Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Мадрид дербисида "Реал" ғалаба қозонди ва жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Мариано Диас туширилди
|
87' |
|
Вуууууҳ! "Реал" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Бензема ўнг қанотдан олдинга ўтди ва нарига устунга яқин жойда очилаётган Бэйлнинг бошига тўпни "қўндирди". Уэльслик футболчининг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
85' |
|
Витоло "Реал" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ноаниқ зарба берди
|
84' |
|
"Реал"да ўзгариш: Тони Кроос ўрнига Дани Себальос майдонга тушди
|
80' |
|
Томас Парти иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. "Атлетико" майдонда бир киши кам бўлиб қолди
|
77' |
|
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Родриго бош билан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
|
74' |
|
ГООООООЛ! Гарет Бэйл, 1:3! Уэльслик футболчи чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остида олис бурчакни аниқ нишонга олди. Ассист - Лука Модрич
|
72' |
|
Сауль Ньигес огоҳлантириш олди
|
72' |
|
Гризманн офсайдда
|
71' |
|
"Атлетико"да учинчи щзгариш: Альваро Мората ўрнига Никола Калинич туширилди
|
69' |
|
Кетма-кет сариқ карточкалар. Навбат Альваро Моратага
|
66' |
|
Лука Модрич сариқ карточка олди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади
|
65' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Анхель Корреа ўрнига Родри Эрнандес туширилди
|
64' |
|
Регилон "сариқ" олди
|
62' |
|
Томас Парти огоҳлантирилди.
|
60' |
|
Вууууҳ! Хименес ўткир бурчак остидан кучли ва аниқ зарба берди. Тўсин остига кираётган тўпни Куртуа юқорига кўтариб юборди
|
60' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Тома Лемар ўрнига Витоло майдонга туширилди
|
59' |
|
Жаримадан етказилган узатмани Мората майдон марказига қайтарди
|
58' |
|
"Атлетико" жарима майдончасининг чап томонида Карвахалга нисбатан фол ишлатилди. Тўп олдида Кроос
|
57' |
|
"Реал"да ўзгариш: Винисиус Жуниор ўрнига Гарет Бэйл тушди
|
54' |
|
ГООООООООЛ! Альваро Мората, 2:2! Аммо яна VAR тизимига мурожаат... Видеоассистентлар кичик офсайд борлигини аниқлашди ва гол бекор қилинди
|
52' |
|
Вуууууҳ! Гризманн! Антуан жарима майдончаси ярим айланаси ичидан хавфли зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
|
50' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимиоячилар қайтарган тўпни Васкес 18 метрлардан дарвоза томон тепди. Анча ноаниқ
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" 1:2. Танаффус
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
43' |
|
ГООООООЛ! Серхио Рамос, 1:2! "Реал" сардори дарвоза бурчаги томон аниқ зарба берди. Облак зарба йўналишини топди, аммо уни қайтара олмади
|
41' |
|
Хименес сариқ карточка олди
|
40' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Атлетико" дарвозасига! Жуниор чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди. Хименес Винисиусни ортдан чалиб йиқитди
|
38' |
|
Меҳмонлар майдоннинг мезбонларга тегишли қисмида тўпни олиб қўйиб, хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Аммо Жуниор жарима майдончасига кириш чоғида на аниқ узатма берди, на олдидага рақиб футболчисини алдаб ўта олди...
|
37' |
|
Тони Кроос 22 метрлардан аниқ зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
|
35' |
|
Тўп назорати "қаймоқранглилар" томонига ўтди
|
32' |
|
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Гризманн тўпни ерга туширмасдан оёқ билан дарвозага тўғрилашга уринди, аммо муваффақиятсиз
|
30' |
|
Жуниор чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Годин уни гавдаси билан тўхтатди. Қоидабузарлик йўқ
|
29' |
|
Анхель Корреа 18 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
27' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
|
25' |
|
ГООООООЛ! Антуан Гризманн, 1:1! Лекин VAR тизими офсайд бор-йўқлигини текширмоқда. ГОЛ инобатга олинди. Ҳисоб тенглашди. Гризманн яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва тўпни Куртуанинг оёқлари орасидан ўтказиб, тўрга жойлади
|
24' |
|
Антуан Гризманн сариқ карточка олди. Майдон марказида Каземирони ортдан йиқитгани учун
|
22' |
|
Ҳужумда фол ишлатган Васкес огоҳлантириш олди
|
21' |
|
Жуниор чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллади ва хавфни бартараф этди
|
20' |
|
"Реал"да яхши имконият! Жуниор чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига кираётган Васкесга аниқ узатма берди. Лукас тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепишга қарор қилди. Аммо тўп йўналиши ноаниқ бўлди
|
19' |
|
Альваро Мората офсайдда қолди
|
16' |
|
ГОООООООЛ! Каземиро, 0:1!
Қироллик клуби иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан зарба берди, Каземиро эса чалқанча услубда тўпни дарвозага жойлаб қўйди!
|
14' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мората тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
11' |
|
Солари шогирдларининг дастлабки ҳужуми. Карвахаль томонидан етказилган узатмага Модрич бош билан зарба берди. 12 метрлардан берилган зарбадан сўнг тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
10' |
|
Вууҳ! Томас Парти марказ бўйлаб меҳмонлар жарима майдончасига ёриб кирди ва кучли зарба берди. Ноаниқ
|
8' |
|
Майдон марказида тўп учун кураш кескин кечмоқда.
|
4' |
|
Симеоне шогирдлари рақибга нисбатан кескин прессинг қўлламоқда. Қироллик клуби ҳозирча майдон марказидан ўта олмаяпти
|
2' |
|
Дастлабки ҳужумни мезбонлар чап қанотдан ташкил қилишди. Гризманн жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар — "Реал" киритиб берди
|
' |
|
"Атлетико" ўзининг оқ-қизил йўл-йўл, "Реал" эса оқ рангли формада ҳаракат қилади
|
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испанияда катта футбол байрами. Мадрид дербисига хуш келибсиз!
|