Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+6' |
|
Ўйин якунланди. ЎЗБЕКИСТОН - УММОН - 2:1. Ғалаба билан табриклаймиз
|
90+5' |
|
Шомуродов бурчак тўпи ишлади
|
90+4' |
|
Жаримадан зарба аниқ йўлланди. Игнат муштлари билан уриб юборди
|
90+3' |
|
Егор Кримец қизил карточка олди. Даврозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган ҳужумчини қўли билан тортиб йиқитди. Сўнгги умид кушандаси
|
90+1' |
|
Уммонлик ҳужумчи жарима майдончамиз ичида йиқилди. Рақибларимиз пенальти сўрашди. Ҳакам пенальти белгиламай тўғри қарор чиқарди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Уммонда ўзгариш: Салоҳ ал-Яҳёий майдонга тушди, кимнингдир ўрнига
|
90' |
|
Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди
|
87' |
|
Яхши, Игнатий! Рақиб ҳужумчисининг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини қайтарди!
|
86' |
|
ГОООООООЛ! Элдор Шомуродов, 2:1! Алибоевнинг узатмасидан кейин Шомуродов икки ҳимоячидан қочиб кетиб, деярли бирга-бир вазиятда унча кучли бўлмаган зарба берди. Тўп дарвозабонинг қўллари остидан ўтиб, тўрга бориб тушди
|
83' |
|
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Элдор Шомуродов туширилди
|
81' |
|
Иккинчи бурчак тўпи хавфли бўлди
|
80' |
|
Уммон кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади
|
79' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Жалолиддин Машарипов ўрнига Икром Алибоев майдонга туширилди
|
78' |
|
ВУУУУУҲ! ҲАМДАМОООВ! Чап қанотдан юқоридан етказилган узатмани Достон ерга туширмасдан 7-8 метрлардан дарвоза томон тепди. Рушайдий маҳорат кўрсатди!
|
76' |
|
Уммон футболчисининг зарбаси хавфли чиқди. Тўп тўсин устидан ўтиб, тўрга юқоридан келиб тушди
|
75' |
|
Ҳамдамов офсайдда қолди
|
72' |
|
Гол! Афсус, йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Чап қанотдан етказилган узатма натижасида Муҳсин ал-Ғассаний яккама-якка вазиятга чиқди ва Нестеровни доғда қолдирди
|
67' |
|
Уммонда ўзгариш бўлди. Холид ал-Ҳажрий ўрнига Муҳсин ал-Ғассаний майдонга тушди
|
67' |
|
Жарима тўпини бартараф этдик
|
66' |
|
Егор Кримец керакмас жойда қоида бузди. Рақибларимиз жарима майдончамиз бурчагидан стандартни қўлга киритишди
|
65' |
|
Уммоннинг ҳужуми самарсиз чиқди бахтимизга
|
63' |
|
Юқоридаги вазиятда Нестеров жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўйин давом этади
|
61' |
|
ВУУУУУҲ! Уммон ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Хариб олис масофадан кучли зарба йўллади. Игнат мушти билан тўпни қайтарди, тўпни рақибларга келиб тушди. Ал-Ҳажрий яқин масофадан берган зарбасини яна Нестеров ва ҳимоячилар қайтариб қолишди. Жуда хавфли вазият бўлди
|
61' |
|
Уммонликларнинг яна бир хавфли ҳужуми. Яхшиямки, иш зарбагача етиб бормади
|
59' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Достон Ҳамдамов майдонга туширилди
|
58' |
|
Игнатий Нестеров сариқ карточка олди. Ҳакам дарвозабонимиз ўйинни чўзди деб ҳисоблади
|
36' |
|
Холдийнинг зарбасидан сўнг тўп жарима майдончаси юқорисидан ўтиб кетди. Ҳаммаси жойида
|
56' |
|
Уммон жарима майдончаси ташқарисида жарима зарбаси ишлашди. Бикмаев фол ишлатди
|
52' |
|
Вуууууҳ! Уммонликлар чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Мухайний 11 метрли жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Машарипов ётган ҳолатда зарбани ўзига қабул қилди! Баракалла, Жалолиддин!
|
51' |
|
Уммон бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди
|
49' |
|
Рақибларимиз ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма беришди. Нестеров сакраганча тўпни муштлари билан уриб юборишга муваффақ бўлди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди!
|
45' |
|
Ҳакам хуштаги чалинди ва биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча терма жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Бизни кузатишда давом этинг бироздан сўнг қайтамиз!
|
45' |
|
Нестеров ажойиб сейв намойиш этди! Биринчи тайм қаҳрамони сўзсиз Нестеров!
|
43' |
|
Сардор Рашидов узоқ масофадан супер зарба йўллади, бироқ бироз ноаниқ
|
41' |
|
Уммон терма жамоасининг ҳужумлари кескин тус олмоқда
|
37' |
|
Уммон терма жамоаси ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қиляпти
|
34' |
|
Одил Аҳмедов 34-дақиқада жарима зарбасидан супер зарба йўллаб, ҳисобни очди!
|
33' |
|
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОДИЛ АҲМЕДОВВВВВВВ!
|
32' |
|
Марат Бикмаевга нисбатан қоида бузилди. Терма жамоамиз гол уриши учун қулай имконият
|
29' |
|
Жалолиддин Машариповга сариқ карточка кўрсатилди
|
28' |
|
Ўзбекистон терма жамоаси ижросида бурчак тўпи бесамар якунланди
|
25 ' |
|
Уйинда Уммон терма жамоаси устунлик қилмоқда
|
24' |
|
Уммоннинг ҳужуми. Юқоридан етказилган узатмага ҳужумчи бош билан зарба бера олмади
|
22' |
|
Ўзбекистондан ташриф буюрган 200 нафар атрофидаги мухлисларимиз терма жамоамизни қўллаб-қувватламоқда
|
21' |
|
Ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш қилишда давом этмоқда. Жарима майдончамиз ичида Машариповга нисбатан қўполлик ишлатилди.
|
15' |
|
ВУУУУУҲ! Жуда хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага Аҳмад Маҳайжрий бош билан зарба берди. Нестеров муқаррар голдан қутқармоқда!
|
15' |
|
Анзур бироз қалтис ҳаракат қилди. Рақиб футболчиси ўнг қанотдан дарвозамиз олдига узатма берди. Нестеров эгаллаб олиши мумкин бўлган тўпга Исмоилов оёқ чўзди. Анзур сўнгра тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
13' |
|
Футболчиларимиз иждросида тўп назорати тобора яхшиланиб бормоқда.
|
11' |
|
Рашидовнинг аниқ узатмасидан кейин Марат рақиб марказий ҳимояси томон босим уюштирди. Аммо ҳимоячи тўпни дарвозабонга узатиб, хавфни бартараф этишга улгурди
|
10' |
|
Анзурнинг Машарипов томон берган олис узатмаси муваффақиятсиз чиқди
|
9' |
|
Сиддиқов майдон марказидан чап қанотдан олдинга ўтаётган Машарипов томон узатма берди. Жалол тўпни ўзига бўйсиндириш чоғида тўп унинг қўлига тегиб кетди
|
6' |
|
Уммон тўпни эгаллаган заҳоти тезкор қарши ҳужумга ўтмоқда. Шундан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
|
5' |
|
Уммонликларнинг ҳужуми самарасиз якунланди
|
4' |
|
Тўп назорати ўзбекистонликларда. Секин-секин рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келяпмиз
|
4' |
|
Ўнг қанотда Рашидовга нисбатан фол ишлатилди
|
2' |
|
Одил Аҳмедов ҳужумда очилаётган Бикмаевга узатма берди. Аммо ҳимоячи Маратга тўпни эгаллаш имконини бермади
|
2' |
|
Ўйинни терма жамоамиз эҳтиёткорлик билан бошлагандек
|
1' |
|
Диққат! Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга Марат Бикмаев киритиб берди
|
' |
|
Ўзбекистон терма жамоаси эсдалик учун суратга тушишди
|
' |
|
Бугун Ўзбекистон оқ, Уммон эса қизил рангли формада ҳаракат қилади
|
' |
|
Энди эса навбат Уммон мадҳиясига
|
' |
|
Диққат, Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари стадионга чиқиб келишмоқда. Дастлаб Ўзбекистон мадҳияси янграйди
|
' |
|
Ўзбекистон терма ярим соатдан кейин Уммонга қарши ўйинни ўтказиш учун майдонда саф тортади.
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Осиё кубогида биз кутган лаҳзалар яқинлашмоқда.
|