Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин тугади. "Барселона" Ла лиганинг 2-турида ҳам 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди
|
90+2' |
|
Каталонияликлар гол уриш учун 2та имкониятга эга бўлишди, аммо улардан фойдалана олишмади
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
88' |
|
"Барса"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Паулиньо туширилди
|
83' |
|
Месси жарима тўпини ўйинга киритди. Ракитич бош билан тўпни Алькасерга етказишга уринди. ҲИмоячилар хавфни бартараф этишди
|
78' |
|
"Алавес"да ўзгариш: Вакасо ўрнига Энцо Зидан, Собрино ўрнига Кристиан Сантос тушди
|
76' |
|
Ману жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
|
75' |
|
Вууууҳ! Алькасер тўпни Месси яхши қолдирди. Леонинг зарба беришига ҳимоячи халал бериб қолди
|
74' |
|
ВУУУУУУ! Месси 15 метрлардан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!
|
73' |
|
Суаресга нисбатан ишлатилган фол туфайли белгиланган жарима тўпини Месси ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
71' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Деулофеу ўрнига Денис Суарес тушди
|
66' |
|
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 0:2! Мезбонлар "Барса"нинг хавфли ҳужумини бартараф этгандек бўлишганди, аммо ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйишди ва Месси яқин масофадан дарвозани ишғол қилди
|
64' |
|
Вуууууҳ! Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Алькасерни тўп билан таъминлади. Паконинг узатмасидан кейин Альба нариги томондан дарвоза томон зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
63' |
|
"Барса" ҳисобни очиб олганидан кейин тўпни назорат қилишда давом этмоқда.
|
55' |
|
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 0:1! Аргентиналик футболчи рақиб жарима майдончаси ичида аниқ зарба билан "Алавес" арвозасини ишғол қилди!
|
53' |
|
Месси жарима зарбасини йўллади. Тўпни Пачеко эгаллаб олди
|
49' |
|
"Барселона" ҳамон тўпни назорат қилмоқда, ҳужум вариантларини қидирмоқда. Аммо мезбонлар зич ҳимояланишмоқда
|
46' |
|
Вуууууҳ! "Алавес" чиройли ҳужум ташкил қилиб, ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Мезбон футболчиси 5 метрдан зарба бера олмади. Тўпга бироз ета олмади.
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Алавес" - "Барселона" 0:0. Танаффус
|
45+1' |
|
Вуууҳ! Месси берган узатмадан кейин Деулофеу рақиб жарима майдончасига кириб келди ва зарба берди. Пачеко ишончли ҳаракат қилди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
45' |
|
Пике сариқ карточка олди. Иньеста дарвозабон майдончасига етказган узатмага Пике бош билан зарба бериш чоғида қўл билан ўйнади
|
43' |
|
Вальверде шогирдлари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Видал етказган тўпни Месси ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Ҳимоячилар қайтаришди
|
41' |
|
Сержи Роберто огоҳлантириш олди
|
39' |
|
ВУУУУУУУҲ! Месси томонидан нақ бурчакка йўналтирилган зарбани Фернандо Пачеко қайтарди!!!
|
38' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Алавес" дарвозасига! Ҳимоячи Пикени тортиб йиқитди
|
36' |
|
Муборак Вакасо огоҳлантириш олди. У Серхи Робертонинг оёқлари остига хавфли ташланди
|
35' |
|
"Барса" ижросидаги бурчак тўпи хавфли бўлди. Пике яқин масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
34' |
|
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади
|
34' |
|
Дарвозагача 22 метр масофада белгиланган жарима зарбасини Ибаи Гомес тепди. Тўп дастлаб жонли деворга тегиб қайтди, сўнгра бурчак тўпи ишланди
|
32' |
|
Самуэль Умтити сариқ карточка олди
|
31' |
|
ВУУУУУУУҲ! "Алавес" ҳисобни очиши шарт эди! Пике майдон марказида ноаниқ узатма берганидан кейин майдон эгалари тўпни эгаллаб, олдинга чизиққа етказишди. Собрино Пикедан қочиб кетиб, бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Тер Шетеген оёқлари билан зарбани қайтарди!
|
30' |
|
"Барселона" тўпни тўлиқ назорат қилмоқда. Аммо Вальверде жамоаси ҳаракатларида кескинлик кузатилмаяпти. Меҳмонлар рақиб мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти
|
25' |
|
Месси ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо лайнсмен тўп чизиқни кесиб ўтди деб ҳисоблади
|
22' |
|
"Кўк-анорранглилар" бурчакдан зарбасини ўйинга киритиб, тўпни узоқ вақт назорат қилишди. Якунда Месси жарима майдончаси ичида зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди
|
21' |
|
Месси рақиб жарима майдончаси ичида бир футболчини алдади, аммо иккинчисидан ўта олмади
|
16' |
|
Иньеста 17 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Пачеко хавфни бартараф этди
|
12' |
|
ВУУУУУУҲ! "Алавес" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Сабрино 2 метрдан бўш дарвозани ишғол эта олмади. Боз устига, ҳужумчи офсайдда ҳам қолган экан
|
11' |
|
Ракитич ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза яқинга узатма берди. Пачеко тўпни эгаллаб олди
|
10' |
|
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
|
9' |
|
Месси! Жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга муваффақ бўлди. Пачеко тўпни эгаллади
|
8' |
|
Каталонияликлар катта устунликка эга бўлиб, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишмоқда
|
5' |
|
Вууҳ! Дуулофеу жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон учун ноқулай зарба йўллади. Пачеко ўз ўрнида
|
3' |
|
Ракитичнинг юқоридан берган узатмасидан сўнг Деулофеу бош билан зарба берди. Зарба аниқ чиқди, аммо тўпни Пачеко эгаллаб олди
|
2' |
|
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини тепишди, аммо ҳужумчилар "Барселона" ҳимоячисига нисбатан ўйин қоидасини бузишди
|
1' |
|
Учрашув бошланди
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 3-тури доирасида "Алавес" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда.
|