Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Ўйин тугади. "Барселона" Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўшл олди. Каталонияликлар ярим финалда "Ливерпуль" - "Порту" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
ВУУУУҲ! Тер Штеген қутқарди. "МЮ" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Санчес бош билан кучли зарба йўллаганди. Тер Штеген сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
88' |
|
Оҳо! Суарес жарима майдончаси чизиғи устидан "парашют" зарба берди. Тўп тўсин устидан ошиб, тўрга юқоридан келиб тушди
|
86' |
|
"Барса" жарима майдончаси томон яхши пас бўлганди. Ракитич "подкад" орқали хавфни бартараф этди
|
85' |
|
Видаль олис масофадан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
|
83' |
|
Далот офсайдда қолди. Акс ҳолда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаётганди
|
81' |
|
"Барселона"да учинчи ўзгариш: Коутиньо ўрнига Усмон Дембеле туширилди
|
80' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Жесси Лингард ўрнига Алексис Санчес туширилди
|
78' |
|
Оҳо! Лингард олис масофадан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
77' |
|
Луис Суарес огоҳлантириш олди.
|
75' |
|
"Барса"да ўзгариш: Артур ўрнига Артуро Видаль туширилди
|
73' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Рэшфорд ўрнига Лукаку туширилди
|
' |
|
Нариги баҳсда ажойиб ўйин кўрсатаётган "Аякс" ҳисобда олдинга чиқиб олди — 1:2. Энди "Ювентус" камида 2та гол уриши шарт
|
71' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Нелсон Семеду туширилди
|
67' |
|
Инглизлар қарши ҳужумга ўтишди. Рэшфорд "Барса" жарима майдончасига кирдию, аммо шеригига узатма беришига Пике йўл қўймади
|
65' |
|
ВУУУУУҲ! Месссиии! Лионель дарвозашача 10 метрлар масофадан чалқанча услубда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
64' |
|
Альба чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Месси томон узатма берди. Жонс узатмани қайтариб қолди
|
61' |
|
ГООООООЛ! Филиппе Коутиньо, 3:0! Олис масофадан ажойиб зарба билан "тўққизлик"ни нишонга олди!
|
60' |
|
Меҳмонлар яхши комбинация ташкил қилиб, рақиб жарима майдончасига кириб келишди. Погба ўткир бурчак остида ноаниқ зарба берди ва жамоадошларидан узр сўраб қўйди
|
56' |
|
Брих "МЮ" дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди, аммо бу ишни қилмади. Месси бош жарима майдончасига узатма берди. Тўп учун югураётган Суаресни Смоллингни йиқитганди
|
53' |
|
Месси бурчакдаги байроқча ёнида белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
51' |
|
Каталонияликлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Иккинчи қават"да "МЮ" ҳимоячилари устунлик қилишмоқда
|
50' |
|
Коутиньо Жонсни алдаб, жарима майдончасига кириб борди. Бироқ Фил сўнгги паллада тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
|
48' |
|
Бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди
|
48' |
|
Вуууҳ! Месси учинчи голни уриши мумкин эди. Суареснинг узатмасидан кейин Лео 15 метрлардан зарба берди. Дарвоза томон бораётган тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди
|
47' |
|
"МЮ" чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Лингард жарима майдончаси ичида қабул қилди, аммо ҳимоячилар унга зарба бериш имконини беришмади
|
46' |
|
Мезбонларнинг ҳужуми самарасиз якунланди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Манчестер Юнайтед" 2:0. Танаффус
|
45+1' |
|
ВУУУУУҲ! Месси майдон марказидан бошлаб Фил Жонсни икки марта алдади ва чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Альбага узатма берди. Хорди олис устун томон пас берди. Ракитичнинг зарбасини Де Хеа чизиқ устида қайтарди. Месси томон берилган узатмани эса Фил Жонс қайтариб қолди!
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
44' |
|
Рэшфорд жарима зарбасини йўллади. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
|
41' |
|
Хавфли вазият. Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Месси ўйинга киритди. Ракитич рақиб жарима майдончаси ичида бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
|
40' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Суарес ҳужумга ўтди. Уругвайлик футболчи Смоллинг билан курашда имкониятни бой берди
|
38' |
|
Погба олис масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
|
34' |
|
"Ювентус" - "Аякс" ўйинида ҳисоб тенглашди — 1:1.
|
33' |
|
Альба чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи узатмани қайтарди
|
29' |
|
"Ювентус" - "Аякс" ўйинида Криштиану Роналду ҳисобни очди. Параллел кечаётган ўйинда Месси 2та гол урганини эшитиб қолди шекилли
|
26' |
|
Вуууҳ! Ракитич-Альба-Месси комбинациясидан кейин Лео жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
24' |
|
Майдон эгалари тўпни назорат қилишмоқда. Ҳозирча Сульшер шогирдлари "нокдаун"дан сўнг ўзларига кела олишмаяпти
|
20' |
|
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Эҳ, Давид де Хеа! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси ярим айланаси ичида ўнг оёқда унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Дарвозабон тўпни қўлтиқлари орасидан ўтказиб юборди. Де Хеага ярашмайдиган қўпол хато...
|
18' |
|
Битта нарса аниқ: бу ўйинда қўшимча бўлимлар ва пенальтилар серияси бўлмайди
|
16' |
|
ГОООООООЛ! Лионель Месси! Аргентиналик футболчи рақиб ҳимоячиларининг хатосини жазолади. Лео ўнг қанотда Эшли Янгдан тўпни олиб қўйиб, бироз марказ томон сурилди ва ўз услубида зарба бериб, тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди
|
15' |
|
Альба чап қанотдан жуда яхши узатма берганди. Фил Жонс бош билан қутқарди. Акс ҳолда Суарес зарба беришга тайёр турган эди
|
14' |
|
"МЮ" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Рэшфорд мезбонлар жарима майдончасигача яқинлашиб, 18 метрлардан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллади
|
11' |
|
Феликс Брих видеотакрорни кўриш учун монитор томон кетди. Пенальти бекор қилинди! Ўйин давом этади
|
11' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "МЮ" дарвозаси томон! Жарима майдончаси ичида Фред ва Ракитич тўқнашувида Иван йиқилди
|
10' |
|
Смоллинг тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яна бир бурчак тўпи ўйинга киритилди. Погба бош билан тўпни қайтарди
|
9' |
|
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. Суарес ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни вазиятдан узоқлаштирди
|
8' |
|
"Барселона" рақибнинг темпини пасайтириш мақсадида тўпни назорат қилмоқда
|
6' |
|
"МЮ" ижросида тезкор қарши ҳужум. Лингард марказ бўйлаб жарима майдончасига кириб борди. Уч ҳимоячи бир амаллаб ундан тўпни олиб қўйишди
|
5' |
|
Луис Суарес рақибнинг марказий ҳимоячиларини алдаб, жарима майдончасига киришга уринди. Давид де Хеа тўпни эгаллаб олди
|
4' |
|
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади
|
2' |
|
Инглизларнинг яна бир ҳужуми. Мактомини жарима майдончасига тўп билан кираётган эди. Ҳимоячилар унга зарба бериш учун имкон беришмади
|
1' |
|
ВУУУУҲ! "МЮ" ҳисобни очиши мумкин эди! Погбанинг узатмасидан кейин Рэшфорд дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди.
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга манкунианликлар киритиб беришди
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигаси: «Барселона» - «Манчестер Юнайтед» ўйинидан матнли онлайн трансляцияга хуш келибсиз
|