Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Ярим финалда "Тоттенхэм" - "Аякс" жуфтлиги юзага келди. Иккинчи жуфтлик эса "Барселона" - "Ливерпуль"
|
90+7' |
|
Ўйин тугади. "Тоттенхэм" ярим финалга йўл олди!
|
90+6' |
|
Вуууҳ! СОн Хеунг хет-трикга эришиши мумкин эди. Аммо фақатгина бурчак тўпи
|
90+3' |
|
ГОООООООЛ! Раҳим Стерлинг! 5:3! Йўқ, VAR голни бекор қилмоқда! Эриксен ортга узатма берди. Аммо тўп Гюндоганнинг оёғидан Агуэрога бориб тушди. Серхио эса Раҳимни тўп билан таъминлаганди...
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Дэнни Роуз ўрнига Давинсон Санчес туширилди
|
89' |
|
Уокер юқоридан узатма берди. Льорис осонлик билан тўпни эгаллаб олди
|
86' |
|
Вууууҳ! "Сити" гол уришига оз қолди! Компани томонидан етказилган узатмани Сане бош билан Гюндоганга етказди. Илкай 4-5 метрдан (ўткир бурчак остида) аниқ зарба олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
85' |
|
Мезбонлар майдон марказида тўпни йўқотишди. Льоренте олис масофадан зарба йўллади. Эдерсон ортга қайтди ва тўпни эгаллаб олди
|
84' |
|
"Сити"да ўзгариш: Менди ўрнига Лерой Сане туширилди
|
81' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Лукас Моура ўрнига Бен Дэвис тушди
|
81' |
|
Бернарду Силва жарима майдончасига узатма берди. Раҳим узатмага ета олмади
|
80' |
|
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмага Агуэро бош билан зарба берди. Льорис сакради ва тўпни эгаллаб олди
|
78' |
|
Бернарду ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғига тегдию, устун ёнидан ўтиб кетди
|
77' |
|
Виктор Ваньяма сариқ карточка олди. У тактик фол орқали Кевин де Брюйнени йиқитди
|
76' |
|
Стерлинг жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатиб берди. Агуэро кучли, аммо наониқ зарба берди
|
74' |
|
Чақир вазиятни ўз кўзи билан кўриш учун монитор олдига йўл олди. Тўп ҳужумчининг қўлига текканмикан а? Йўқ, ҳаммаси жойида. Гол инобатга олинди!
|
73' |
|
ГООООООЛ! Фернандо Льоренте, 4:3! Бурчакдан етказилган узатмани ҳужумчи дарвозага жойлаб қўйди
|
72' |
|
Сон Хеунг Мин ўткир бурчак остида дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп Эдерсондан майдонни тарк этди
|
71' |
|
Де Брюйне жарима тўпини ўйинга киритди. Льорис тўпни эгаллаб олди
|
66' |
|
"Сити"дан яна бир хавфли ҳужум. Раҳим офсайдда қолди
|
65' |
|
"Шаҳарликлар" тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Аммо Агуэро жамоадошларига ўз вақтида узатма бера олмади
|
64' |
|
Де Брюйне ўнг қанотдан бир ҳимоячидан қочиб, дарвоза яқинига узатма берди. Мудофаачилар хавфни бартараф этишди
|
63' |
|
"Ман Сити"да ўзгариш: Давид Силва ўрнига Фернандиньо туширилди
|
61' |
|
Мана бу ҳисоб энди "Манчестер Сити"ни қаноатлантиради. Энди "Тоттенхэм" олдинаг ташланса керак
|
59' |
|
ГОООООООЛ! Серхио Агуэро, 4:2! Кевин де Брюйне тўпни қабул қилди ва дарҳол олдинга ташланди. Бельгиялик фтуболчи бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кираётган Агуэро томон пас берди. Серхио ўткир бурчак остида кучли зарба билан дарвозани забт этди.
|
57' |
|
Хавфли вазият! Қанотдан етказилган узатмага Льоренте мезбонлар жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Эдерсон зарбани қайтарди
|
54' |
|
Мезбонлар ижросидаги бурчак тўпи хавфли бўлмади
|
54' |
|
вууууҳ! Льорис "Тоттенхэм"ни қутқармоқда! де Брюйне 15 метрлардан кучли зарба берди. Уго эса ажойиб сэйв намойиш қилди
|
50' |
|
ВУУУУУҲ! "Сити" жуда хавфли ҳужум ташкил қилди. Стерлинг 8-9 метрлардан йўллаган зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Бернарду етиб келиб зарба беришга уринди, аммо ҳимоячи сўнгги паллада унга халал бериб қолди
|
49' |
|
Кевин жаримадан кучли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
48' |
|
Де Брюйне рақиб жарима майдончаси томон яқинлашаётган эди. Сон Хеунг Мин уни йиқитди. Кореялик футболчи огоҳлантириш олди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди
|
' |
|
Дарвоқе, чорак финал босқичи доирасида бўлаётган яна бир ўйинда "Порту" ўз уйида "Ливерпуль"га ютқазмоқда — 0:1.
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" - 3:2. Танаффус
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
45' |
|
Кевин де Брюйне бир ҳимоячини алдаб ўтиб, 22 метрлардан чап оёқда аниқ зарба йўллади. Льорис тўпни эгаллаб олди
|
43' |
|
Вуууҳ! Сон Хёнг Мин! У жарима майдончасига кириб, чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
41' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш бўлди: Сиссоко ўрнига Льоренте туширилди
|
42' |
|
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Стерлингнинг узатмасидан кейин Давид Силва жарима майдончасига кирди, аммо шерикларига пас бера олмади
|
40' |
|
Мусса Сиссоко жароҳат олди. Унинг ўрнига бошқа футболчи тушиши лозим
|
37' |
|
Ўнг қанотдан ерлатиб етказилган узатмани Серхио Агуэро жарима майдончаси ичида қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
34' |
|
Ҳозирги ҳисоб "Тоттенхэм"ни қаноатлантиради. Сафардаги гол қоидаси туфайли "шпорлар" кейинги босқичга йўл олишади. "Сити" ярим финалга чиқиши учун ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда, камида яна битта гол уриши мумкин. Олдинда ҳали бир соат вақт бор. Бу ўйинда ҳамма нарса юз бериши мумкин
|
30' |
|
Майдон эгалари қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишмоқда. "Тоттенхэм" яхши ҳимоялана бошлади
|
28' |
|
Тўп билан кўпроқ меҳмонлар муомалада бўлишмоқда
|
21' |
|
ГОООООООЛ! Раҳим Стерлинг, 3:2! "Шаҳарликлар" жарима тўпини тезкор ўйинга киритиб, рақиб ҳимоячиларини шошириб қўйишди. Нариги устун томон етказилган узатмани Раҳим дарвозага жойлаб қўйди! Фантастик ўйин!
|
18' |
|
Давид Силва жарима зарбасини тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
11' |
|
ГОООООЛ! 2:2! Ўйинда ҳисоб яна тенглашди. Майдон эгалари ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келган Бернарду Силванинг тўп билан таъминлашди. Унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва яқин бурчакка думалаб кириб кетди
|
10' |
|
ГООООООЛ! Сон Хёнг Мин, 1:2! Гвардиола жамоаси ўзига келиб улгурмасидан меҳмонлар иккинчи голни уришди. "Шпорлар" тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Сон 19 метрлардан айланма зарба бериб, Эдерсонни доғда қолдирди
|
7' |
|
ГОООООЛ!Ё Сон Хёнг Мин, 1:1! Ҳисоб тенглашди. "Тоттенхэм" ҳужум қилаётган пайтда мезбон жамоа марказий ҳимоячиси тўпни жарима майдончасидан узоқлаштиришда мувафақиятли ҳаракат қила олмади. Кореялик футболчи эса 17 метрлардан дарҳол зарба берди. Унчалик кучли бўлмаган зарбани Эдерсон қайтара олмади.
|
3' |
|
ГОООООЛ! Раҳим Стерлинг, 1:0! "Шаҳарликлар" дастлабки ҳужумниёқ голга айлантиришди. Кевин де Брюйненинг узатмасидан кейин Раҳим жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва олис бурчак томон айланма зарба берди!
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи «Манчестер Сити» - «Тоттенхэм» ўйинидан матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
|