-Пальмас" - "Реал" - 0:1. Танаффус
|
43' |
|
Роналду ўнг қанотда бир футболчидан ўтиб, жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўп Рамосга келиб тушди. Унинг зарбасини ҳимоячи қайтарди
|
40' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди
|
34' |
|
Вуууҳ! Модрич товон билан берган узатмасидан кейин Иско жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
32' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Педро Бигас тизза билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
31' |
|
"Лас-Пальмас"да хавфли вазият. Ҳужумчи тўпга бироз ета олмади. Рамос тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
29' |
|
Вуууууҳ! Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Роналдунинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
28' |
|
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Кейлор Навас баланд сакраб эгаллаб олди
|
24' |
|
ГОООООЛ! Бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди ва ҳисобни очди!
|
24' |
|
Вуууууҳ! Роналду яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Хави Варас тўпни қайтарди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди!
|
21' |
|
Рамос офсайдда қолди
|
17' |
|
Жаримадан етказилган узатмани мадридликлар қайтаришди. Олис масофадан берилган зарбани Навас эгаллади
|
16' |
|
Каземиро сариқ карточка олди. "Лас-Пальмас" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбасини тепади
|
12' |
|
Мезбонларнинг яна бир ҳужуми. Жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида берилган зарба ноаниқ чиқди
|
11' |
|
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Варас тўпни эгаллади
|
10' |
|
Вуууууҳ! Модричнинг хатосидан сўнг Виллиан Хосе жарима майдончаси ичида яккама-якка вазиятда зарба берди. Навас зарбани қайтарди!
|
9' |
|
"Лас-Пальмас" ярим ҳимоячиси Нили офсайдда қолди
|
8' |
|
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
|
7' |
|
Мезбонларнинг ҳужумини мадридликлар қайтаришди
|
5' |
|
Мезбон ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Роналдудан тўпни олиб қўйишди
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
Бир дақиқалик сукат
|
' |
|
"Лас-Пальмас" футболчиси Хуан Валеронга 400-рақам туширилган футболка топширилди. У фаолиятида 400та ўйинда майдонга тушибди. У бугун захирада қолган
|
' |
|
Диққат! "Лас-Пальмас" ва "Реал" футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда
|