Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
|
90+2' |
|
Баптистао "Реал" жарима майдончаси ичида Марсело билан тўқнашувда йиқилди. ПЕнальти йўқ
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
88' |
|
Бензема яқин масофадан бош билан зарба бера олмади
|
86' |
|
Денис Суарес жаримадан аниқ ва хавфли зарба берди. Навас тўпни эгаллаб олди
|
85' |
|
Каземиро огоҳлантирилди
|
83' |
|
Лукас Васкес ўрнига Хесе тушди
|
80' |
|
Модрич ўрнига Хамес тушди
|
79' |
|
Роналду йиртилган футболчини алмаштирмоқчи бўлганида, унга Серхио Рамоснинг янги футболкасини келтиришди. Криштиану буни сезиб қолди
|
78' |
|
Роналду футболкасининг қорин қисми йиртилиб кетди...
|
76' |
|
ГОООООЛ! Лука Модрич, 3:0! Данило ўнг қанотдан етказган узатмага хорватиялик футболчи 14 метрлардан зарба берди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди
|
75' |
|
Иско жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Дарвозага яқин турган Рамос тўпни эгаллади ва зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди ва Роналду қўл билан дарвозани ишғол қилди:). Рамос офсайддақ қолганди
|
73' |
|
"Реал"да ўзгариш: Тони Кроос ўрнига Иско тушди
|
70' |
|
Вуууҳ! Роналду жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва олис бурчак томон зарба берди, ноаниқ
|
69' |
|
ГООООЛ! Лукас Васкес, 2:0! Ярим ҳимоячи ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди ва яқин бурчакни аниқ нишонга олди. Асенхо зарбани қайтара олмади
|
65' |
|
Баптистао чап қанотдан туриб жарима майдончасига кирган Денис Суаресга пас берди. Тўп Данилонинг оёғидан Навасга бориб тушди
|
61' |
|
Вууууҳ! Васкес ўнг қанотдан дарвоза олдида турган Роналдуга пас берди. Асенхо хавфни бартараф этди
|
58' |
|
"Вильярреал" хавфли ҳужум ташкил қилди. Варан жамоани қутқарди!
|
56' |
|
Марсело жарима майдончасига кирган Роналдуга пас берди. Бонера яхши ҳаракат қилди
|
55' |
|
Роналду ноаниқ зарба берди олис масофадан
|
55' |
|
Мезбонлдар ҳужум қилишда давом этишмоқда. "Сариқ сувости кемаси" яхши ҳимояланмоқда
|
50' |
|
Вуууҳ! Бурчак тўпи жарима майдончаси ташқарисидаги Модричга етказилди. Луканинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
48' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Роналду дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
46' |
|
Роналду ҳужумда фол ишлатди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Вильярреал" - 1:0. Танаффус
|
43' |
|
Вууууууҳ ! Томонлар бир мартадан хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Денис Суарес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба берди. Навас қайтарди!
|
41' |
|
ГОООООЛ! КАрим Бензема, 1:0! Роналду чап қанотдан зарба берди. Асенхо қайтарган тўпни Бензема бош билан бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди
|
40' |
|
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
|
38' |
|
Вуууҳ! Модрич чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Бонера бош билан тўпни қайтарди
|
36' |
|
Тони Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Асенхо тўпни эгаллади
|
33' |
|
"Реал"нинг бурчак тўпи хавфли бўлмади
|
31' |
|
Модрич чап томондан жарима майдончаси ичидаги Роналдуга узатма берди. Криштианунинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
25' |
|
Тўп назорати ҳамон мадридликлар томонида. Аммо босим анча камайди
|
21' |
|
Роналду берган зарбадан сўнг тўп жонли деворга тегди
|
20' |
|
Каземирога нисбатан фол
|
19' |
|
Марсело чап бурчакда тўпга етиб олди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
|
15' |
|
"Мадрид" рақиб дарвозаси томон босим ўтказишда давом этмоқда. Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
|
11' |
|
Марселонинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончасининг чап томонидан дарвозабон майдончасига кучли узатма берди. Асенхо тўпни эгаллади
|
8' |
|
Ҳакам "Вильярреал" дарвозаси томон пенальти белгиламади! Модрич жарима майдончасига кириб борганида, ҳимоячи уни чалиб йиқитди
|
6' |
|
Томонлар очиқ ўйин намойиш қилишмоқда, аммо ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
|
1' |
|
Ўйин бошланди. "Реал" оқ, "Вильярреал" сариқ формада ўйнайди
|
' |
|
Сукут сақлаш дақиқаси
|
' |
|
"Реал" ва "Вильярреал" жамоалари майдонга чиқиб келишди
|